Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти


Бункер агрегатларда буғдой хамирини тайѐрлаш


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/30
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1542813
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
Kitob 2491 uzsmart.uz-Гулчирой

Бункер агрегатларда буғдой хамирини тайѐрлаш. Кичик ва ўрта
қувватли корхоналарда хамирни тайѐрлаш даврий усулда сургалувчи дежа-
ларга эга бўлган хамир қориш машиналарида амалга оширилади.
Ўрта ва катта қувватли корхоналарда хамир тайѐрлаш учун турли 
ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган даврий ва узлуксиз ишловчи 
бункерли агрегатлардан фойдаланилади. Н.Ф.Гатилин томонидан ишлаб 
чиқилган ва таклиф қилинган бункерли хамир тайѐрлаш агрегатлари 
кейинчалик мукам-маллаштирилди ва улар асосида И8-ХАГ-6 (1.1-расм), 
МТИПП-РМК-7, И8-ХТА-12 агрегатлари ишлаб чиқилди ва саноатда 
қўлланилмоқда. 
1.1–расм. И8-ХАГ-6 хамир тайѐрлаш агрегатининг схемаси 
1-хамир бœлаклагич; 2-бункер; 3-дозалаш станцияси; 4-суюš 
компонентларни берувчи šувурча; 5-иш майдончаси; 6- опара 
бижёиши учун олти секцияли бун-кер; 7-бункернинг туби; 8-опарани 
узатувчи шнекли дозатор; 9-опарадан намуна олиш учун дарча; 10-
бункер узатмаси; 11-опарани бункерга узатиш šувури; 12-зина; 13-
опара šориш машинаси; 14-хамир šориш машинаси; 15-хамирни 
узатиш учун шнекли насос; 16-бошšариш пулти; 17-хамирни узатиш 
šувури; 


Бу агрегатларда опара ва хамир узлуксиз ишловчи хамир қориш 
машиналарида қорилади. Қориш машинасидан опара 5-6 секцияли бункер 
сек-циясининг бирига юборилади. Бункернинг тўлган секцияси ўрнини
бошқа секцияси эгаллайди. Шундай қилиб биринчи секция тўлади, 
охиргиси эса бўша-тилади, қолган секцияларда 3-4,5 соат давомида 
опаранинг бижғиши давом этади. Охирги секциядан опара, сув, туз 
эритмаси ва бошқа қўшимчалар узлук-сиз равишда узлуксиз ишловчи 
хамир қориш машинасига дозаланиб, хамир қорилади. Хамир бўлаклагич 
устидаги бункерга узатилиб, у ерда 20-30 минут бижғийди. 
Бункер агрегатларнинг қўлланилиши ишлаб чиқариш майдонини
қисқартиради, хамир тайѐрлаш жараѐнини механизациялаштиради ва 
меҳнат шароитларини енгиллаштиради. 
Аммо республикамизнинг иссиқ иқлимли шароитида бункер 
агрегат-ларда опара ва хамирнинг ҳарорати сезиларли даражада ортиши 
туфайли уларнинг сифатининг ѐмонлашувига сабаб бўлиши аниқланди. 
Шунинг учун новвойлик корхоналарида бу агрегатлардан камдан-кам 
фойдаланади. Олмалиқ новвойлик корхонасида ущбу агрегатлардан 
фойдаланилмоқда [23,16]. 

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling