Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик- технология институти


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/39
Sana16.06.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1493999
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39
Bog'liq
keys-stady

1. Ақлий ҳужум. Бу топшириқнинг мақсади иложи борича кўпроқ ижодий 
фикрларни юзага келтиришдир. Исталган фикрлар қабул қилинади. Йиғилган 
фирклардан қай бирини келгусида ишлатишни бутун гуруҳ ҳал қилади. 


Ўқув машғулотни “Ақлий ҳужум” методини қўллаб ўтишнинг ишлаб 
чиқиш қоидалари. 
- Ўзаро баҳолаш ва танқидга ўрин йўқ. 
- Таклиф этувчи ғоялар фантастик ва ғаройиб бўлса, ҳам уларни баҳолашдан 
сақланг ҳамманинг фикр билдиришига рухсат этилади. 
- Танқид қилманг барча билдирилувчи фикрлар тенг қимматли. 
- Сўзга чиққан кишининг гапини бўлманг! 
- Эътирозлардан сақланг! 
- Қанча кўп фикр айтилса, шунча яхши янги ва қимматли фикр пайдо 
бўлиши эҳтимоли кўпроқ. 
- Фикрлар такрорланса хафа бўлманг ва уялтирманг! 
- Тасаввур қилишга рухсат беринг! 
- Бу муаммо фақат маълум методлар билан ҳал этиши мумкин деб ўйламанг. 
2.Муаммоли вазифалар методи 
Муаммоли вазифалар методи – таълим олувчиларга муаммоли вазиятларни ва 
уларнинг фаол билиш фаолиятини ташкил этишга асосланган методдир. У, аниқ 
вазиятларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва кейинчалик қарор қабул қилишдан иборат. 
Бу методнинг етакчи функцияларига қуйидагилар киради: 
 ўргатувчи: билимларни долзарблаштиришга асосланган; 
 ривожлантирувчи таълим олувчиларда таҳлилий тафаккурни, алоҳида 
далиллар орқасидаги ҳодиса ва қонунийликни кўра билишни шакллантириш; 
 тарбияловчи: коммуникатив кўникмаларни шакллантириш. 
Муаммоли вазифалар методи таълим олувчиларнинг мустақил ишларини 
мураккаблаштиришга, асосланган: илмий тушунчаларни, амалий кўникма ва 
малакаларни шакллантириш асосида ётган у ёки бошқа материални чуқур 
мантиқий таҳлил қилишга асосланган. 
Муаммоли вазифа ҳаётдан олинган далилларни, маъруза ва вазиятни 
ўрганишдан, 
алоҳида 
инсонлар 
ёки 
ишлаб 
чиқариш 
корхоналарининг 
манфаатларини кўзлашдан иборат бўлиши мумкин.
Ўтказилган изланишлар шуни кўрсатдики, ўқувчиларда эркин ва мустақил 
фикрлаш, турли муаммоли вазиятларда мустақил қарор қабул қилиш 
қобилиятларини ривожлантиришга ҳамда таълим жараёнида уларнинг фаол
иштирокини таъминлайдиган фаол таълим методларидан кенг фойдаланиш ўқув 
натижаларига самарали эришишнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Фаол таълим методлари ўқув жараёнида ўқувчига эркин ва мустақил фикрлашга 
имкон яратиб, машғулотларда ижодий муҳитни юзага келтиради, ўқувчилар 


фаоллигини оширади, ўқитувчи эса тайёр билимларни етказувчи эмас, балки 
билимларни мустақил равишда ўзлаштирилишига ўқувчи учун шароит яратиб 
берувчи ва маслаҳатига айланади. 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling