Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети


Ишлатиб бўлинган негативлардан кумуш нитрат тайёрлаш


Download 284.5 Kb.
bet8/17
Sana11.01.2023
Hajmi284.5 Kb.
#1089047
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
Кумуш бирикмалари синтези (1)

Ишлатиб бўлинган негативлардан кумуш нитрат тайёрлаш
Негативларнинг целлюлоза плёнкаси ёки ойна устига сурилган ёруғликни яхши сезадиган желатина қаввати таркибида кумуш бўлади. Негативлардан кумуш икки хил усулда ажратиб олинади. Биринчи усулда негативларни ёкиш натижасида ҳосил бўлган кулдан кумуш ажратиб олинади.
Негатив пачкасини чўян идишга жойлаб кўмир ёниб турган печь устига, примус алангасига ёки органик моддалар ёндириладиган горелка алангасига тутилади.
Кулни чинни косачага солиб нитрат кислота (1:1) билан бир оз иситиб туриб, ишлов берилади. Эритмага 10 мл сув қўшиб суюлтирилади ва стаканга филтрланади.
Фильтр чайилади ва бу сув ҳам фильтратга қўшилади.
Чинни косача тортилади.
Эритма сув ҳаммомида буғлатилади, чўкма совитилса, кумуш нитрат кристаллари ҳосил бўлади.
Кристаллар устига дастлабки модда кумуш қолдиқлари йиғиладиган склянкага қўйиб олинади, кристаллар солинган чинни косача эса тортилади. Ҳосил килинган кумуш нитратдан 2% ли эритма тайёрланади.
Э с л а т м а. 9·12 см ўлчамли негативларнинг 100 тасидан 1,5 г чамаси кумуш нитрат олиш мумкин.
Иккинчи усул негативдаги желатина қавватини иссиқ сув ёрдамида тушуриш ва ундан кумуш ажратиб олишга асосланган.
500 та ва ундан ортиқ негатив плёнкалар боғлами озгина сульфат кислота қўшилган сувда 700С гача қиздирилади. 100 мл сувга концентрланган сульфат кислотадан 2-3 мл қўшиш керак. Кислотали муҳит желатина қаватининг ажралиб чиқишига имкон беради.
Целлулоид пластинкаларни яхшилаб тозалаш учун улар пинцент билан олинади ва дистилланган сувли иккинчи идишда чайқатилади. Сувни иложи борича камроқ олиш керак, чунки сув қанча кўп бўлса, шунча узоқ буғлатишга тўғри келади.
Эритмани, яхшиси, чинни идишда оқ тутун- сульфат ангидрид ҳосил бўлгунча буғлатиш керак. Кейинчалик куйган қора масса желатина ҳамда ортиқча сульфат кислота чиқиб кетгунича очиқ ҳавода примус ёки горелка алангасида қуритилади.
Қолган қолдиққа 1:1 нитрат кислота қўшиб бир оз қиздирилган ҳолда ишлов берилади. Кумуш нитрат ва кумуш сульфат аралашмаси ҳосил бўлади.
Э с л а т м а. Кумуш нитратни ажратиб олиш учун ҳосил бўлган кумуш нитрат ва кумуш сульфат аралашмаси, қайта кристаллаб тозаланади.



Download 284.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling