Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 1.33 Mb.
bet6/14
Sana11.10.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1698743
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Met LABORATORIYA met

5-ЛАБОРАТОРЯ ИШИ


Чекли калибрлар билан силлиқ цилиндирсимон юзалар
ўлчамларини назорат қилиш.
Ишнинг мақсади.
Силлиқ цилиндирсимон юзалар чекли ўлчамларини назорат қилиш усуллари ўзлаштириш чекли калибрлар ёрдамада назорат операцияларини бажариш малакасини эгаллаш.
Қисқача назарий маълумотлар.
Ўлчам допусклари ГОСТ 6 дан ГОСТ 16 гача бажарилган деталларнинг яроқлиги айниқса кўплаб ва йирик серия турдаги ишлаб чиқаришларда деярли ҳамиша одатдаги (нормал) чекли калибрлар шаклидаги махсус назорат қилиш воситалари билан (текшириладилар) баҳоланадилар. Одатдаги (нормал) калибрлар билан назорат қилишда буюмнинг яроқлилиги унинг кириш зичлиги бўйича аниқланади. Бунда буюм яроқлилигини буткул назорат қилувчи (контролер) нинг малакасига боғлиқ.
Деталларни назорат қилишнинг энг оддий ва аниқ бажарилиши, буюмни чекли ўлчамлари бўйича тайёрланилган ўтадиган ПР ва ўтмайдиган НЕ белгилари билан белгиланилган чекли калибрлар билан ўтқазилишидир. Агар ўтадиган калибр ПР ўтса, ўтмайдиган НЕ эса ўтмаса буюм яроқли ҳисобланади.
Калибрлар бир-бирларидан фарқ қилиб, валларни нахорат қилувчилври-скобадар ва тешикларни назорат қилувчилар эса пробкалар деб аталадилар.
Энг қулайлари бир ёки икки чекли ўлчамли скобалар бўлиб улар листлардан, штамбланиб ва қуйма ҳолда тайёрланилган бўлиши мумкин. Заводларнинг асбобсозлик цехларида одатда листсимон, ихтисослаштирилган заводларда – штампланган ва қуйма скобалар қўлланилади. Машиналарни таъмирлашда ва майда серияли ишлаб чиқаришларда энг кўп тарқалганлари ўлчамларга созланадиган скобалардир. (шакл 1)
Тешиклар диаметрларини назорат қилиш одатда энг кўпчилиги икки томонли пробкалар қўлланилади. Агар ўтадиган томони ПР емирилса уни алмаштириш мумкин., ўтмайдиган томони НЕ узоқроқ ҳизмат қилади. Диаметри 50 мм дан юқори бўлганларини назорат қилиш учун икки тавр шакли тешиклари тешилган тўлиқмас пробкалар ишлатилиб (шакл 2) буларни оғирлиги енгилланади, нархи камаяди ва эксплуатация қилиш соддалашади. Бунда назорат қилиш вақти бирмунча кўпаяди, чунки уни тешикни 3-4 марта айлантириш зарур. Чекли калибрлар бир-бирларига боғлиқ барча ўлчамларни назорат қилиш имкониятини беради ва улар назорат қилинувчи детал допусклар майдони оралиғида эканлигини текширади. Ўлчаш принципларига риоя қилиш учун ўтадиган юзаси ўтмайдиганига қараганда кенгроқ юзага эга бўлиши керак. Маркалашда калибрга назорат қилиш учун мўлжалланган деталнинг номинал ўлчами, буюм допуск майдонининг ҳарфли белгиси, буюм чекли ўлчамларининг сонли миқдорлари миллиметрларда (ишчи калибрларда) калибр типи (масалан ПР, НЕ, К-И) ва тайёрлаган заводнинг товар белгиси ўйиб кўрсатиб қўйилади.
Ишни бажариш тартиби.
Ишни бошлаш олдидан талабаларга зинали (босқичли) втула ёки тешик кўринишидаги силлиқ деталлар ва ўлчов асбоблари берилади.
1. Назорат қисми билан танишиб бўлгандан кейин, иш қуйидаги босқичларда бажарилади;
2. Ҳар бир юзанинг (ички ёки ташқи) назорат қилиш схемаси танланади. Бунда, агар назорат қилинадиган ўлчам ва қўлланиладаган калибр имкон берса силлиқ цилиндрсимон юзаларни ўлчашни анъана бўлиб қолган схемадан фойдаланиб олтита натижа олиш, яъни детал узунлиги бўйича учта кесимда ҳар икки ўзаро перпендикуляр жойлашган диаметрларнинг ҳар биридан ўлчанади. Ўлчанадиган юза кам узунликда бўлса (қисқа бўлса), бунда икки ёки бита кесим бўйича ўлчаб бунга мос келувчи тўрта ёки иккита натижани олиш билан чекланиш мумкин. Калибрдан фойдаланишганда аввало ўтадиган ва ундан кейин ўтмайдиганлари унинг оғирлигига тенг бўлган куч билан киритилиб кетма – кет қўлланилади.
3. Ўлчаш натижалари ўтадиган калибр (+) белгиси ва ўтмайдиган (-) белгиси билан белгиланиб 1-жадвалга ёзилади.
4. Ҳар бир назорат қилинган ўлчам бўйича ўлчанган натижалар таҳлил қилиниб, детални яроқлилиги ҳақида хулоса беради.
5. Лаборатория ишининг ҳисоботи ҳужжатлаштирилади.


Ҳисобот.



Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling