Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида
Тадқиқот натижаларининг апробацияси
Download 0.94 Mb.
|
Диссертация. 28.08.22 охиргиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
- 1.1. Бўлажак биология ўқитувчисининг квазипрофессионал фаолиятга тайёрлаш муаммосининг педагогик-психологик асослари
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 5 та халқаро ва 6 та республика илмий-амалий анжуманида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзусини ўзида акс эттирган 18 та номдаги иш нашр қилинган. Улардан 1 та ўқув дарслик, 1 та услубий қўлланма ва “Биолог-мутахассисларнинг касбий компетентлигини орттиришда компетентли-йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш тизими” номли электрон тизим (ДГУ гувоҳномага эга) тадқиқот доирасидаги асосий методик маҳсулотлар ҳисобланади. Шунингдек, 4 та нуфузли хорижий нашрларда ва 4 та Ўзбекистон Республикаси ОАК томонидан тавсия этилган илмий журналларда салмоқли мақолалар нашр эттирилган. Шу билан биргаликда хорижий, Республика миқёсида ўтказилган илмий-амалий анжуман материалларида ҳамда илмий мақолалар тўпламларида 8 та тезис ва мақолалар чоп этилган. Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса, 120 саҳифа матн, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловадан иборат. I БОБ. БЎЛАЖАК БИОЛОГИЯ ЎҚИТУВЧИСИНИНГ КВАЗИПРОФЕССИОНАЛ ТАЙЕРЛАШНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДАЛОГИК АСОСЛАРИ 1.1. Бўлажак биология ўқитувчисининг квазипрофессионал фаолиятга тайёрлаш муаммосининг педагогик-психологик асослари Таълимнинг глобаллашуви шароитида бўлажак педагогларнинг касбий педагогик тайёргарлигини орттириш, ўқитишнинг замонавий технологиялари, илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш орқали квазипрофессионал фаолиятга тайёрлаш долзарб вазифалардан ҳисобланади. ХХI аср олий таълим тўғрисидаги Бутунжаҳон декларациясида таъкидланганидек, таълим ҳалигача дуч келмаган, уни тубдан ўзгартириш ва янгилашни талаб қилувчи улкан муаммоларга дуч келмоқда [2]. Бунинг сабаби шундаки, жамоатчилик онгида табиат ва жамиятнинг биргаликда эволюциясини таъминлайдиган янги типдаги инсоният маданиятига ўтиш зарурлиги ҳақидаги тушунча мавжуд. Ривожланаётган маданият тури ҳали адекват таълим тизимига эна эмас, бу эса таълимнинг оптимал моделини жадал излашга олиб келади. Таълим моделларини тузатишнинг энг муҳим услубий шарти таълимни маданиятни узатиш шакли сифатида талқин қилишдир. Таълим маданий узлуксизлиги ва инсон шахсиятининг ривожланишини таъминлайдиган ижтимоий-маданий тизим, шахсни жамиятда муваффақиятли яшашга тайёрлаш усули сифатида қаралади. Ҳозирги вақтда олий таълим мазмуни барча мамлакатларнинг маданий меросидан, шунингдек, инсон ҳаёти ва амалиётидан доимий равишда тўлдирилиб борилади. Турли мамлакатлар таълим тизимларининг ўзаро таъсири кучаймоқда. Ривожланган мамлакатларда касбий таълим учун умумий жараёнлар одатий ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 12-августдаги "Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПҚ-4805-сон қарорига биноан мамлакатимизда кимё ва биология фанларини ривожлантириш, ушбу йўналишларда таълим сифати ва илм-фан натижадорлигини ошириш "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиёт йили" Давлат дастурининг устувор вазифалари қаторида белгиланган [3]. Шунингдек, ўрта махсус, профессионал, олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда соҳадаги ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида кадрлар тайёрлаш ва илм-фан натижаларидан фойдаланиш борасида узвий боғлиқлик, самарали мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги қарорнинг асосий мақсадини ифодалайди. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунида олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлаши [1] таъкидлаб ўтилган бўлса, “Олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонида “фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг мустаҳкам интеграциясини таъминлаш асосида таълим сифатини яхшилаш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, илмий ва инновацион фаолиятни самарали ташкил этиш” [4] вазифалари белгиланган. Таълим тизимини модернизациялашнинг замонавий босқичида ўқувчи шахсига бўлган эътиборнинг кучайиши, ўқитувчиларнинг дарс жараёни иштирокчиларининг ижодий салоҳиятини ривожлантиришга йўналтирилган хатти-ҳаракатлари билан изоҳланади. Умумий ўрта таълим мактабларида таълимни ривожлантиришнинг янги тармоқларини шакллантириш замонавий педагогик технологиялардан фойдаланишни, ўқитиш, тарбиялаш, педагогик жараённи бошқариш мазмуни, шакллари ва усулларида таълимга янги ёки такомиллаштирилган тушунчалар, принциплар, ёндашувларни жорий қилишни талаб қилади [102, 140]. Бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий фаолиятга тайёрлашда квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштириш бевосита, уларнинг касбий-педагогик фаолиятга тайёрлашнинг муҳим бўғини сифатида олий таълим тизимида алоҳида ёндашувни талаб этади. Мазкур жараённи самарали ташкил этиш бўлажак биология ўқитувчиларининг биологик фанлардан амалий-педагогик фаолиятга тайёрлаш, машғулотлар давомида ўзлаштирган назарий билимларини касбий фаолиятларида самарали қўллай олиш, рақамли таълим муҳитида муваффақиятли тадбиқ этиш компетенцияларни шакллантиришга имкон яратади. Шу ўринда бўлажак биология ўқитувчисининг “квазипрофессионал фаолият”, “квазипрофессионал тайёргарлик” тушунчалари моҳиятига тўхталиб ўтамиз. Юқорида келтирилган талабларга жавоб бериш учун бўлажак биология ўқитувчисини квазипрофессионал фаолиятга тайёрлаш зарур. Чунки квазипрофессинал фаолиятнинг юзага келишининг асосий сабабларидан бири, профессионал муҳитга ўтиш учун зарур бўлган кўприк вазифасини бажарувчи асосий фаолият тури эканлигидадир. Қуйида квазипрофессионал фаолият мазмун-моҳиятига оид тушунчалар тавсифи ва амалга оширилган илмий тадқиқот ишлари билан танишиб ўтамиз. Бир қатор тадқиқотларда (Н.A.Бакашева, А.A.Вербицкий, C.И.Поздеева, Ж.С.Фрицко ва бошқ.) квазипрофессионал фаолият бўлажак мутахассиснинг ўқув ва касбий фаолиятини ўзаро боғловчи звено сифатида талқин қилинади ва бевосита таълим жараёни билан узвий боғлиқ равишда келгусидаги меҳнат фаолиятига тайёрлашга хизмат қилади. Бу жараён бевосита талаба, ўқитувчи ва амалиётчи-мутахассис ўртасида доимий алоқани талаб этади [2]. A.A.Вербицкийнинг фикрига кўра, бу фаолият академик ўқув фаолиятидан таълим ва касбий фаолиятга ўтишдир [3, 29-б.]. Шунингдек, олим томонидан контекстли ўқитиш модели ва технологиясини тавсифлашда квазипрофессионал фаолиятни касбий фаолиятни фан мазмуни билан боғлиқ ўқув машғулотларида (турли шаклдаги амалий машғулотлар, талабаларнинг ўқув тадқиқотчилик ишлари, ишбоп ўйинлар ва ш.к. ) ўқитувчи ва талаба фаолиятининг ўзаро мувофиқлигини таъминловчи мутахассис шахсини ривожлантиришда касбий фаолиятга тайёрлаш жараёнини назорат қилиш воситаси сифатида изоҳлайди. A.A.Вербицкийнинг қарашлари бизнинг қарашларимизга мос келади ва айнан, Биокимё ва молекуляр биология фанини ўқитишда бўлжак биология ўқитувчиларининг квазипрофессионал фаолиятга тайёрлашда ўқув машғулотлари, педагогик амалиёт ва тўгарак машғулотлари жараёнида касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш юзасидан изланишларни амалга оширдик. Шундай қилиб, бўлажак биология ўқитувчиси келгусида касбий фаолият билан боғлиқ муммоларни олий таълим муассасасидаги квазипрофессионал тайёргарлик босқичида ҳал этишга тайёрланиши лозим. A.Кузминский, Н.Тарасенкова, И.Акуленко ва бошқалар квазипрофессионал фаолият деганда бўлажак мутахассиснинг келгусидаги касбий фаолиятини моделлаштириш асосида касбий компетенциясини намоён қиладиган фаолият тури сифатида тавсифлайди [5]. Касбий педагогик таълимда квазпрофессионал фаолиятга бағишланган илмий ишларни ўрганиш (Н.В.Бекузарова, Е.В.Ермолович [3], Т.В.Пушкарева [2], Е.В.Кузеванова [4], Н.В.Манякина [5], А.A.Старцева [6], Т.Н.Яблонская [7]) унинг бир қатор хусусиятларини умумлаштиришга имкон берди. Турли соҳадаги бўлажак мутахассисларнинг квазипрофессионал фаолиятини Н. В. Басалаева, Н. Г. Вахитова, Т. Ю. Герасимова, М. Г. Голубчикова, И. В. Коваленко, С. Н. Козлова, Т. P. Миронова, Н. В. Шурова ва бошқаларнинг ишларида кўриб чиқилган. Н.В.Басалаеванинг таъкидлашича, “квазипрофессионал фаолият билан боғлиқ муаммоларни эргономик тизимларда (“одам-машина”) мутахассисларни тайёрлаш соҳасида В.A.Бодров, В.P.Зинченко, В.A.Пономаренко, Ю.K.Стрелков, О.Н.Чернишова каби олимларнинг тадқиқотларидан бошланган” [10, б. 11]. Шу билан бирга, ушбу психологлар кўпинча квазипрофессионал фаолият тушунчасига кўп урғу бермасдан, ушбу фаолиятнинг ташкилий асосларини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. Н.В.Басалаеванинг ишларида [10] «фикрлаш педагогикаси» (А.Г. Асмолов) ва «контекстли ўқитиш» (А.А.Вербицкий) илмий ишларда квазипрофессионал фаолият ҳақида маълумот берилгани келтирилган. Бизнинг ишимизда квазипрофессионал фаолият феномени контекстли ўқитиш ёндашуви асосида кўриб чиқилади. Н.В.Басалаева ўз тадқиқотларида квазипрофессионал фаолият шароитида маъно шаклланишининг ўзига хос хусусиятларига, яъни касбий фаолиятга шахсий "кириш" кўрсаткичи сифатида эътибор қаратади. Квазипрофессионал фаолиятнинг ўзи муаллиф томонидан "касбий фаолиятнинг ҳақиқий шароитида маъно "таълим" имкониятларини белгилайдиган макон" сифатида қарайди [10, б. 4]. Шундай қилиб, Н. В. Басалаева квазипрофессионал фаолиятни “шахсни профессионаллаштиришнинг ажралмас элементи сифатида ишлайди...” дея таърифлайди [10, б. 4]. Юқоридаги фикр мулоҳазаларни умумлаштирган ҳолда квазипрофессионал фаолиятни ўқув фаолиятидан касбий маданият дунёсига ўтиш босқичи сифатида қуйидаги учта компонентнинг ўзаро узвий боғликлигида амалга ошириш мумкин (1.1-схема), натижада, бўлажак биология ўқитувчисининг келажакдаги мутахассислик қиёфаси шаклланади. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling