Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Бухоро мухандислик технонологя институти
Download 291.73 Kb.
|
Кор икт услубий кулланма курс иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Курс иши бажаришнинг мақсад ва вазифалари.
Умумий қоидалар.
Замонавий иқтисодчи кенг қамровли билимларга эга бўлиши, назарий билимларни амалий вазифалар билан боғлай олиши ва ўз танлаган соҳаси бўйича ҳақиқий билимдон бўлиши лозим. Бу мақсадга эришиш талабадан ўз устида тинмай ишлашни, назарий ва амалий билимларни доимий равишда бойитиб боришни, ишлаб чиқариш иқтисодиёти, уни оқилона ташкил этиш ва бошқариш кўникмаларини чуқур ўзлаштиришни талаб қилади. Мазкур услубий курсатма «Корхона иқтисодиёти» фани буйича тайёрланадиган курс иши максадлари, умумий мазмуни, уни ишлаб чикиш тартибини белгилаб беради. Ушбу курс иши “Корхона иқтисодиёти” фанининг хотимаси булиб, талабаларнинг билимларини бир тизимга солиш, ушбу фанни урганишни чукурлаштириш, олинган назарий билимларини мустахкамлаш ва кенгайтириш ишларини нихоясига етказади. Курс ишини бажариш жараёнида талаба фан буйича ўрганган билимларидан фойдаланган ҳолда изланувчанлик хусусиятларини ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни мустакил ҳал эта олиш, корхоналарни ишлаб чиқариш – хўжалик фаолиятини бошқариш тизимини такомиллаштириш буйича асосли таклифларни кирита олиш қобилиятларини намоён этиши зарур. Курс ишида аниқ бир амалий вазифани ечиш вазифаси қуйилиши муҳимдир. Курс ишида бир ёки бир-бири билан боғланган бир неча масалаларни чуқур тадқиқ этиш ва тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш талабанинг муаммони кўра билиш ва ҳал эта олишга қодирлигини кўрсатади. Курс иши корхона иқтисодиёти, уни ташкил этиш, режалаштириш ва бошқаришга оид техник, техналогик, ташкилий-иқтисодий ва социал тадқиқотларни қамраб олиши, муаммоларни ҳал этиш йўллари кўрсатилган илмий асосланган хулосалар ва таклифларга эга бўлиши лозим. Курс иши бажаришнинг мақсад ва вазифалари. Курс иши талаба томонидан мустақил бажариладиган илмий изланиш бўлиб, унда талаба ўқиш даври мобайнида олган назарий билимлари, амалий дарсларни қандай даражада ўзлаштирганлигани. Шу билан биргаликда ўз ихтисослиги буйича меҳнат фаолият учун тайёргарлик даражасини намаён этади. Курс иши бакалаврятнинг мазкур йўналишига давлат таълим стандартларида қуйилган талабларга, корхоналарни ривожланиш истиқболларига ва мамлакатимиз бу соҳада олиб бораётган иқтисодий ислоҳотлари мазмунига мос келиши мақсадга мувофиқ. Курс ишини бажаришда кўзда тутилган мақсад ва вазифалар қуйидагилардан иборат: талабаларнинг фан буйича олган назарий амалий билимларни умумлаштириш, тизимга келтириш, мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, олинган билимларни аниқ илмий, техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий ва бизнес вазифаларини ҳал этишда қўллаш; талабаларда мустақил ишлаш кўникмаларини ривожлантириш; ижодий ишлаш, ишлаб чиқилаётган масаланинг қуйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ниҳоясига етказиш буйича қарор қабул қилишда бўлган маъсулиятни ҳис этишга ўргатиш; замонавий ишлаб чиқариш ва бизнес, иқтисодиёт, техника ва маданиятнинг ривожланиши шароитида талабаларни мустақил ишлашга тайёргарлигини аниқлаш. Курс ишининг муҳим вазифаларидан бири – талабанинг муайян бир корхона мисолида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқариш масалаларига танқидий баҳо бера олишдир. Ишни бажариш жараёнида фақатгина корхона эришган ишлаб чиқариш ва иқтисодий натижаларни қайд этиш билан чекланмай, уларни муайян шарт-шароитлар билан боғлай олиш, мавжуд камчиликлар ва муаммоларнинг келиб чиқиш сабабларини очиб бериш муҳимдир. Ташкилий иқтисодий масалаларни ишлаб чиқаришнинг техник, техналогик ва табиий омиллари билан узвий боғлиқликда кўриб чиқиш лозим. Download 291.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling