2. Фаннинг вазифалари ва ўрганадиган муаммолари.
Ўқитувчи ушбу босқичда фаннинг вазифаларини ҳамда ўрганадиган
муаммоларини чуқур ўрганиши ва таҳлил қилиниши керак. Махсус фаннинг
жамият ва бўлажак кичик мутахассиснинг касбий фаолиятидаги ўрни ва
аҳамиятини очиб бериш керак. Махсус фанга тегишли ишлаб чиқариш соҳасининг
ривожланиши ва келгусидаги тараққиёти ўрганилиши лозим. Шунингдек, фаннинг
бошқа фанлар билан ўзаро алоқадорлиги ва узвийлиги ҳақида маълумотга эга
бўлиши керак. Чунки ҳозирги пайтда фанлар узвийлигини таъминлашга алоҳида
эътибор қаратилган.
3. Ўқитиш шароитлари таҳлили.
Шароитлар таълим вазифаларига ва ўқув жараёнининг натижаларига
эришишда таъсир кўрсатади. Махсус фанлардан назарий ва амалий машғулотларга
тайёргарликни асосан талабалар таҳлилидан бошлаш керак.
Талабалар таҳлилида ўқитувчи ҳар бир талабанинг психологик
имкониятлари, билимларни ўзлаштириш ва ўрганиш даражаси ҳамда мустақил
ишлаш қобилиятлари тўғрисида маълумотга эга бўлиши керак.
Ташкилий шароитларга қўйиладиган зарурий талабларга, ўқитиш жойини
танлаш, машғулотларни ўтказиш вақти ва давом этиши, кўргазмали
намойишларга тайёргарлик кўриш киради.
Техник шароитларда фанга тегишли соҳа бўйича жиҳозлар ва ускуналар,
аудиовизуал воситалар, ўқитиш ва ўрганиш воситаларининг яроқлилиги таҳлил
қилинади. Амалий машғулотларни ўтказиш учун техник мосламаларни исталган
пайтда ишлатиш учун шароит яратилиши керак.
Ўқитувчи махсус фан бўйича янги ўқув адабиётлари ва манбаларга эга
бўлиши керак.
Бунинг учун қуйидагиларга эътибор қаратиш тавсия этилади:
- иложи борича фанига тегишли бўлган ўқув адабиётлари, нашрлар,
журналларнинг муҳим бетларидан нусха олиш;
- фанни ўқитиш бўйича илғор педагогик тажрибаларини ўрганиш;
-электрон таълим ресурслари билан таъминлаш имкониятларини ўрганиши;
- муайян мавзуга тегишли қўшимча ўқув материаллари ва дидактик материалларни
тайёрлаш;
- интернет тизимидан фанга тегишли янгиликлар сўнгги ютуқларни тўплаб бориш.
Do'stlaringiz bilan baham: |