Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги чирчиқ давлат педагогика университети


I БОБ. ИЛМИЙ- ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Download 1.59 Mb.
bet4/10
Sana29.01.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1137807
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Fizika va astranomiya o\'qitish metodikasi hisobot 20 12 22 3

I БОБ. ИЛМИЙ- ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
1.1. Кафедранинг илмий-тадқиқот фаолиятини устувор йўналишлари
Чирчиқ давлат педагогика университети Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедрасининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича устувор илмий йўналишлар этиб қуйидагилар белгилаб олинган:
1. Физик экспериментлар асосида ўқувчиларда ўқув-тадқиқотчилик кўникмаларини ривожлантириш
2. Физика фанини ўқитишда STEM таълимидан фойдаланиш методикаси
3. Талабаларда илмий тадқиқотчилик компетентлигини шакллантириш методикаси.
1.2. Кафедра профессор-ўқитувчилар тўғрисида маълумот



1.3. Кафедра профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти



Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедрасида жами 22 нафар профессор-ўқитувчи 15 штатда фаолият олиб боради. Булардан, 12 нафари асосий штатда, 10 нафари ўриндошлик асосида фаолият олиб боради. Шундан асосий штатда 2 нафари педагогика фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), 2 нафари физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори, 8 нафар ўқитувчилар илмий даражасиз. Умумий штатда, 1 нафар 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича доктарант.


1.4. Иқтисодиёт соҳаларига оид корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари
Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедрасида хўжалик шартнома асосида ишлар ҳозирча мавжуд эмас, режалаштирилган.
1.5.Чет эл грантлари бўйича бажарилган ишлар
Ҳозирги кунда Физика кафедрасида чет эл грантлари бўйича бажарилган ишлар мавжуд эмас, бажарилиш режалаштирилмоқда.


1.6. Фан, таълим ва ишлаб чиқариш билан интеграцияси (натижаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш ҳолати)
2022 йилда Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедрасида профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграцияси бўйича қуйидаги натижаларга эришилди:





Кафедра номи

Кафедра бириктирилган тармоқ корхонаси номи

Бириктирилган тармоқ корхонасида яратилган шароит

1

Физика ва астрономия ўқитиш методикаси

Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази

Республика таълим маркази “Аник ва табиий фанлар” бўлими билан ҳамкорликда умумий ўрта таълим мактаблари учун ўқув ва методик қўлланмалар ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий қилинган (3-, 6 –синф “Табиий фанлар” дарслиги ва ўқитувчи китоблари, 7-синф физика дарслиги ва ўқитувчи китоблари).

ПҚ-5030 қарор ижросини таъминлаш мақсадида Президент Агентлиги ҳузуридаги ихтисослашган мактаблар ўқув-методик таъминотини яратиш бўйича 7-, 8-, 9- синф дарсликлари нашрга тайёрланмоқда.


Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедраси магистрлари “Республика таълим маркази” да амалиёт ўташлари учун шароит яратилган.



Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази

Президент Агентлиги ҳузуридаги ихтисослашган мактаблар








Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling