Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети


Download 284.5 Kb.
bet7/17
Sana11.01.2023
Hajmi284.5 Kb.
#1089047
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
Кумуш бирикмалари синтези (1)

Кумуш (I)-карбонат

Суюлтирилган кумуш нитрат эритмасига ҳисобланган миқдордаги нат-рий карбонат эритмаси қўшилади:


2AgNO3 + Na2CO3 = Ag2CO3 + 2NaNO3
Чўкма фильтрланади, сув билан ювилади ва сульфат кислота устида эксикаторда қуритилади. Кумуш карбонат оч-сариқ рангли кукун. У ёруғлик ўтказмайдиган шиша идишда сақланади.


Кумуш (I)-оксид
Концентрланган кумуш эритмасига ҳисобланган миқдорда натрий гид-роксид эритмаси қўшилади:
2AgNO3 + 2NaOH = Ag2O + 2NaNO3 + H2O
Чўкма декантациялаб ювилади ва 85-88 °С да қуритилади. Кумуш (I)- оксид жигарранг модда. У ёруғлик ўтказмайдиган идишда сақланади.


Ишлатиб бўлинган фиксаж эритмасидан кумуш нитрат тайёрлаш

Расмни чиқариб ва фиксажлаб бўлгач, 9х12 см ўлчамли негатив плёнкада ўрта ҳисобда 10-12 мг кумуш қолади. Худди шу ўлчамдаги ҳали ишлатилмаган плёнкада эса ўрта ҳисобда, металлга айлантириб ҳисоблаганда, 60-70 мг кумуш бўлади. Бундан маълумки, кумушнинг 80% и фиксаж эритмасига ўтади:


2Na2S2O3+ AgГ=Nа3[Ag(S2O3)2] +NaГ,
бунда Г-галоген.
Таркибида кумуш бирикмалари бор барча эритмалар орасида кумушга энг бойи ва қимматлиси яхшилаб ишлатилган фиксаж эритмасидир. Унинг 1 л да 3 г дан 7,5 г гача кумуш бўлади.
Кумуш ажратиб олишнинг бир нечта усули бор. Сульфид усули бўйича фиксаждаги кумуш эритмаси, аммоний сульфид таъсир эттириб, кумуш сульфидга айлантирилади. Бу усул жуда мураккаб ва кўп вақт кетади хамда, албатта, мўрили шкафда ўтказилиши керак.
Кумушни қайтариш усули анча қулай; бу усул Н.Н.Бекетовнинг металлар активлик қаторидан фойдаланишга асосланган.
Бу усул кумушни унинг бирикмаларидан рух, алюминий ёки мис метали ёрдамида сиқиб чиқаришга асосланган.
Фиксаж ишлатиб бўлинган эритмасидан 500 мл 1 л ли колбага солинади (фиксаж эритмасидан бошқача миқдорда олиш ҳам мумкин), унга грануллаланган рухдан 20 г чамаси солинади ва 10 мл га яқин концентрланган хлорид кислота қўшиб бир соатча қайнатилади.
Бу жараённи бошқача олиб бориш ҳам мумкин. Сиғими 3-5 л бўлган катта склянка фиксажнинг қайта ишланган эритмаси билан тўлдирилади ва шу заҳоти рух қириндилари (сим толалари ёки кукун ҳолидаги) солинади. 1 л эритмага 20 г га яқин рух солиш керак. Беш кундан кейин рух кумушни бутунлай сиқиб чиқаради: шу беш кун ичида чўкаётган масса вақт-вақти билан аралаштириб турилади.
У ёки бу усул билан ҳосил қилинган кумуш чўкмаси ортиқча рухдан ажратиб олинади ва декантация усули билан ювиб, чинни косчага солинади. Кумуш чўкмсини мўл нитрат кислотада қиздириб туриб эритилади. Эритма фильтрланади. Фильтрда қолган олтигурут чўкмаси озроқ миқдор дистилланган сув билан ювилади. Таркибида кумуш нитрат бўлган чўкма ювилган ювилган сув фильтратга қўшилади.
Кумушни тозалаш учун хлорид кислотадан (1:5 нисбатда) мўл таъсир эттириб, арлаштириб турган ҳолда, эримайдиган кумуш хлорид ҳолида чўктирилади.
Кумуш хлорид ампуласи қоғоз ёрдамида синаб кўрилганда нейтрал муҳитни кўрсатгунича ҳамда чўкма ювилган сувда хлор иони қолмагунича декантация усули билан ювилади.
Чўкмага,аралаштириб туриб, кумуш хлорид эритмаси ва уювчи натрийнинг 10 % ли эритмаси, сўнгра формалин қўшилади. Бирмунча вақтдан кейин қора юмшоқ кукун ҳолидаги кумуш метали ажралиб чиқади.
Чинни косачани ювиб, тарозида тортилади.
Кумуш кукунига 1:1 нисбатда суюлтирилган нитрат кислота қўшиб, бир оз иситиб туриб эритилади. Кумуш нитратнинг тиниқ чўкмаси чинни косачага солинади. Эритма чинни косачада кристалл пардалари ҳосил бўлгунча буғлатилади ва совутилади. Кислота кристалланиб ажралиб чиққан эритма кумуш қолдиқлари солинадиган склянкага қуйилади.
Кумуш нитрат кристаллари қуритиш шкафида қуритилади.
Ичида кумуш нитрат бор косача тарозида тортилади. Ҳосил қилинган реактивнинг оғирлиги аниқлангач, унинг 2 % ли эритмасини ҳосил қилиш учун қанча ҳажм сув олиш кераклигини ҳисоблаб топилади.
Кумуш нитратнинг 2% ли эритмаси тайёрланади.

Download 284.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling