Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Бухоро мухандислик технонологя институти


Download 291.73 Kb.
bet5/10
Sana17.06.2023
Hajmi291.73 Kb.
#1548081
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Кор икт услубий кулланма курс иши

4. Тайёргарлик этапи.
Курс иши мавзусига караб, рахбар талабага кафедра мудири тасдиклаган, ишни тугатиш ва химоя килиш муддати курсатилган, белгиланган шаклдаги (2-иловага каранг) топширикни беради. Топширикда календарь график, булимларни бажариш вактлари курсатилган булади. Календарь графикни бажариш шарт, чунки рахбар график юзасидан курс иши канчалик даражада тайер эканлигини аниклайди. Талаба курс иши режаси, адабиетлар ва уни бажариш учун зарур булган бошка зарурий материалларни рахбар билан келишиб олади.
5. Курс ишини бажариш ва уни химоя килишга тайёрлаш.
Асосий вазифалар ечимини тугри танлашда рахбар талабага куйилган вазифаларни бажаришнинг ягона тугри йулини курсатиши керак.
Курс ишида кўрсатилган жумлалар ва халқ хўжалиги ривождантиришга оид рақамларнинг қайси манбадан олинганлиги варақнинг пасти қисмида ёки қавс ичида кўрсатилади.
Курс ишининг ҳар бири бўлими янги бетдан бошланади.
Ишнинг бошида мундарижа, охирида эса фойдаланилган адабиётлар рўйхати келтирилади.
Курс ишини бажаришда талаба куйидагиларни бажариши керак:

  • Ишнинг номланиши, боблари, ва параграфларининг унинг мазмунига мос келишини таъминлаши;

  • Ишнинг режа буйича кетма-кетлигини, боблар, булимлар ва параграфлар орасида мантикий богликлик булишини таъминланиши;

  • Ишни аник, равшан, адабий тилда еритиши;

  • Курс иши матнини график, диаграмма, расм, жадвал ва чизмалар билан акс эттириш;

  • Урнатилган тартибга мос равишда ишни тула микдорда бажариш (3-иловага каранг).

Курс ишида куплаб цитата келтиришдан сакланиш, сузни кискартиришга йул куймаслик лозим. Иш рахбарига такдим этилишидан олдин, талаба уни синчиклаб куздан утказиши керак. Рахбар томонидан текшириш тугагандан кейин ва тегишли курсатмалар берилгандан кейин иш талаба томонидан кулда окка кучирилади.
Курс ишининг охирги варианти текширилгач, рахбар унга имзо куяди ва такриз езади. Такризда рахбар ишнинг ютук ва камчиликларини изохлайди ва бахолайди.
Курс иши химояси куйидаги шартлар бажарилганида амалга оширилиши мумкин:

  1. Курс иши тула тугалланган булса;

  2. Курс ишини расмийлаштириш талаблари тула бажарилганда;

  3. Курс иши буйича топширик берган рахбарнинг ижобий такризи ва имзоси, кафедра мудирининг имзоси булганда.

«Иқтисодиёт» кафедраси курс ишини бажариш, химоя килиш ва кафедрага топшириш муддатларини укув режасига биноан белгилайди. Химояда талаба курс ишининг мазмунини кискача изохлайди, келтирилаётган таклифлар, тадбирлар, фикр-мулохазаларини асослайди ва химоя килади. Кейин курс ишини кабул килиш комиссияси томонидан талабага саволлар берилади ва бахоланади.
Бирмунча кимматли ишлар халкаро, республика ва институт микёсидаги илмий-техник, назарий конференцияларда маъруза килиш учун ва битирув малакавий ишини бажаришда тадкикотларни давом эттириш учун тавсия этилади.


  1. Download 291.73 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling