Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 0.58 Mb.
bet98/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

Ўқув фанлари блоки — ўқув режалари ва фанлар дастурларининг кадрлар тайёрлаш жараёнида аниқ мақсад ва вазифаларга эришиш учун муайян билим соҳаси ёки фаолиятнинг ўзлаштирилишини таъминлайдиган ўқув фанларини бирлаштирувчи таркибий қисми;
Умумий жисмоний тайёргарлик- спортчи организми системалари, функционал имкониятларини ва ҳаракат қобилиятларини ҳар томонлама ривожлантиришга ҳамда мускул фаолиятида уларнинг самарали намоён бўлишига қаратилган педагогик жараёндир.
Умумий тактик тайёргарлик- танланган спорт тури бўйича мусобақаларда муваффақиятга эришиш учун зарур бўлган билимлар ва тактик малакаларни эгаллашга қаратилган педагогик жараёндир.
Умумий чидамлилик- инсон организмининг паст интенсивликда узоқ вақт давом этадиган,мускул аппаратининг 3/2 қисми иштирок этадиган жисмоний ишда пайдо бўладиган чарчоққа қарши туриш қобилияти(масалан, юриш,сузиш,эшкак эшиш).
Ҳаракат фаоллиги- инсоннинг ҳаѐтий фаолияти жараѐнида бажарадиган ҳаракатлари йиғиндисидир.
Хронометраж- дарснинг умумий ва мотор зичлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган педагогик кузатув.
Хулосалар- муаллиф томонидан тадқиқит давомида олинган янгиликларнинг, тадқиқот якунларининг қисқача матн тарзида ёритилиши,тасдиқлардир. Ҳаракат кўникмаси- ҳаракатларни бажаришнинг автоматлашмаган даражаси бўлиб, бунда ҳаракатни бошқариш онгнинг тўла иштироки асосида амалга оширилади.
Ҳаракат қобилиятлари- инсоннинг бирор бир ҳаракат фаолиятининг талабларига жавоб берувчи ва уни бажариш самарадорлигини таъминловчи морфологик ва психифизиологик хусусиятлари комплексидир.
Ҳаракат малакаси- ҳаракатларни бажаришнинг автоматлашган даражасидир (ҳаракатни бажаришда гўёки онг иштирок этмайди,аслида ҳар бир ҳаракат онгнинг функциясидир).
Ҳаракат- организмнинг мотор функцияси бўлиб,гавда ва унинг звенолари ҳолатини фазода ўзгаришидир.
Ҳаракат фаолияти- конкрет ҳаракт вазифаларини ҳал этишга қаратилган ҳаракатлар тизимидир.
Чидамлилик- инсоннинг бирор бир фаолиятда чарчоққа қарши туриш қобилиятидир.
Эгилувчанлик- таянч-ҳаракат аппаратининг морфологик хусусияти бўлиб,инсон гавда звеноларининг ҳаракатчанлигини белгилайди,яъни ҳаракатларни катта амплитудада бажариш қобилиятидир.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling