Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети қўлёзма ҳуқуқида
Download 0.94 Mb.
|
Диссертация. 28.08.22 охиргиси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг амалий натижалари
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
квазипрофессионал фаолият муҳитида биология ўқитувчиси касбий-методик тайёргарлигининг ташкилий-педагогик шароитлари (меъёрий, таркибий, кадр, технологик, касбий, ахборот) замонавий ёндашувлар асосида бўлажак халқ таълими ходимларини касбий фаолиятга тайёрлаш тизимининг янги талабларига мувофиқ аниқлаштирилган; квазипрофессионал фаолият биология ўқитувчиси касбий-методик тайёргарлиги педагогик фаолиятнинг янги тури сифатида ва уни шакллантиришда ўқитувчи таълим мазмуни (таълим вазифалари, моделлари ва вазиятлари тизими ёрдамида билим, кўникма, малака ва касбий фаолият тажрибасини ўзлаштириш), ижтимоий (ўқув жараёни иштирокчиларининг ижтимоий муносабатларнинг қабул қилинган меъёрларига мувофиқ ўзаро таъсири) ва психологик (маданиятнинг бир қисми сифатида касбга "қўшилиш": унинг меъёрлари, қоидалари, қадриятларини ўзлаштириш орқали) контекстларини белгиланган, бунинг натижасида талабанинг келажакдаги мутахассислик қиёфаси шаклланган ва тизими такомиллаштирилган; бўлажак биология ўқитувчиси квазипрофессионал тайёргарлиги таркибий компонентларини ўзида мужассамлаштирган (қонуниятлари, ўқитиш шакллари, яратилаётган контентнинг формати бўйича ўқитиш ёки ўрганиш, ўз навбатида, тақдим этилаётган мазмун форматининг танланган таълим шаклига боғлиқлиги; ўқитиш технологиясининг мавжуд касбий тажрибага боғлиқлиги; қўлланилган методиканинг ўқитиш шаклларига боғлиқлиги; биология ўқитувчисининг квазипрофессионал тайёргарликни ривожлантириш мезонлари ва кўрсаткичлари (ўқитишнинг замонавий технологияларини ишлаб чиқиш ва қўллаш; касбий амалиётда янги вазифаларни ҳал эта олиш; инновацион таълим маҳсулотларини яратиш, тақдим этиш, қўллаш; доимий ўқиш эҳтиёжининг шаклланганлиги) ва тайёргарлик даражалари (билишга-йўналтирилган, амалий-йўналтирилган, фикрий-ижодий, илмий-тадқиқот)ини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: биология таълими жараёнида бўлажак биология ўқитувчиларини квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида “Биохимия” ўқув қўлланмаси яратилиб, биология таълими жараёнида талабаларнинг квазипрофессионал тайёргарлигини такомиллаштириш имкониятлари орттирилган; “Биология дарсларида бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёрлашда компетентли йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш методикаси” номли услубий қўлланма нашр эттирилган; “Бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёрлашда компетентли йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш” электрон-методик тизими яратилган; бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятга тайёрлашда компетентли йўналтирилган технологиялардан фойдаланиш методикаси доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган. Download 0.94 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling