53
7-Маъруза. DDE
Режа:
4. DDE асослари.
5. DDEнинг қўлланилиши
6.
DDE-серверлар
7. DDE-мижозлар
8. DDE бўйича ReportSmithни бошқариш
Адабиётлар руйхати:
1. Компьютердаги ёрдам файллари.
2. Бобровский «Delphi 5», «Питер» Москва 1997г.
3. Шумаков «Delphi 4 разработка баз данных», «Питер» Москва 1996г.
4. Пачеко, Тейксера «Delphi 5 пособие программиста», «Питер» Москва 1999 г.
5. Фаронов «Delphi 4 учебное пособие», «Питер» Москва 1995 г.
DDE асослари
DDEML қисқартмаси Dynamic Data Exchange Management Library (динамик
маълумотлар алмашиш кутубхонаси) маъносини англатади. DDEML бу Dynamic
Data Exchange (DDE) деб номланувчи мураккаб
хабарлар тизими устидан
назоратдир. DDE сақловчи кутубхона Windowsнинг дастлабки хабарлар тизими
имкониятларини ошириш учун ишлаб чиқилган.
Dynamic Data Exchange
бундай номланишига сабаб, у икки дастурни
бажарилиш вақтида ўзаро динамик ҳолда маълумотлар алмашишига имкон беради.
Икки дастур орасидаги алоқани
шундай яратиш мумкинки, бирида қилинган
ўзгариш иккинчисида аксланади. Бундан ташқари DDE ёрдамида ўз дастурингиздан
бошқа дастурларни масалан, Word for Windows, Report Smith, Excel ва бошқаларни
бошқариш мумкин.
Қуйида Delphi компонентларидан DDE қуриш учун қандай фойдаланиш
тушунтирилган.