Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети


Download 284.5 Kb.
bet11/17
Sana11.01.2023
Hajmi284.5 Kb.
#1089047
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17
Bog'liq
Кумуш бирикмалари синтези (1)

Кумуш (I) сульфит
Кумуш нитратнинг концентрланган эритмасига муаян миқдорда туз сақлаган натрий сульфит эритмаси қўшилади:
2AgNO3+Na2SO3= Ag2SO3+ +2NaNO3
Тушган кумуш (I) сульфит Ag2SO3 чўкмаси фильтрланади, янги қайнатилган сув билан ювилади ва сульфат кислота устида эксикаторда қуритилади.
Кумуш (I) сульфит майда кристаллардан иборат рангсиз кукун кўринишида олинади. У сувда ёмон эрийди, ҳавода барқарор.
Кумуш (I)- нитрид
Диаминкумуш (I) хлорид эритмасига аралаштириб турган ҳолда ўювчи калий ёки ўювчи натрий грануллалари қўшилади. Реакция ишқор таъсирида ҳосил бўладиган аммиакнинг ажралиши тингандан сўнг тугайди. Аралашма 3-4 марта совуқ сув билан суюлтирилади ва кулранг-қора кумуш (I) нитрид Ag3N чўкмаси фильтрланади. Сув билан ювилади ва уни сақланадиган сувли пробиркага жойлаштирилади.
Қуруқ кумуш нитрид Ag3N ҳавода барқарор, бироқ урилганда ва сиқилганда, шунингдек қиздирилганда протлаб парчаланди. Шунинг учун уни фақат кам миқдорда 0,2-0,3 г олиш мумкин.
Кумуш (I) – фторид
1- усул.
Ag2CO3+2HF→2AgF+CO2+H2O
Тоза сувсиз АgF олиш учун Ag2CO3 (ортиқча) 40% ли фторид кислотада эритилади, эритма фильтрланади ва аралаштириб турган холда кристалланиш бошлангунча буғлатилади. Қолган сув уч марта метанол қўшиб, охиргиси декантация билан йўқотилади. Якунида худди шундай махсулот абсолют эфир билан ювилади. Сариқдан то оч-қўнғир ранггача бўялган маҳсулот 60-800С да куритилади. AgF ёруғликка сезувчанлиги юқори бўлганлиги сабали қора идишда қороғида сақланади.


2-усул.
2Ag+2HF+H2O2→2AgF+2H2O
Жуда тоза AgF кумуш (концентрланган AgNO3 эритмаси ва аммоний формиат эритмасини 600С да тез аралаштириб олинган) кукунини фторид кислотанинг сувдаги 25% ли эритмаси (бир ёки бир ярим марта ортиқ) билан ишлов бериб олинади. 0,5 соат давомида шиддат билан аралаштириб турган холда томчилатиб 6% ли Н2О2 ( бир ёки бир ярим марта ортиқ) қўшилади. Бунда кўпгина ҳолларда қўнғир чўкма ҳосил бўлади. Реакцион аралашма 1 соат давомида сув ҳаммомида газ ажралиб чиқиши тугагунга қадар қиздирлади. Сўнг қўнғир чўкма фильтрланади ва фильтрат қуригунча концентрланади.

Download 284.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling