Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасаси илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. Диссертация тадқиқоти Тошкент давлат педагогика университети илмий-тадқиқот ишлари режасининг ИТД-1-148 “Касбий таълим мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчиларнинг касбий компетентлигини шакллантириш технологияси” (2015–2017 йй.) мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақcади: бўлажак биология ўқитувчиларининг квазипрофессионал фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
бўлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал фаолиятга тайёрлашнинг ташкилий-педагогик шароитлари, методологик аспектларини замонавий ёндашувлар асосида аниқлаштириш;
бўлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштириш моделини ишлаб чиқиш;
бўлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал тайёргарлиги даражасининг мезонли-диагностик аппарати ва дагностикалашга оид методик тавсиялар ишлаб чиқиш;
“Биологик кимё ва молекуляр биология” фани асосида бўлажак биология ўқитувчиларининг квазипрофессионал фаолиятга тайёрлаш механизмини таълим жараёнида, педагогик амалиётда ва тўгаракларда ривожлантиришга доир илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва самарадорлигини аниқлаш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида бўлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштириш жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларига Бухоро давлат университети, Фарғона давлат университети ва Гулистон давлат университетлари 2-босқич Биология йўналиши талабалари иштирок этди.
Тадқиқотнинг предмети бўлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштириш мазмуни, шакл, метод ва воситалари ташкил этади.
Тадқиқотнинг уcуллари. Тадқиқотда мавзуга оид психологик-педагогик адабиётлар, электрон таълим ресурсларини қиёсий ўрганиш ва таҳлил қилиш, кузатиш, суҳбат, ташхислаш, анкета, сўровнома, тест, педагогик эксперимент, тажриба-синов натижаларини математик ва статистик қайта ишлаш усулларидан фойдаланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |