Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 1.33 Mb.
bet14/14
Sana11.10.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1698743
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Met LABORATORIYA met

Ишни бажариш тартиби.
Берилган ўтказиш учун цилиндирик бирикманинг берилган ноитнал ўлчами, аниқлик квалитети бўйича стандарт жадвлларидан тегишли фойдаланиб, қуйидагилар бажарилади:
1. Оғишлар ўрнатилади: асосий тешикники («Н»бўйича) ТТ дан берилган ўтказиш учун валнинг оғишлари: асосий вал тизимидан (ВТ ва ТТ).
2. ТТ ва ВТ да допусклар майдонларининг жойлашиш схемалари қурилади. Тизимлар бўйича тешик ва валнинг чекли ўлчамлари ҳисобланади.
3. Зазорлар ва тарангликлар, ўтказиш допуски ҳисобланади.
4. Тегишли ўтказиш учун тизимлар бўйича тешиклар ва валларнинг оғишлари ўрнатилади.
5. Ишчи тизимларда ўтказишни белгиланишлари қўйиб кўрсатилади.
Бу ишни бажарилишини мисолда кўрамиз:
Берилган номинал диаметр (бирикманинг номинал диаметри) D=d=30мм; зазор билан ўтказиш;тешик тизимида H7/g6, вал тизимида G7/h6 ( 30G7/g6-«ТТ»; 30G7/h6-«ВТ»).
Тегишли жадваллар бўйича асосий тешик тизимида (ТТ) вал ва тешикнинг оғишлари қуйидагидек бўладилар:
Тешик: 30Н7-30+0,023: вал: 30 д.в. -30-0,020 ва 30-0,040;
Асосий вал тизимида (ВТ) вал ва тешикнинг оғишлари қуйидагидек:
тешик: 30G7-30+0.045 ва 30+0,020: вал: 30h6-30-0,017.
Маълумки, асосий тешик тизимида тешикнинг допуск майдони махлум диаметр ва аниқлик синфи учун доимий бўлиб, шартли равишда «Н» ҳарфи билан белгиланади ва пастки оғиш EJ=0 бўлади. Асосий вал тизимида эса валнинг допуск майдони доимий бўлиб, «h» ҳарфи билан белгиланади ва юқориги оғиш es=0 бўлади.
Жадвалларда оғишлар мкм да, шартли белгиланишларда (чизмаларда техникавий ҳужжатларда) номинал ўлчам билан бирга – мм да кўрсатиладилар. Бундан кейин допусклар майдонларининг жойлашиш схемаси қурилади.
Номинал ўлчам мос келувчи нол чизиғи чизилади. Маълум масштабда ишоралари ҳисобга олинган ҳолда нол чизиғининг ординаталари бўйича оғишлар қўйилади (жойлаштирилади), яъни «+» ишорали оғишлар нол чизиғидан юқорига «-» ишоралилари эса нол чизиғидан пастга жойлаштриладилар.
Вал ва тешикнинг чекли оғишлари:
«ТТ» бўйича: тешик ES=+0.023 мм, EJ=0
вал es=-0.020 мм, ej=-0.040 мм.
«ВТ» бўйича: тешик ES=-0.045 мм, EJ=-0.020 мм. вал es=0, ej=-0.017 мм
Чекли ўлчамларни ҳисоблаймиз;
Тешик тизими (ТТ) бўйича;
Dmax=30+0.023=30.023 мм, Dmin=30+0=30 мм;
dmax=30+(-0.020)=29.980 мм, dmin=30+(-0.040)=29.960 мм
Вал тизими (ВТ) бўйича:
Dmax=30+0.045=30.045 мм, Dmin=30+0.20=30.020 мм;
dmax=30+(-0.017)=29.983 мм, dmin=30+0=30 мм
Зазорни (тарангликларни) ва ўтказиш допускини ҳисоблаймиз:
«ТТ» бўйича Smax=Dmax-dmin=0.023-29.960=0.063
Smin=Dmin-dmax=30-29.980=0.020
TS=Smax-Smin=TD+Td=0.063-0.020=0.043
Бу ерда TD=ES-EJ=0.023, Td=-0.020+0.040=0.020
ВТ бўйича Smax=30.045-29.983=0.062
Smin=30.020-30=0.020; TS=0.062-0.020=0.042
Ўтказиш допуски тизимлар бўйича бир хил бўлади, шунингдек ўтказиш характери ҳам тизимлар бўйича ўзгармайди.
Ишчи тизимларда допусклар ва ўтказишларнинг ҳарфли ва сонли миқдорлари қўйиб кўрсатилади.
Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling