Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Жисмоний тарбия назарияси ва усулибиётини ривожланишининг даврлари


Download 0.58 Mb.
bet18/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

1.5. Жисмоний тарбия назарияси ва усулибиётини ривожланишининг даврлари

Жисмоний тарбия назарияси ва усулиятининг ривожланиши бир неча


даврларни ўз ичига олади.
Биринчи давр – башарият тараққиётининг илк давридаги ҳаракат фаолиятини организмга таъсири ҳақида энг дастлабки (эмперик) билимлар (Понамарев Н.И. 1975), уларнинг тўпланиши, «машқланганлик»нинг фойдасини сезиб, маъносига етиш ва тўпланган тажрибани авлоддан-авлодга узатиш усулларини англашга имконият яратилган «жисмоний машқлар»ни ва
«жисмоний тарбия»ни пайдо бўлиши учун шарт-шароит яратилишига омилларни юзага келган даври.
Иккинчи давр – жисмоний тарбия жараёнида қўлланила бошланган биринчи усулиятларнинг яратилиши – қадимги Юнонистонда қулдорлик давлати даври ва Ўрта асрни ўз ичига олади (Г.Д.Харабуга, 1974). Жисмоний тарбиядаги бу усулиятлар, тажрибалар орқали юзага келган бўлиб, философлар, педагоглар, врачлар одам организми фаолияти қонуниятлари билан унчалик таниш эмаслиги, ўрганиб улгурмаганликлари орқали жисмоний машқлар таъсирининг механизмини айтарли тушунтира олмас эдилар. Шунга кўра бу давр жисмоний машқлар билан шуғулланишнинг фойдасини ташқи кўринишларга қараб баҳоланган давр деб қаралган.
Бу даврда Юнонистоннинг жисмоний тарбия усулияти айтарли даражада кенг тарқалган бўлиб, у мавжуд воситалар ва усулиятларни куч, чидамлилик ва бошқа ҳаракат сифатларини ривожлантириш учун уларни ягона тизимига
бирлаштирган давр деб қаралган.
Ўрта асрнинг ўрталарида жисмоний тарбия усулиятларининг хиллари
ортди. Гимнастика, сузиш, ўйинлар, камон отиш, отда чопиш, қиличбозлик
бўйича дастлабки қўлланмалар пайдо бўлди. Аждодларимиз Абу Наср
Фаробий, Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон Берунийларнинг тан тарбиясига
оид илмий Дунё қарашлари вужудга келди (Усмонхўжаев Т.Н. 1995).
Учинчи давр – жисмоний тарбия ҳақидаги назарий билимларни интенсиз тўпланиши, уйғониш давридан XIX асрнинг охиригача бўлган даврни ўз ичига олади. Инсон тарбияси, уни ўқитиш, даволаш ҳақидаги фаннинг ривожланиши философлар, педагог ва врачларнинг жисмоний тарбия муаммоларига эътибор қила бошлашлари даври, жисмоний тарбиянинг моҳияти ҳақидаги фалсафий, педагогик ва тиббий маълумотларнинг, билимларининг вужудга кела бошлаган даври. Бу маълумотлар ҳали турлича, чунки, кўпинча ўша даврда мустақилроқ саналган философия, педагогика, медицина фанлари таркибида вояга етар эди. Йўл-йўлакай, аммо зарур бўлган даражада бундай илмий фанларнинг вакиллари кўпинча ўз муаммоларини жисмоний тарбининг ролини ҳисобга олмай ҳал қилиш мумкин эмаслигини тушуна бошладилар. Янгиланиш давридаёқ педагог-гуманистлар ва ҳаёлий социалистлар жисмоний тарбияда бир бутун тарбиянинг мажбурий қисмлардан бири деб қарай бошладилар. Жумладан, швецариялик демократ педагог И.Г.Песталоции томонидан (1746-1827) болалар ҳаракат қобилиятини ривожлан-тириш учун тузилган жисмоний машқлар тизимида бўғинлар (суставная) гимнастика умумий педагогика назарияси ичида алоҳида ўринни эгаллайди. ХVIII асрда анатомлар томонидан жисмоний машқлар «биомеханика»си бўйича изланишлар олиб борилди, 19 асрда эса жисмоний тарбия ҳақида илмий-назарий ишлар вужудга келди.
Жамият ҳаётида жисмоний тарбиянинг роли тарбиянинг синфий
характерга эга эканлиги илмий асосланди. Тарбиянинг мазмуни очилди ва
унда жисмоний тарбиянинг ўрни ҳамда шахсни ҳар томонлама
ривожлантириш йўллари аниқланди. Айнан шу даврда жисмоний тарбия назариясига асос солинди деб ҳисобга олиниб, шу соҳа бўйича илмий фаразлар ва билимлар тўпланиши орқали мустақил фан сифатида ажралиб чиқди.
Тўртинчи давр – 19 асрнинг охиридан илмий ва ўқув фани сифатида
жисмоний тарбиянинг назарияси ва усулияти шакллана боради. Бу даврнинг
характерли томони шундаки, фан сифатида жисмоний тарбия жамият
ҳаётининг бошқа жабҳаларига ҳам таъсир кўрсата бошлади. Жисмоний
тарбия соҳаси назарияси олимларидан бири Петр Франсевич Лесгафт (1837-
1909) ўзининг тарих, анатомия, педагогика, антропология, жисмоний тарбия
методикасига оид асарлари билан ҳозирги замон жисмоний тарбия назарияси
ва методикаси мустақил илмий-амалий исботлади.
Бешинчи давр – ривожланган мамлакатлар ва собиқ шўролар давлати
олимларининг изланишлари даври бўлиб, фаннинг интенсив ривожланиши
материалистик диалектикага асосланган ҳолда ўша даврда прогрессив
ҳисобланган усулиятларга таяниб амалга оширилди. Жисмоний тарбия муаммоларини комплексли ҳал этишда бутун бир олимлар жамоалари, мутахассислаштирилган илмий ва ўқув муассасалари самарали меҳнат қилдилар. Амалий материалларнинг мўллиги, янги қонуниятларнинг очилиши, дастлабки ягона жисмоний тарбия назарияси ва усулиятининг дифференцияланишига олиб келди. Янги махсус фанлар «Жисмоний маданиятни ташкиллаш ва бошқариш», «Жисмоний машқлар биомехани каси», «Спорт психологияси», «Спорт метрологияси», «Спорт физиологияси», «Даволаш физкулътураси», «Жисмоний машқлар гигиенаси», «Валеология» ва бошқалар ажралиб чиқди. Юқоридаги фанларнинг айрим соҳалари жисмоний тарбия жараёнида бир неча аралаш фанларнинг билимларидан кенг фойдаланиш лозимлигини илмий-амалий исботлади. Масалан, болаларнинг спорт мутахассислиги муаммоси – бу фақатгина спорт педагогикаси муаммосигина бўлиб қолмай, ижтимоий, психологик, социологик ва биологик муаммолардир. Жисмоний тарбия назарияси ва усулияти курси педагогик жараён муаммоларини умумий психология, педагогика, физиология ва бошқа фанларнинг далилларсиз тўла изоҳлаб, исботлаб олишни исботлади.



Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling