Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро мухандислик технология институти
Буғдой хамирини тезлаштирилган усулда тайѐрлашнинг
Download 0.66 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 2491 uzsmart.uz-Гулчирой
Буғдой хамирини тезлаштирилган усулда тайѐрлашнинг
усуллари. Ҳозирги вақтда саноатда хамирни тезлаштирилган усулда тайѐрлашнинг бир қанча усуллари мавжуд. РЗ-ХТН агрегати навли буғдой унидан суюқ опарада хамир тайѐрлашга мўлжалланган (1.4-расм). Бу агрегатда суюқ опара хамирдаги умумий ун миқ-дорининг 30-50 % дан тайѐрланади. 1.4–расм. Буғдой хамирини тезлаштирилган усулда Р3-ХТП агрегатида тайѐрлашнинг схемаси 1-аралаштиргич; 2-бижғитиш аппарати; 3-ҳароратни барқарорлаштирувчи мослама; 4-насос; 5-сарфловчи сиғим; 6-суюқ компонентларнинг дозатори; 7- ун дозатори; 8 - Р3-ХТИ хамир қориш машинаси; 9 - РЗ-ХТН/4 транспортѐри; 10- бўлаклагичнинг воронкаси. Опара Ш2-ХВБ винтли аралаштиригичи 1 да қорилади. Унга дозатор-лардан ун, сув ва ачитқи суспензияси узлуксиз келиб туради. Бу аралаш-тиргичдан суюқ опара бўлимларга мунтазам равишда бўлинган ва аралаштиргич билан таъминланган горизонтал РЗ-ХТН/1 аппарати 2 га 3,5- 4 соатлик бижғитиш учун юборилади. Аппаратга қорилган опара узлуксиз келиб турганидек, бижғиган опара ҳам насослар 4 ѐрдамида узлуксиз суюқ компонентлар дозатори 6 га узатилиб туради. Дозаторнинг ўзи узлуксиз равишда хамир рецептурасининг бошқа компонентларини ҳам дозалайди. Ун ҳам узлуксиз ишловчи дозатор 7 ѐрдамида дозаланади. Дозаланаѐтган компонентлар узлуксиз ишловчи РЗ- ХТО хамир қориш машинаси 8 га келиб, жадал равишда хамир қорилади. Қорилган хамир 30 минутлик бижғиш учун РЗ-ХТН/4 транспортѐри 9 га келиб, шу транспортѐр билан хамир бўлаклагичнинг воронкаси 10 га узатилади. РЗ-ХТП агрегати қуюлтирилган сут кислотаси хамиртурушида (ҚСКХ) порцияли усулда буғдой унидан булка маҳсулотлари учун хамир тайѐрлашга мўлжалланган. ҚСКХ тайѐрлашининг бошланғич босқичида у сут кислотаси бактерия-ларининг тоза навларидан етиштирилади. Бу навлар асосан сут кислотасини ишлаб чиқарилади. У ѐқимли таъми билан сирка кислотасидан кескин фарқ қилади. Ишлаб чиқариш босқичида ҚСКХ аралаштиргичи ва кўйлаги бўлган аппарат 2 да 36-38 о С ҳароратда 8-10 соат ичида 16-20 град кислоталиликка ва 65-68 % намликка эга бўлгунча бижғитилади. Бижғиган ҚСКХ нинг ярмиси хамир қоришга жўнатиладиган сарфлаш баки 5 га юборилади. ҚСКХ нинг қолган қисми устига уни янгилаш учун ун ва сувдан иборат озиқлантирувчи муҳит солинади. 36-38 о С ҳароратда 8-10 соатлик бижғишдан кейин янгилан-ган ҚСКХ 16-18 град кислоталикка эришади ва унинг ярмиси яна хамир тайѐрлаш учун олинади. Бижғиган ҚСКХ турғун ҳолатга бўлганлиги туфайли 36-38 о С ҳароратда 20 соатгача, 12-15 о С ҳароратда эса бир сутка ва ундан кўп вақт сақланиши мумкин. ҚСКХ хамири порцияли усулда Р3-ХТИ хамир қориш машинаси 8 да 3-4 минут қорилади. ҚСКХ ни қоришга 3-5 %, хамир қоришга эса қолган 95-97 % ун сарфланади. Қорилган хамир узатгич ѐрдамида 40-60 минутлик бижғитиш учун махсус сиғимга 9 га узатилади ва ундан кейин бўлаклашга юборилади. Хамир тайѐрлаш муддатининг қисқартирилганлиги боис ишни икки сменада ташкил қилиш имконини яратиш, бижғишга уннинг қуруқ моддалари сарфининг камайиши ва нон сифатини яхшиланалиши бу усулнинг афзалликлари бўлиб ҳисобланади. Download 0.66 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling