Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги. Бухоро мухандислик технонологя институти
Download 291.73 Kb.
|
Кор икт услубий кулланма курс иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Курс иши мазмуни ва хажми.
- Курс ишлар таркиби Курс иши таркиби
Курс иши мавзулари.
Курс ишининг тахминий мавзулари “Иқтисодиёт” кафедрасида ишлаб чиқилади ва тасдикланади. Мавзуларга қуйиладиган талаб- уларнинг долзарблиги, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва муаммолари билан боғлиқлигидир. Улар ҳозирги замон талаблари ва корхоналарни ривожланиш тенденциялари истиқболларидан келиб чиқиши зарур. Курс иши мавзуси кенг қамровли назарий ва амалий хусусиятга эга бўлиши, корхоналарда ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини қамраб олиши ва илмий –ишлаб чиқариш йўналишида тадқиқотлар олиб боришни назарда тутиши лозим. Курс иши мавзуси муаммонинг замонавий ҳолатини ва иқтисодиёт, бизнес, ишлаб чиқариш истиқболий ривожланишини акс эттириши керак. (1-иловадаги курс ишлари тахминий мавзуларига каранг). Курс иши мавзулари талабалар томонидан ишлаб чикилаётган илмий-тадкикот тугаракларидаги илмий ишлар мавзуларига мувофиклаштирилиши максадга мувофикдир. «Иқтисодиёт» кафедраси томонидан ишлаб чикилаётган илмий – тадкикот ишлари мавзуларига мос булса хам фойдадан холи булмас эди. III. Курс иши мазмуни ва хажми. Хар бир курс иши мавзусидан катъий назар куйидаги булимлардан иборат булиши керак: кириш, 2та боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар руйхати ва иловалар. Хар бир бобда 2-3 та парагрфлар бўлиши мақсадга мувофиқ. Хар бир курс ишининг мазмунига кўра боблар, бўлимлар бир-биридан фарқ қилади.Курс ишини умимий ҳажми қўлёзмада 55-60 бетдан ошмаслиги тавсия этилади. 1-чизма Курс ишлар таркиби
Курс ишининг кириш қисмида мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар талаблари ва мамлакат корхоналар борасидаги сиёсатнинг истиқболли йўналишларидан келиб чиққан ҳолда танланган мавзунинг долзарблиги, илмий ва амалий аҳамияти, мавзунинг ўрганилганлик даражаси, мақсади ва вазифалари, ишнинг таркибий тузилиши мазмунан ёритилади. Мақсад ва вазифалар курс ишининг асосий мазмунини акс эттириш ва қандай вазифаларни ечишга йўналтирилганини кўрсатиб бериши лозим. Булардан ташкари талаба курс ишининг кайси булимларида кандай масалалар куриб утилишини кискача изохлайди. Ишнинг бу кисмини езишда мавзуга таалукли булмаган хамда умумий гаплардан четланиш зарур. Хажми 3-4 кулезма варак хажмидан ошмаслиги зарур. Download 291.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling