Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида


Download 0.94 Mb.
bet3/40
Sana28.12.2022
Hajmi0.94 Mb.
#1015356
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Диссертация. 28.08.22 охиргиси

Хулоса ва тавсиялар........................................................................

153




Фойдаланилган адабиётлар рўйхати............................................

155




Иловалар............................................................................................

169





КИРИШ
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунёда интенсив ривожланаётган жамият тараққиёти, глобал технологик инқилоб, ижтимоий стратегик ўзгаришлар касбий компетентли кадрларга бўлган эҳтиёжни орттириб бормоқда. Стратегик мақсадлар натижадорлигини таъминлаш барча соҳа эгалари сингари бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий компетентлигини шакллантириш, халқаро кўрсаткичларга мослаштириш, уларнинг квазипрофессионал педагогик фаолиятга тайёрлашнинг самарали методикаларини ишлаб чиқишни тақозо этади. Шу нуқтаи назардан, бўлажак биология ўқитувчиларнинг квазипрофессионал тайёргарлик босқичи самарадорлигини, касбий рақобатбардошлигини таъминлаш, педагогик фаолиятга тайёрлашнинг контектсли-компетентли моделини интенсив методикаларни такомиллаштириш долзарб аҳамият касб этади.
Дунёда олий таълимни замонавий рақамли таълим трансформацияси шароитларига мослаштириш ва мазмунан янгилаш, бўлажак мутахассисларнинг академик фаолиятдан касбий фаолиятга ўтиш жараёнида касбий мобиллигини, квазипрофессионал йўналтирилганлигини таъминлаш, таълим жараёнинг турли аспектларини мустақил моделлаштириш, педагогик билимларни турли вазиятларда қўллаш компетентлигини ривожлантириш соҳасида кенг қамровли тадқиқотлар олиб борилмоқда. Айни вақтда, бўлажак биология ўқитувчилариннг квазипрофессионал фаолиятга тайёрлаш мазмунини такомиллаштириш, ўқув фаолиятидан касбий фаолиятга ўтиш босқичларига мослаштириш, методик тайёрлаш, касбий-педагогик вазиятларни моделлаштириш, контекстли ёндашув асосида интеграциялаш муаммоси муҳим аҳамият касб этади.
Республикамизда бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини халқаро стандартларга мослаштириш, касбий фаолиятга тайёрлашда педагогик амалиётнинг натижадорлигини таъминлаш, фан-таълим ва ишлаб чиқариш интеграция асосида педагогик фаолият самарадорлигини орттириш, касбий-методик тайёргарлигини такомиллаштириш соҳасида салмоқли ишлар амалга оширилган. Шунингдек, бўлажак ўқитувчиларни касбий педагогик фаолиятга тайёрлашда рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш, рефлексив фаолият усуллари ва ижодий фаолият тажрибаларини эгаллаш, ўқув фаолиятидан касбий маданият дунёсига ўтиш босқичлари интенсивлигини таъминлаш мақсадида “биология йўналишларида самарали ўқув жараёнини ташкил этиш”1 долзарб аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 23 сентябрдаги ЎРҚ-637-сон “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-cон “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” фармони, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида” Ўзбекиcтон Реcпубликаcи Президентининг 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4805-сон «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалгаоширишда ушбу диccертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 0.94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling