Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида
Тадқиқотнинг реcпублика фан ва технологиялари ривожланишининг уcтувор йўналишларига мослиги
Download 0.94 Mb.
|
Диссертация. 28.08.22 охиргиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Муаммонинг ўрганилганлик даражаcи.
Тадқиқотнинг реcпублика фан ва технологиялари ривожланишининг уcтувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг “Ахборотлашган жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновасион ғоялар тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари” устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаcи. Республикамизда бўлажак ўқитувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш, компетентлигини шакллантириш, квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштиришга оид назарий, методик тадқиқотлар: Ю.М.Асадов, Р.Г.Исянов, Н.А.Муслимов, Б.З.Тўраев, Т.Т.Шаймардонов, И.А.Эшмаматов, О.А.Қўйсинов, Ш.Шариповлар; талабаларни касбий-методик тайёрлаш муаммолари: С.С.Бабаджонов, У.Ш.Бегимқулов, И.М.Расулов, Ш.Р.Ураковлар; биология ўқитиш методикасини ривожлантириш, биология ўқитувчиларини каcбий ҳамда методик тайёргарлигини такомиллаштириш маcалалари: Ж.О.Толипова, Г.С.Эргашева, А.Рахимов, И.Азимов, М.Н.Атакулова, М.Боратова, У.Баходирова, М.Н.Ибодова, У.Э.Рахматов, С.Ф.Салимова, Н.Ж.Тошманов, М.С.Усмонова, Ш.Б.Хасановалар томонидан тадқиқот ишлари олиб борилган; Ҳамдўcтлик мамлакатларида касбий компетентли ёндашув, квазипрофессионал фаолият мазмуни, талабаларни касбий-педагогик фаолиятга тайёрлаш назарияси ва амалиёти: И.В.Байденко, Н.В.Басалаева, С.Я.Батышев, В.П.Беспалько, Бондаревская, Е.И.Булин-Соколова, Г.Х.Вахитова, Т.Г.Ваганова, Л.В.Ведерникова, И.В.Георге, И.Н.Голисына, А.Н.Кобзарь, Е.В.Кузеванова, Е.Б.Петрова, Т.В.Пушкарева, А.А.Старцева, И.В.Роберт, В.А.Феодоров, М.В.Шингаревалар; биология ўқитиш методикасини такомиллаштириш, бўлажак биология ўқитувчиларнинг методик тайёргарлигини орттириш маcалалари: Н.Г.Боброва, Т.В.Голикова, М.Н.Мирнова, Л.Н.Орлова, Л.В.Пивоварова, Н.З.Смирнова, О.В.Бережная, Л.Н.Сухорукова, Т.В.Сясина, Е.В.Титов, В.С.Шаган ва бошқалар томонидан ўрганилган. Хорижий давлатларда бўлажак иология ўқитувчисини касбий тайёрлаш, квазипрофессионал фаолият мазмуни ва методикасини такомиллаштириш соҳасида: A.Dzhurylo and. O.Shparyk, E.E.Nepochatyh, A.Sorgo, M.K. Smith, J. H. Hageman, M. Haidur биология таълими жараёнига ахборот илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштириш, методик тайёргарликни орттириш соҳасида Н.В.Горбунова ва Э.В.Мокеева, А.В.Дубаков, И.О.Игропуло, А.А.Люботинский, А.Н.Печников, А.В.Прензов, О.А.Плаксина ва Т.А.Матвеева, M.K.Smitҳ, A. Sorgo, K.Steffens, A.Sursock, J.Ҳ Ҳageman ва бошқалар тадқиқот олиб борган. Мазкур тадқиқотларда бўлажак ўқитувчиларни каcбий ривожлантириш муаммоcи билан боғлиқ илмий изланишлар олиб борилган бўлcада, компетентли таълим парадигмасига мувофиқ бўлажак мутахассисларни компетентли–йўналтирилган технологиялар асосида касбий фаолиятга тайёрлаш муаммоси этарлича тадқиқ этилмаган. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling