Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети
Download 1.33 Mb.
|
Met LABORATORIYA met
- Bu sahifa navigatsiya:
- Микрометр кўрсаткичи хатоликларини текшириш.
- Узунликнинг текис параллел чекли ўлчовлари.
- Узунлик чекли ўлчовларининг аниқлиги.
- Бажариш тартиби.
3-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ
Узунликнинг текис параллел чекли ўлчовлари. Микрометр кўрсаткичи хатоликларини текшириш. Ишнинг мақсади: 1. Текис параллел чекли ўлчовлардан блок тузиш қоидасини ўлчамларни ташкил этиш асосий йўл-йўриқларини ўрганиб олиш. 2. Микрометр кўрсаткичи хатолигини аниқлаш ва унинг яроқлилиги ҳақида ҳулоса чиқариш. Микрометр кўрсаткичи хатоликларини текшириш. Микрометр текшириш ўтказиладиган бинода энг ками билан 3-4 соат ушлаб турилиши керак. Текшириш ўтказиладиган хонада нормал температурадан (200С) рухсат этиладиган оғиш фарқи юқориги чекли ўлчашлари 25 ва 50 мм бўлган микрометр учун 60С ва юқориги чекли ўлчамлари 100 мм бўлганлари учун эса 40С ни ташкил этиши керак. Микрометр кўрсаткичини текшириш 5-ичи разряди ёки 2-ичи синфли чекли ўлчовлар бўйича ўтказилади. Текширишда микрометр стойкага махкамланади ва нолга ёки шкаланинг бошланғич холатига (0, 25, 50 ва б.) ўрнатилади. Текшириш стебля шкаласининг 6 та нуқтасида, яъни биринчи штрихда 0,25+50 ва бошқ., бундан кейин бир-биридан 5 мм га қоладиган штрихларда ўтказилиши керак. Бундан ташқари, асосий шкаланинг ўрта қисми баробан шкаласининг учта нуқтасида текширилади. Текшириш бир-бирларидан 0,12 мм га қоладиган штрихларда ўтказилади. Микрометр кўрсаткичини текшириш учун чекли ўлчовлар блокларнинг тавсия этиладиган ўлчамлари 1-жадвалда келтирилган. 1-жадвал.
р – микрометрларнинг пастки чекли ўлчами. Узунликнинг текис параллел чекли ўлчовлари. Узунликнинг текис параллел ўлчовлари тўғри бурчакли параллелепипед ёки ўзаро ўлчанадиган 2 текис юзали тўғри доиравий цилиндр шаклида бўладилар. Одатда улар ўлчанадиган юзалари аниқ ишлов берилган (меёрига етказилган) пўлат плиткалардан иборат. Плиткаларда ўлчовларнинг номинал ўлаим маркалаб қўйилади. Узунликнинг чекли ўлчовлари узунлик бирлигини сақлаш ва узатиш учун, ўлчовларни ва приборларни текшириш ва бўлакларга бўлиш (градуировка) учун шунингдек деталлар ўлчамларини ўлчаш, станокларни созлаш ва шунга ўхшашларда қўлланиладилар. Ўлчаш воситаларини текшириш ва бўлакларга бўлиш учун ҳизмат қиладиган чекли ўлчовлар наъмунавий дейилади. Деталлар ўлчамларини ўлчаш учун қўлланиладиган ўлчовлар (плиткалар) ишчилар дейилади. Узунликнинг чекли ўлчовларини ўлчанадиган юзалари бир плиткани иккинчиси устида бритганда бири иккинчиси билан мустаҳкам илакиш (ёпишиш) қобилиятига эга. Бу қобилият талаб қилинадиган ўлчамни олишун, ўлчамлари турлича бўлган бир неча плиткаларда блоклар тузиш имкониятини яратади. Уч ўлчовлар (плиткалар) тўплами (набор) шундай жамланадики, қайсики унча кўп сонда бўлмаган плиткалардан учта ўнлик белгигача зарур бўлган ўлчамлар блоки тузиш мумкин бўлсин. Тўплами 87 та плиткадан танланган ўлчовлардан истаган блокни тузиш учун блока кирувчи максимал плиткалар сони ҳамиша 4 донадан кўп бўлмаслиги керак. Блок тузишдан олдин тахминий ҳисоблаб олиниб, биринчи навбатда ўлчами мингдан бир улуш миллиметрдан ташкил этувчилари ундан кейин бздан бир улуш миллиметрни ва шунга ўхшаш бошқалари танланади. Масалан, ўлчами 57,745 бўлган блокни тузиш талаб этилсин. Блока кирувчи биринчи ўлчов (плитка) I 1,005 I 57.745-1,005=56,74. Блока кирувчи иккинчи ўлчов (плитка) II 1,24 II, 56,74-1,24=55,5 Блока кирувчи учинчи ўлчов (плитка) 5,5 III, 55,5-5,5=50 Блока кирувчи 4нчи ўлчов (плитка) 50 IV (қолдиқ) Бундай ҳолда чекли ўлчовлардан (плиткалардан) блок тузиш учун ҳисоблашда номинал ўлчамлари олинади. Блок тузишни бундай усули синфлар бўйича тузиш усули дейилади. блоклардан фойдаланганда ўлчаш аниқлигига, блока кирувчи плиткаларнинг тайёрланишига, берилган допуск оралиғида бўлган оғишларнинг миқдорига таъсир этади. Блок тузиш қоидаси қуйидагидан иборат. Блок тузиш учун мўлжалланган ўлчовлар (плиткалар) пахта билан артилиб, мойланиб,ифлосликлардан тозаланади, сувсиз,кислатасиз, авиация бензини билан ювилиб тоза газмол чочиқ билан артилади. Ундан кейин плиткалардан бири иккинчиси устига ишчиюзаси узунлигининг учдан бири қисмичаси қўйилиб, бармоқ билан жипс (қаттиқ) сиқилиб ишчи юзалари тўлиқ контакт (тегиб туганча) бўлгунча сурилади. Агар шундан кейин йиғилган блок камгина куч билан ажралиб кетмаса ўлчовлар (плиткалар) ёпишган ҳисобланади. Икки ўлчовлар (плиткалар) ишқаланиб ёпиштирилгандан кейин уларга учинчиси ва бошқалари ёпиштирилади. Чекли ўлчовларни (плиткаларни) ортиқча ювиб юбормаслик ва уларнинг ишчи юзаларини қирилиб кетишларини олдини олиш мақсадида, улар билан ишлашда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш лозим: 1) Ювилиб, артилиб,тозаланган плиткаларнинг ишчи юзадарини қўлбн эмас, балки тоза сочиқ билан олиш керак. 2) Ўлчамлари 5, 6 мм дан ортиқ бўлган плиткалар столга ишчи бўлмаган юзалари билан қўйилади. 3) Плиткаларнинг ишчи юзаларини ишчи бўлмаган юзалари билан қўйиб, ишқаламаслик керак, бу ишчи юзаларида қирилишлар ҳосил бўлишига олиб келади. Одатда блокларни тузишда қуйидаги кетма-кетликка риоя қилиш керак. Аввало, плиткаларнинг кичик ўлчамлари ўлчамлари ишқалаб қўйилади, улардан йиғилган блок ўртача ўлчамдаги плиткага ишқаланиб йиғилади ва ундан кейин катта ўлчамли плиткага ишқаланиб йиғилади. Узунлик чекли ўлчовларининг аниқлиги. Чекли ўлчовлари аниқлигининг асосий ҳарактеристикаси бўлиб, унинг ўртача узунлиги ва текис параллелликдан оғиши ҳисобланади. Уч ўлчовнинг (плитканинг) ўртача узунилги ўлчанадиган юзаларининг бирини ўртасидан қарама-қарши ётган ўлчанадиган юзага туширилган перпендикуляр узунлиги билан аниқланади. Давлат стандартига мос келувчи тайёрланиш аниқлиги бўйича чекли ўлчовлар (плиткалар) 4 та синфда чиқариладилар: 0, 1, 2, ва 3. Эксплуатация бўлган ўлчовлар учун қўмита йўл – йўриқлари (инструкция) бўйича қўшимча 4 ва 5 синфлар ўрнатилади. Аниқликларни аттестациялаш ва текис параллелликдан оғиши бўйича чекли ўлчовлар 5 та разрядга бўлинадилар: 1, 2, 3, 4 ва 5 –нчи. Чекли ўлчовларнинг разрядлар бўйича қўлланиш, яъни уларнинг номинал ўлчамларига тузатишларни ҳисобга олиб, ўлчаш аниқликлари ошади, шунингдек қўпол (паст) синфдаги ёки таъмирлашдан ўтган эксплуатация бўлган ўлчовлардан фойдаланиш имконияти кенгаяди. Чекли ўлчовларнинг разряди ўлчаш хатолигини қанчалик характерласа, уларни разрядлар бўйича қўлланилишида аттестациялаш шахсан зарур бўлиб, бунда ўлчов ўтказилган чекли ўлчовининг ҳақиқий қиймати микрометрнинг юздан бир улуши аниўлигида ва хатолиги кўрсатилади. Бқорида келтирилган мисол учун аттестат бўйича чекли ўлчовининг (плиткаларнинг) ҳақиқий ўлчамини топамиз. I. чекли ўлчам (плитка) 1.00505 мм ўлчам бўлади. II. чекли ўлчам (плитка) 1.24013 мм ўлчам бўлади. III. чекли ўлчам (плитка) 5.50001 мм ўлчам бўлади. IV. чекли ўлчам (плитка) 50.00015 мм ўлчам бўлади. Шундай қилиб аттестат бўйича блок ўлчами 57,74534 мм га тенг бўлади. Чекли ўлчовларининг (плиткаларнинг) разрядлари бўйича блок тузишда, ўлчаш натижасида блокка кирувчи чекли ўлчовлар ўртача узунлиги ҳақиқий қийматларининг чекли хатоликлари таъсир этади. Бажариш тартиби. 1. Микрометрнинг нолга ўрнатилганлигини текшириш. 2. Берилган ўлчамга блок тузиш тартибини қоғозда ҳисоблаш йўли билан (ўқитувчи билан) ўрганиб олиш. 3. Ўзингизни микрометр учун №1 жадвалдан назарот қилинадиган ўлчашни журналингиз жадвалининг биринчи графсига ёзиб олинг. Блок тузиш тартибини (қоғозда ҳисоблаш йўли билан) берилган лаборатория иши нусхасига ёзиб олинг. Шунга ўхшаш қолган назорат қилинувчи ўлчамлар учун блоклар тузиб қийматларини жадвалга ёзиб олинг. Ундан кейин блокка кирувчи плитка лар футляр (қутича) уячадаридан чиқариб олиниб, ювилиб, тозаланиб бир-бирларига ишқаланиб, йиғилиб микрометр билан ўлчанадилар. Микрометр кўрсаткичи дафтарингиз жадвалига ёзиб олинг. Назорат қилинадиган блок ўлчами билан микрометр кўрсаткичи орасидаги олинган фарқлар хатолиги тегишли белгилар билан жадвалнинг «кўрсаткич хатолиги» деган графасига ёзилади. Ўлчаш йўли билан олиган бу хатоликлар микрометрни рухсат этиладиган хатолиги билан солиштирилиб кўрилади. Ва яроқлилиги ҳақида ҳулоса берилади. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling