Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети


Download 0.58 Mb.
bet96/99
Sana03.12.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1799878
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99
Bog'liq
5 ñáÓß½¿¬ (2)

Пассив эгилувчанлик- ҳаракатни ташқи таъсир ёрдамида катта амплитудада бажариш қобилияти.
Педагогик назорат- бу режалаштирилган жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини қўлланилаётган восита,метод ва юкламаларнинг самардорлигини аниқлаш мақсадида текширишни таъминловчи комплекс тадбирлардир.
Истиқболли (перспектив) режалаштириш- бу узоқ муддатга,одатда бир неча йилларга мўлжалланган режалаштиришдир.
Портловчи куч- қисқа вақт оралиғида катта куч намоён қилиш қобилияти(турган жойдан баландликка сакраш).
Принцип (тамойил)-бирор бир назария, таълимот,фан,дунёқараш ва х.к.да дастлабки асосий ҳолат.
Пульсометрия- дарсда ўқувчилар организмига тушадиган юкламанинг оптималлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган педагогик кузатув. Рекреатив жисмоний маданият- жисмоний маданиятнинг бир қисми. Жисмоний машқлар ёрдамида дам олиш ва тикланиш.
Руҳий тайёргарлик- бу спортчиларда тренировка фаолиятини самарали амалга ошириш,мусобақаларга тайѐргарлик кўриш ва унда ишнчли иштирок этиш учун зарур бўладиган шахсий ва руҳий сифатларини шакллантириш ва такомиллаштиришга қаратилган психологик-педагогик таъсир системасидир. Спорт- жисмоний маданиятнинг бир қисми бўлиб,инсоннинг мусобақаларга ва мусобақа фаолиятига юқори натижалар кўрсатиш учун махсус тайѐргарлик амалиѐти сифатида шаклланган.
Спорт тренировкаси- ихтисослашган спорт турида юқори натижалар кўрсатишга қаратилган педагогик жараёндир.
Спорт фаолияти- инсоннинг спорт соҳасида максимал соғломлашуви ва такомиллашувини таъминлашга қаратилган фаолиятни тартибли ташкиллаштириш.
Спорт формаси- спортчиний мусобақа фаолиятига руҳий,жисмоний,техник ва тактик жиҳатдан тайѐргарлигининг юксак даражаси.
Спорт ҳаракати -оммавий ва юқори натижаларга қаратилган спорт соҳасидаги спорт амалиѐти,ижтимоий оқим.
Спортнинг функцияси- спортнинг инсонга ва инсонлар муносабатига таъсир кўрсатадиган, шахс ва жамият эҳтиёжларини қондирадиган хусусиятлари.
Стажировка (ишлаб чиқаришда, илмий-тадқиқот муассасасида, хорижда тажриба орттириш) — магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли касбий таълим ўқув режа ва дастурларини ўзлаштириш, магистратура талабаларида Илмий-тадқиқот компетенцияларни шакллантириш мақсадида таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини ривожлантириш йўли орқали магистрларни энг янги илмий техник ривожланишдаги ютуқлар ҳамда иқтисод, фан, техника, маданият ва соғлиқни сақлаш тармоқларидаги замонавий техника ва технологиялар базасида илмий тадқиқот олиб бориши.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling