Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро давлат университети кимё-биология факультети


Қотишмалардан кумуш нитрат тайёрлаш


Download 284.5 Kb.
bet9/17
Sana11.01.2023
Hajmi284.5 Kb.
#1089047
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17
Bog'liq
Кумуш бирикмалари синтези (1)

Қотишмалардан кумуш нитрат тайёрлаш
Кумуш нитратни таркибида кумуш бўлган турли қотишмалардан олиш мумкин.
Кумуш нитрат ажртиб олиш, ундан амалий мшғулотларда фойдаланишдан ташқари, бу иш текшириш характерига эга, чунки бунда қотишма таркибидаги кумушнинг процент миқдори аниқланади ҳамда шу билан бир вақтда кимёвий анализ малакалари ҳосил бўлади.
Биринчи усул. Бир бўлак қотишма ўювчи натрий эритмасида қайнатиб тозаланади, суюлтирилган хлорид кислота эритмасида ювилади, сувда чайилади ва қуритилади. Тозаланган қотишма тарозида тортилади.
Қотишма чинни косчада мўл нитрат кислота қўшиб, бир оз қиздириб туриб эритилади. Эритмага уч ҳисса кўп дистилланган сув қўшиб суюлтирилади.
Кумушни бошқа металлардан ажратиш учун унга мўл хлорид кислота (1:5) таъсир эттириб, стаканда аралаштириб турилади, бунда кумуш хлорид чўкмаси ҳосил бўлади.
Кумуш хлорид чўкмаси лакмус билан синаб кўрилганда нейтрал реакцияни кўрсатгунича ҳамда чўкма ювилган сувда хлори ионлари йўқлигига ишонч ҳосил қилгунча декантация усули билан ювилади. Кумуш хлорид чўкмасига,аралаштириб туриб, 10% ли ўювчи натрий эритмаси, сўнгра формалин қўшилади. Бирмунча вақтдан кейин кумуш метали қора кукун ҳолида ажралиб чиқади.
Кумуш метали чайинди сувда формалин ҳиди йўқолганича ҳамда ишқорий реакция тугагунича декантация йўли билан ювилади.
Кумушни 1:1 нисбатда суюлтирилган нитрат кислотада бир оз қиздириб туриб эритилади.
Чинни косача тарозида тортилади. Кушуш нитратнинг тиниқ эритмаси тарозида тортилган чинни косачага қуйилади, кристалл пардаси ҳосил бўлгунча буғлатилади ва совитилади. Кумуш нитрат кристаллари куритиш шкафида ёки эксикаторда қуритилади.
Чинни косча ичидаги кумуш нитрат билан тарозида тортилади. Ҳосил бўлган кумуш нитратнинг оғирлиги топилади ва ундан қанча ҳажм 2% ли эритма тайёрлаш мумкинлиги ҳисоблаб чиқилади. Кумуш нитратнинг 2% ли эритмаси тайёрланади. Олинган қотишма таркибида неча фоиз кумуш борлиги ҳисобланади.
Иккинчи усул. Қотишмани тозалаш ҳамда эритиш худди биринчи усулдагидек олиб борилади. Сўнгра кумуш қотишмасининг эритмасига мис спирали туширилади ва унинг юзасига ажралиб чиқаётган кумуш ўтирмй қолгунча уни идишдан олинмайди. Шундан кейин эритма бошқа идишга қуйиб олинади, кумуш чўкмаси эса декантация усулида, аммиак билан бинафша рангли комплекс бирикма хосил қилувчи мис йўқолгунича ювилади. Ишнинг бундан кейинги давоми биринчи усулда кўрсатилган.
Учинчи усул. Қотишмани тозалаш ва қуритиш биринчи ҳамда иккинчи усулдагидек бажарилади. Сўнгра кумуш нитрат билан мис нитрат аралашмаларини бир-биридан ажратиш учун уларнинг парчаланиш температураларининг ҳар хиллигидан фойдаланилади. Мис нитрат 170 0С да, кумуш нитрат эса 444 0С да парчаланади. Буларнинг эритмалари аралашмасини ажратиш учун кумуш нитрат қуригунча буғлатилади ва шу чинни косачанинг ўзида спирт лампа устида қиздирилади; қиздирилаётганда косача тагига асбестланган тўр қўйилади.
Қиздириш натижасида мис нитрат парчаланади ва қора мис оксид ҳосил бўлади, бу аралашманинг ранги ҳаво рангдан қорага ўтишига сабаб нима? Бу вақтда кумуш нитрат фақат суюқланади, аммо парчаланмайди.
Қиздирилаётганда азот (IV)-оксиднинг қўнғир рангли пуфакчалар ҳолида ажралиб чиқиши тўхтаса, мис нитратнинг тўла парчаланиб бўлганини қуйидагича аниқлаш мумкин: қиздирилаётган массанинг бир нечта заррачаси 3-5 мл дистилланган сувда эритилади ва фильтрланади. Фильтратга аммиак эритмасидан 1 мл қўшилади. Агар фильтрат (оқ фонда) бинафша рангга бўялмаса, эритмада мис нитрат бўмайди.
Қиздирилгандан кейин қолган масса жуда оз сувда эритилади, фильтрланади ва ювилади. Бу иш ҳам биринчи вариантда кўрсатилганидек тугатилади.

Download 284.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling