Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси.
1. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг мақсади ва вазифалари
2. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасини даромадлари ва харажатлари
1. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг мақсади ва вазифалари
Мамлакатимизда ҳар йили Давлат инвестиция дастури қабул қилинади ва унда энг муҳим инвестиция лойиҳалари ўз ифодасини топади. 2007 йил учун ҳам Инвестиция дастури тасдиқланган бўлиб, унда реал иқтисодиётнинг энг муҳим тармоқлари ва ижтимоий соҳада йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қиймати 3 млрд. 950 млн. АҚШ долларига тенг бўлган инвестиция маблағларини ўзлаштириш кўзда тутилган. Шунингдек, ушбу дастур доирасида 1 млрд. АҚШ долларидан кўпроқ миқдорда хорижий инвестициялар жалб этилиши мўлжалланмоқда. Бу маблағнинг салкам 700 млц. долларини (қарийб 68%) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил этади. Инвестиция дастурига 80 га яқин инвестиция лойиҳалари киритилган.
Иқтисодиётни давлат томонидан қўллаб-кувватлаш, иктисодиётга давлат капитал қўйилмаларини сафарбар этишда давлатнинг аниқ мақсадларга мўлжалланган фондлари муҳим аҳамиятга эга. Шундай фондлардан бири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 май Фармони билан ташкил қилинган "Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси"дир.
Мазкур жамғарма иқтисодиётнинг етакчи, энг аввало базавий тармоқларини модернизациялаш ва техникавий қайта қуроллантириш лойиҳалари амалга оширилишини таъминлаш, мамлакатни муттасил, барқарор ва мутаносиб равишда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга эришиш, шунингдек, самарали таркибий ва инвестициявий сиёсатни амалга ошириш мақсадида тузилган. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Марказий банкининг таклифига биноан Устав капитали 1,0 млрд. АҚШ доллари миқдорида бўлган давлат мақсадли фонди сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилди ва юридик шахс ҳуқуқларига эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |