Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти


«Иссиқ нон» дўконига эга кичик новвойхоналарда хамир


Download 0.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/30
Sana17.06.2023
Hajmi0.66 Mb.
#1542813
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30
Bog'liq
Kitob 2491 uzsmart.uz-Гулчирой

«Иссиқ нон» дўконига эга кичик новвойхоналарда хамир 
тайѐрлаш. Ҳозирги вақтда республикамиз шаҳарларининг кўпгина 
жойларида ва туманларининг марказларида «Иссиқ нон» дўконига эга 
кичик новвойхоналар фаолият кўрсатиб, аҳолига кенг турдаги нон 
маҳсулотларини иссиқ ҳолда етказилмоқда. Бундай ҳолида нонга хос 
хусусиятлар: янгилиги, юмшоқлиги, таъми ва хушбўй ҳиди ифодаланиб 
туради.
Корхоналар асосан Винклер (Германия) ва Экмасан (Туркия) 
фирмаларида ишлаб чиқарилган хамир қориш, бўлаклаш, пишириш 
ускуна-лари билан жиҳозланган. Хамир узлукли усулда спиралсимон 
куракли хамир қориш машина-ларида сургалувчи (50-150 л ҳажмли) 
дежаларда қорилади. Ун кичик ўлчамли элакда эланиб бевосита дежага 
тушади. Хамир асосан опарасиз усулда қорилади. 
Комплекс жиҳозларнинг мавжудлиги бир маҳсулот туридан иккинчи 
маҳсулот турига тезлик билан ўтиб, аҳолининг иссиқ ҳолда кенг турдаги 
нон маҳсулотларига бўлган талабини қондириш имконини беради. 
1.2.Технологик тизим `ѐзуви ва функционал схемаси 
Ишлаб чиқариш корхоналарида хамир тайѐрлаш жараѐнига бир неча 
факторлар таъсир қилиши, бу параметрлар хамир тайѐрлаш давомийлигига 
сифатига таъсир кўрсатиши натижасида сифатли тайѐр махсулот олиш
бирмунча қийинчиликларни туғдиради. Шунинг учун бу параметрларни 
аниқлаш, регламентга мувофиқ ростлаб туриш хамда назорат қилиш 
масаласини хал этиш, тизимни автоматлаштирилган системасини ишлаб 
чиқишни тақазо этади. Тахлилар шуни кўрсатадики, суюқ опарани талаб 
даражасида тайѐрлаш температурага, намликка ҳамда ун таркибидаги 
компонентларга ҳам боғлиқ. Бундан ташқари механик ишлов бериш 
даражасига хам эътиборни қаратиш керак.
Хамир ва суюқ опара тайѐрлашнинг автоматлаштирилган технологик 
тизимини ахборот-коммуникация тизимлари асосида бошқаришни ташкил 


этиш учун авалло, назорат ва бошқариладиган параметрларни аниқлаш 
талаб этилади. Шу нуқтаи назардан, биз тахлил қилаѐтган технологик 
тизимда кириш параметри сифатида да кириш параметри сифатида 
компонентлар сарфи, чиқиш параметри сифатида энг асосий бўлган опара 
ва хамирнинг температураси қабул қилиб олинди. 
Технологик схемада суюқ опара ва хамир тайѐрлашнинг 
интенсивлашган усули қўлланилган бўлиб бу усул бижғиш жараѐнини 
тезлаштириб нон сифатини ошириш имконини беради. Чунки суюқ опара 
усулини қўллаш унни сарфини камайтиради ва бижғиш жараѐнини 
тезлаштиради.
Таклиф этилаѐтган технологик тизимда хамир тайѐрлаш узлуксиз 
равишда амалга оширилади. Тизимга қабул қилинаѐтган уннинг 30-35%
дозатор I орқали, дрожали сут, сув, туз компонентлари эса станция II 
орқали суюқ опара тайѐрлашга мўлжалланган хамир қориш машинаси III 
га берилади. Машина ишчи органи хисобланган коаксал цилиндр катта 
тезлик билан айланиши натижасида юпқа қатламли аралашма хосил 
бўлишига, натижада ўта гомоген бўлган опара тайѐрлашга замин яратади. 
Тайѐр бўлган опара, тизимдаги сиғим IY га қабул қилиниб, доимий 
аралаштирилиб турилади. Сиғим тўсиқлар орқали алохида секцияларга 
бўлинган. Тўсиқнинг юқори қисми кесик шаклда тайѐрланган бўлиб, 
бошқариладиган опара бир секциядан иккинчисига ўтиб туради. 
Cексиялардаги опара температураси ва бижғиган массанинг сатҳи назорат 
қилинади. Бижғиш жараѐни 3,5-4 соат давом этади. Тайѐр бўлган 68-72%
опара шестернали насос Y орқали хамир қориш аппарати YIII га қабул 
қилиниб, камерада опара ва ун аралаштирилиб қорилади. Ун эса 
автоматик равишда ишловчи дозаторYII орқали дозаланиб турилади.
Технологик тизимни бошқариш қуйидаги функцияларни бажаришга 
имкон яратади (1.5-расм). 
1. Тизимдаги механизмларни, жумладан компонентларни станция I 
дан дозаторга узатиш системаси қўлда ҳамда автоматлаштирилган тизим 


асосида автоматлаштирилган иш урни (АРМ) даги технолог томонидан 
ЭВМ ѐрдамида амалга оширилади (позициялар 1-1, 1-2, 1-3). 
2. Тизимдаги ускуна (II –YIII гача бўлган) ларни ишга тушириш ва 
тўхтатиш автоматлаштирилган иш ўрни (АРМ) даги магнит пускателлар 
ѐрдамида оператор томондан амалга оширилади позициялар 2-1, 2-2.
3. Дозатор орқали узатилаѐтган компонентлар (ун, хамиртуруш сути
сув, тузли эритма) сарфи 8,9 чиқиш сигналига эга тензометрик система 
ҳамда аналог рақамли ўзгартгич АDАМ-412, бошқарув каналига эга бўлган
AL-2000S, ва шибер 9 ѐрдамида бошқарилиши амалга ошади (позициялар-
3-1,3-2, 3-4-3-5, 3-6, 3-7).
4. Бижғиш жараѐнининг давомийлиги, қайсики бу ишчи камеранинг 
бижғиган опара билан тўлиш даражасига боғлиқлигидан иборат бўлиб, 
асосан суюқ опаранинг температураси 28-30 С ни ташкил этиши талаб 
этилади. Ушбу температурани бошқариш суюқ опара тайѐрланаѐтган 
сиғимнинг ғилофига иссиқ ва совуқ сувни бериш билан амалга оширилади. 
Бу ерда ижрочи механизм 13,12 ва датчиклар 10,11 орқали бошқарув 
канали хисобланган AL-2000S орқали ростланади, позициялар 4-3, 4-5. 
5. Хамир қориш машинаси YIII га насос орқали узатилаѐтган опара 
температураси 28-30 С ни ташкил этиши кўзда тутилган. Шунинг учун 
хамир қориш машинасига берилаѐтган опара температураси автоматик 
равишда бошқариб турилади. Бунинг учун тизиимда ўрнатилган датчик 15 
ва ижрочи механизм 14 орқали регуляторга сигнал қабул қилинади, 
позициялар 5-2, 5-3. 
6. Хамир қориш жараѐни давомида тайерланаѐтган хамирнинг 
температураси регламентга мувофиқ 33-34 С ташкил этиши шарт. Шунинг 
учун хамир қориш машинаси ғилофига иссиқ сув берилиши таъминланади. 
Иссиқ сув ҳосил қилиш учун тизимда иситгич YI ўрнатилган. Хамир 
температураси 16 (6-1) билан аниқланиб ижрочи механизм 14 ѐрдамида ва 
регулятор 6-2 орқали бошқарилади. 


7. Мантиқий дастурловчи канал AL-2000S, аналог-рақамли ўзгартгич 
АЦП (ADAM-4012), ва рақамли аналогли ўзгартгич ЦАП (ADAM-4012)
орқали дозаторлар сиғимидаги сатҳнинг назорати (18,19) амалга 
оширилади, позиция 8-2. 
Юқорида келтирилган бошқариш тизимидан ташқари, тизимда 
хамирга механик ишлов бериш интенсивлиги, ишчи органнинг
айланишлар частотасини ростлаб туриш мантиқий дастурий канал AL-
2000S орқали амалга оширилиши ҳамда технологик тизимдаги режимнинг
ўзгариши ҳақидаги ахборот ѐрутувчи лампа ва товушли сигнал ѐрдамида
ЭВМ операторига ахборотлар етказиб турилади


1.5-расм. Хамир тайѐрлаш технологик тизимининг автоматлаштирилган функционал схесмаси


Технологик тизимда хамирга жадаллашган тизимда ишлов бериш 
учун қурилма қуввати 17 кВт ни, дастлабки ишлов берадиган қурилма 
қуввати эса 2,2 кВт ни ташкил этади. Ишчи органнинг айланишлар сони 
15-180 об/мин. ташкил этади.
Автоматлаштирилган технологик тизимда хамир қориш жараѐни 
ҳамда технологияни назорат ва бошқариш қуйидагича амалга оширилади. 
Ун, суюқ опара ва дозаторга келиб тушган қўшимчалар ўзлуксиз равишда 
хамир қориш аппратига бир хил биомассо ҳосил бўлгунча 
аралаштирилади. Сўнг зағола қилиниб, узатиш транспортиѐрига берилади.
Узлуксиз хамир тайѐрлаш жараѐнининг шундай специфик томонлари 
борки, бу махсулот сифатига таъсир кўрсатади. Бунинг учун таъсир этувчи 
омилларни назорат ва бошқариш талаб этилади.
Шу нуқтаи назардан технологик тизимдаги жараѐнларнинг кетма-
кетликда кечиши жуда қаттиқ назоратда бўлиши талаб этилгани боис, 
жараѐнни такроран амалга ошириш, фақатгина тайѐр махсулотни сифатига 
ва унинг таркибидаги компонентларнинг миқдорига нисбатан автоматик 
равишда қайта такрорланиши мумкин.
Масалан, компонентларнинг порцияли миқдори нормадан ошиб кетса, 
қайта қориш амалга оширилиши. Ушбу ҳолат фақатгина даврий 
ишлайдиган хамир қориш машиналарида такрорланиши мумкин.
Аммо узлуксиз ишлайдиган хамир қориш технологик тизимларида 
юқоридагидек тузатишлар киритишни имконияти йўқ. Шунинг учун, ун 
ҳамда хамир тайѐрлаш учун қўшиладиган компонентлар олдиндан
автоматик равишда бошқарилиши, бундан ташқари ун сарфи, опара ва 
хамир намлиги, температураларини бошқарилиши менинг диссертация 
ишимда ўз ифодасини топган.
Автоматлаштирилган технологик тизимнинг функционал схемасига 
мувофиқ, тайѐрланаѐтган опара ва хамирнинг температураси, дозатордан 
қабул қилинаѐтган ун сатхининг назарати ҳамда қориш машинасидаги 
хамирнинг намлиги узлуксиз равишда бошқарилади. Бошқарилиш ва 


назорат дистанцион ҳолатда ҳам амалга оширилади. Асосий параметр 
сифатида хамирнинг температураси ва намлиги кўзда тутилган.
Температуранинг назорати АТТ2200 русумли температура интеллектуал 
датчики орқали намлик эса  “Самфир” русумли намликни ўлчаш датчики 
орқали амалга оширилади. 
 
Хамир тайѐрлашнинг технологик режими шундай йўлга 
қўйилганки, хамир тайѐрлаш агрегатининг иш унумдорлиги, нон 
пишириш печи унумдорлиги билан мутаносибдир.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling