Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти


ХТР агрегатида буғдой хамирини тайѐрлаш


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/30
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1542813
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30
Bog'liq
Kitob 2491 uzsmart.uz-Гулчирой

ХТР агрегатида буғдой хамирини тайѐрлаш. 
1.2–расмУзлуксиз опара-хамир тайѐрлаш ХТР агрегати 


Бу агрегатда (1.2-расм) опара узлуксиз ишловчи хамир қориш 
машинасида қорилиб тоғорасимон бижитиш аппаратининг биринчи 
бўлимига келиб тушади. Биринчи бўлимда бижғиган опарани
ҳаракатлантириб турувчи куракли аралаштиргич мавжуд. Биринчи 
бўлимдан бижғиган опара шнекли дозатор орқали узлуксиз ишловчи 
хамир қориш машинасига келиб тушади. Бу машинага шунингдек 
узлуксиз равишда сув, ун, туз эритмаси ва бошқа компонентлар ҳам 
дозаланиб туради. Қорилган хамир бижғиш учун иккинчи бўлимга келиб 
тушади. Тайѐр бўлган хамир бўлимнинг охиридаги чиқариш тирқишидан
чиқади. ХТР агрегати опарали усул билан суткасига 25 тоннагача нон 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун хамир тайѐрлашга мослаштирилган.
ХТР агрегатининг опарасиз усулда хамир тайѐрлаш учун 
мўлжалланган конструкцияси ҳам мавжуд. У битта узлуксиз ишлайдиган 
хамир қориш машинаси, суюқ компонентлар ва унни узлуксиз равишда 
ўлчовчи дозаторлар ва бижғитиш аппаратидан иборат. Агрегатнинг 
ўзгартирилган 
конструк-циялари 
ҳам 
новвойлик 
корхоналарда 
ишлатилмоқда. Фарғона новвойлик корхонасида ушбу агрегатдан 
фойдаланилмоқда. 
Буғдой хамирини суюқ опарада тайѐрлаш. Республикамиз 
новвойлик корхоналарида буғдой хамирини суюқ опарада тайѐрлашнинг 
турли схемалари қўланилмоқда. Бу схемалар бўйича хамир тайѐрлаш 
узлуксиз равишда амалга оширилади ва хамирнинг қисқа муддатли 
бижғиши бўлаклаш машинасининг устида ўрнатилган бункерда содир 
бўлади. Айрим корхоналарда суюқ опара тузсиз (Бухорода ва бошқа 
шаҳарларда), бошқаларида опарга туз қўшилган ҳолда (Самарқанд) 
тайѐрланади. Суюқ опарада хамир тайѐрлаш кўпинча ХТУД агрегатида 
амалга оширилади (1.3-расм). 
1.3–расм. Буғдой хамирини суюқ опарада ХТУД агрегатида 
тайѐрлашнинг схемаси 


 Схемага биноан дозаторлар 1, 2, 3 ѐрдамида ун, сув, ачитқи ва туз 
эритмаси аралаширгич 4 га узлуксиз равишда дозаланади. Аралаштиргич 
сифатида қайнатма тайѐрлаш учун мўлжалланган ХЗМ-300 машинаси 
қўлланилади. Кейин қорилган суюқ опара насос 5 орқалии сиғим 6 га 
бижғитишга юборилади. Бижғитилган суюқ опара сиғимлардан насос 
орқали йиғиш баки 7 га, у ердан эса чўмичли дозатор 8 га юборилади. 
Хамирни қориш Х-12Д туридаги узлуксиз ишловчи хамир қориш 
машинаси 11 да амалга оширилиб, у ерга дозатор 9 ѐрдамида ун, дозатор 
8 ѐрдамида эса суюқ опара дозаланади. Қорилган хамир сурувчи шнек 11 
ѐрдамида қувур бўйлаб, хамир бўлаклагич 12 устига ўрнатилган 
бижғитиш бункерига берилади.
Хамирга сурувчи шнек ѐрдамида қўшимча механик ишлов 
берилиши, хамирининг етилишини тезлаштиради.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling