Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Сифатни бошқаришнинг мажмуавий тизимлари ва маҳсулот сифатининг аниқлаш усуллари


Download 1.33 Mb.
bet10/14
Sana11.10.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1698743
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
Met LABORATORIYA met

3. Сифатни бошқаришнинг мажмуавий тизимлари ва маҳсулот сифатининг аниқлаш усуллари.
Ҳозирги даврда чоп этилган илмий адабиётларда маҳсулот сифатини кўрсаткичларига етарли даражада кенг эътибор берилиб келинган. Шунинг асосида уларнинг умумлашган ҳолда 10та гуруҳга бўлган.
1) Аҳамияти бўйича – бу кўзланган мақсадда фойдаланиш эвазига олинган
самара ҳисобланади ва маҳсулот фойдаласниш доирасида келиб чиқади.
а) Ишлаб чиқариш – техник мақсадларга маҳсулотларнинг кўрсаткичлари бу уларнинг унумдорлиги ҳисобланади. Маълум бир даврда бу маҳсулот ёрдамида қанча ҳажмда маҳсулот ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш мумкин.
2) ишончлилик кўрсаткичи – маҳсулотни бир тартибда ишлай олиши, таъмир боблиги ва узоқ давр хизмат қила олиши. Бошланаётган маҳсулот хусусиятларидан келиб чиқиб чидамлилигини характерловчи кўрсаткичлар 4та гуруҳга бўлишимиз мумкин:
а) айрим маҳсулотлар бўйича одамларга хавф туғдирмаслиги доимий бир тартибда ишлай олишидир ёки ишончлиликнинг ягона кўрсаткичи ҳамдир. Бу энг зарур жойлар електр асбослар, автомобиллар тармоқ тизими, бошқарув тизимидир. Айниқса ҳаво кемаларида бу кўрсаткич асосий ҳам ягона ҳисобланади;
б) ўз ҳолатини сақлаб туриш – бу маҳсулотларнинг сақлаш ва ташиш даврида ўз хусусиятини ушлаб туришдир. Бу кўрсаткич кўпроқ озиқ – овқат маҳсулотларига хосдир ва шу тармоқда алоҳида аҳамиятга эга;
c) Таъмирбоплиги – бу келгуси даврда таъмирлаш вазифасини бажариши, ўртача таъмир сарфи қиймати ва бошқа кўрсаткичлари билан аниқланади;
д) Узоқ муддатли хизмат қилиши – бу маҳсулотни қурилмани иш ҳолатида ушлаб туришга қилинган ҳаражат миқдори билан характерланади.
3) Технологик кўрсаткичи – маҳсулотнинг юқори меҳнат унумдорлигини
таъминлаш, тайёрлаш ва таъмирлаш жараёнидаги қабул қилинган конструктив
технологик қарорлар самараси, асосан технологик ёрдамида маҳсулот ишлаб чиқаришни ялпилик хусусияти материалларни оқилона таъмирлаш, меҳнат материал ва вақтдан фойдаланиш таъминланади;
4) Стандартни ва унификатсия кўрсаткичлар – бу маҳсулот стандартлар билан
таъминланганлиги, асосий қисмларни унификатсиялашуви оригинал маҳсулотлар қанча кам бўлса, шунча яхши бу маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар учун ҳам зарур;
5) эргономик кўрсаткичлари - инсонларни маҳсулотлар билан ҳам ҳаракатланиш ҳамда боғлиқлик бўлиб, улардан фойдаласниҳдаги руҳий, физиологик ва гигиеник хусусиятларида кўринади. Булар трактерни бошқаришдаги қулайликлар, қутқарув крани кабинасида конндитсионер, ёруғлик, температура, намлик, чанг ҳамда шовқин ҳаво буғлари ва ҳакозо;
6) эстетик кўрсаткичлари – бу маълумотларни ифодаланиши ва тузилишининг қулайлиги,
мавзунинг тўлалиги, бажаришнинг такомиллашганлиги ва наҳсулот товар кўринишининг қаътиийлиги;
7) Ташишга қулайлик кўрсаткичлари – бу маҳсулотни ташишга мослаштирилганлиги;
8) эгалик – ҳуқуқий кўрсаткичларга патент софлиги. Патент ҳимояланганлигига кириб рақобатбардошликни аниқлашнинг асосий омили ҳисобланади. Эгалик – ҳуқуқий кўрсаткичларни аниқлаш ва маҳсулот ва янги техник қарорларни мавжудлиги ва мамлакат томонидан патент ҳимояланганлиги, саоат ишланмаси рўйҳатидан ўтганлиги ва товар белгиси ишлаб чиқараётган мамлакат ёки четга чиқарган мамлакатларга;
9) экологик кўрсаткичлар – бу атроф-муҳитни зарарли моддалар билан ифлосланган маҳсулотни ишлаб чиқариш ва фойдаланиш жараёнидир. Мисол корхонада маҳсулот ишлаб чиқарсиҳ натижасида у томонидан атроф-муҳитга чиқариладиган газлар, зарарли чиқиндилар, уларни ташиш жараёнида ифлослантирилиши ва ҳкз.;
10) Хавфсизлик кўрсаткичлари – истеъмолчи ёки маҳсулотдан фойдаланувчига
хавфсизликни таъминлаш хусусиятлари. У ўрнатиш жараёнида, ташиш жараёнида ва фойдаланиш жараёнида юзага келадиган хусусиятлар.
Юқоридаги барча санаб ўтказилган кўрсаткичлар йиғиндиси маҳсулот сифатини шакллантиради. Маҳсулот сифатини эстетик жиҳатдан инсонни қувонтирадиган ўз вазифасини яхши бажарадиган одамлар эҳтиёжларини тўла қондирадиган бўлишади. Бу кўрсаткичлардан ташқари асосийлари уларнинг баҳосиҳамдир. Шунинг учун баҳо маҳсулот сифати билан узвий боғланган ёки баҳо ёрдамида маҳсулот сифати ортиши учун қилинган қўшимча сарфлар қопланади. Ҳар қандай харидор маҳсулотни сотиб олиш жараёнида унинг учун тўланган ҳақ, фойдаланиш оқибатида қопланадими, таққослаб кўради. Баҳо билан бир қаторда маҳсулотни фойдаланиш хусусиятларига тавсифнома бериш ҳам зарур, чунки фойдаланиш даврида таъмирга муҳтож бўлади у ортиқча ҳаражат ҳамдир. Агар узоқ муддат хизмат қилса бу сарфлар ўз-ўзидан қисқаради. Айрим ҳолларда таъмир сарфлари баҳодан ортиб кетади. Бу самарасиз ҳисобланади. Енг иқтисодий қулай сифат дейилганда, маҳсулот сифати билан ҳаражат орасидаги муносабат тушунилади, ёки маҳсулот сифати бирлиги баҳосини қуйидаги кўринишда белгилаймиз:
Kopt = Q /Cz;6
Бунда Копт – иқтисодий оптимал сифат;
Қ – маҳсулот сифати;
Cз- маҳсулот сотиб олиш ва фойдаланиш ҳаражатлари.
Бу ерда махражини топпиш унчалик қийин эмас, у маҳсулот сотиб олиш баҳоси билан баҳоланиши мумкин. Энг мураккаби суратни аниқлашдир. Бу соҳада ҳозирда квалиметрия деган фан изланиш олиб борилмоқда. Бу ёрдамиида сифатни миқдор жиҳатдан баҳолашни услубини яратган. Демак ҳозирги замон ишлаб чиқариш жараёнида маҳсулот сифати корхонага самарадорлиги, фойдалилигини, асосини ташкил этади. Корхона (фирма) ларда маҳслот сифатини бошқариш системали амалга оширилади, яъни уларда маҳсулот сифатини бошқариш тизими фаолият кўрсатиши керак. Бу ерда мавжуд ташкилий тизим бўлиб уларда ҳар бир жараён манба ва тадбирлар жавобгарлиги аниқ белгилаб қўйилган маҳсулот сифатини бошқаришга зарур бўлган. Ҳозирги пайтда ИСО 9000 стандартлари кенг тарқалган бўлиб, унда маҳсулот сифатини бошқаришни халқаро тажрибалари кенг тарқалган. Бу ҳужжатга асосан корхонада маҳсулот сифатини бошқариш сиёсати асосида кўрсатилган - маҳсулот сифатини бошқариш тизими таъминлашни яхшилаш ва сифатни бошқаришини ўз ичига олади. Маҳсулот сифатини бошқариш корхона фаолияти қонуниятлари шаклида ташкил етилиши мумкин. Ёки узоқ муддатли мақсад шаклида.
У ўз ичига қуйидагиларни олади:
• Корхона иқтисодий аҳволини яхшилаш;
• Маҳсулот сотиш янги босқичларини яратиш ва мавжудлари кенгайтириш;
•Илғор корхоналар даражасида маҳсулот техник ҳолати бўйича ўзиб кетиш;
• Маълум тармоқ ёки маълум ҳудуд истеъмолчилари талабларини таъминлашга
қаратиш ва тайёрланган маҳсулотлар камайтириш даражаси;
• Маҳсулот сифатининг асосий кўрсаткичларини яхшилаш;
• Кафолат муддатларини узаайтириш;
• Сервиз хизматини кенгайтириш.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling