Кумуш (II)- фторид
2AgCl+2F2→2AgF2+Cl2
Никель қайиқчанинг никель найига солинган AgCl устига F2 юборилади. Олдин найни ташқи томондан шундан совутиш керакки, харорат 800С дан кўтарилмасин, чунки дастлаб AgCl, AgF ва AgF2 дан иборат аралашма ҳосил бўлади, у суюқланади ва F2 билан ўзаро таъсир этиши қийинлашади. Аста-секин F2 оқимида ҳарорат пасайтирилади ва асбобдан курук азот оқими билан сиқиб чиқарилади. Унум 90%.
Тоза кристалл AgF кукимтир (пўлат рангли) рангга эга.
AgF2 кавшарланган кварц ампулаларда ёки темир идишда сақланади.
Кумуш хлорат
1-усул.
AgNO3+NaClO3→AgClO3+NaNO3
170 г AgNO3 ва 106 г NaClO3 тенг ҳажмдаги (100 мл) сувда 850С гача қиздириб туриб эритилади, сўнг иккала эритма қўшилади ва аралашма 00С гача совутилади. Ҳосил бўлган суюқлик декантацияланади. Чўкма 00С гача совутилади ва 50 мл сув қўшилади. Шундай ишлов берилгандан сўнг кристалларнинг тозалик даражаси ~95% эга бўлади. Улар фильтрланади. Сувда тўрт марта қайта кристаллагандан сўнг 99,95% тозаликда маҳсулот олинади.
2-усул. Ag2SO4 ва Ba(ClO3)2 орасидаги алмашиниш реакциясидан сўнг эритманинг сувини буғлатилса, жуда тоза AgClO3 олинади.
AgClO3- рангсиз ялтироқ кристаллардан иборат, ёруғлик таъсирида қораяди.
Кумуш тетрафторборат
AgF+BF3 → Ag[BF4]
Кумуш фториднинг бензолдаги суспензиясига қорайиб ҳамма қаттиқ модда эригунга қадар бор трифторид юборилади. Эримасдан кумуш фторид чўкмаси фильтрлаб ажратилади, эритма вакуумда буғлатиш йўли билан концентрланади, бунда Ag[BF4]·(C6H6) таркибли кристаллар чўкади.
500С ва 1 мм симоб устунидаги босимда бензол ҳайдалади, тоза Ag[BF4] қолади.
Ag[BF4] –оқ кристалл кукун, бир оз ёруғликка сезгир, жуда гигроскопик. Ag[BF4] пентан остида сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |