Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети


Download 284.5 Kb.
bet10/17
Sana11.01.2023
Hajmi284.5 Kb.
#1089047
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17
Bog'liq
Кумуш бирикмалари синтези (1)

Кумуш золи
1- усул. 500 мл сувдаги кумуш нитратнинг 0,2-1 см3 0,1 М эритмасига томчилатиб~ 1см3 гидразингидратнинг суюлтирилган эритмаси қўшилади. Эритма яшил-кулрангга бўялади ва одатда тезда хиралашиб қолади.
2- усул. Кумуш нитратнинг 200 мл 10% ли эритмасига 200 мл 30 % ли FeSO4 эритмаси, 280 мл 40 % ли натрий цитрат эритмаси ва 50 мл га яқин 10% ли NaOH эритмаси қўшилади. Каллоид кумуш чўкмага тушади. Уни тўлиқ чўкиши учун бир оз вақт тинч қолдирилади ва аммоний нитратнинг 10% ли эритмаси билан 4-5 марта дакантация қилиб ювилади. Шундан сўнг чўкма центрафугаланади ва сув ҳаммоми ёки эксикаторда эҳтиётлик билан қуритилади.
Маҳсулот қора кукун, ~ 97 % кумуш сақлайди. Сувда эрийди, қўнғир –қизил ёки қора ранг ҳосил қилади.
Кумуш (I, III) оксид
2-3% ли кумуш нитрат эритмасига ортиқча калий перманганат, сўнг эса калий гидроксид қўшилади:
2AgNO3+4KOH+2KMnO4 = Ag2O2+ 2K2MnO4 + 2KNO3 + 2H2O
Кумуш (I, III) оксид чўкмаси ғовак шиша пластинкали воронкада сўриб фильтрланади, музли сув билан ювинди сувда ранг йўқолгунча ювилади ва 40-5 0С ҳароратда 2 соат давомида қуритилади. Олинган кумуш перкосид 40% га яқин кумуш оксид сақлайди.
Кумуш (I, III) оксид- кулранг- қора рангдаги кукун, ҳавода нисбатан барқарор.
Кумуш (I) –ацетиленид
Кумуш углерод билан бевосита бирикмайди. Бироқ кумуш нитратнинг сувдаги нейтрал эритмаси орқали ацетилен юборилганда осонгина кумуш ацетиленид олинади. Бунинг учун кумуш нитрат эригунга қадар аммиакнинг суюлтирилган эритмаси қўшилади, сўнг ацетилен юборилади, у тахминан ювади:
2[Ag (NH3)2] NO3+C2H2= Ag2C2+NH4NO3+2NH3
Оқ сузмасимон кумуш ацетиленид чўкмаси фильтрланади, сув билан ювилади ва хона ҳароратида ҳавода ёки вакуумда қуритилади.
Махсулот қуруқ ҳолатда енгил портлайди, шунинг учун уни оз миқдорда олиш мумкин.
Ёруғликда аста-секин парчаланади, у қора склянкада сақланади.
Кумуш сульфид
Аммиак эритмаси билан кумуш нитратнинг суюлтирилган эритмасини ўзаро таъсир эттириб тайёланган кумуш аммиакат эритмаси орқали сульфид чўкмаси хосил бўлиши тугагунча водорд сульфид юборилади:
2[Ag(NH3)2] NO3+H2O= Ag2S+2NH4NO3+2NH4OH
Чўкма фильтрланади, сув билан ювилади ва водород сульфид оқимида 120-1500С да қуритилади. Бунинг учун уни чинни қайиқчанинг қиздириладиган найига жойлаштирилади. Бунда ромбик системада кристалланувчи β-форма сульфид олинади. 179 0Сдан юқори ҳароратда кубик системада кристалланувчи α- формага ўтади. Кумуш сульфид ҳавода барқарор.

Download 284.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling