Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги чирчиқ давлат педагогика университети


II БОБ. ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ


Download 1.59 Mb.
bet6/10
Sana29.01.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1137807
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Fizika va astranomiya o\'qitish metodikasi hisobot 20 12 22 3

II БОБ. ИЛМИЙ-ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТ САМАРАДОРЛИГИ
2.1. Кафедранинг олий таълимдан кейинги таълим институти фаолияти самарадорлиги (таянч докторантура, мустақил изланувчилик, стажёр-тадқиқотчилик)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли Қарори ижросини бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 26 сентябрдаги №87-02-2698 сонли хати ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Хайъатининг 2018 йил 02 октябрдаги “Вазирлик тассаруфидаги олий таълим ва илмий-тадкикот муассасаларида олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларини очиш тўғрисида”ги 5/4 сонли қарорига асосан Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2018 йил 24 сентябрдаги 03-11/4159-сонли хатига асосан 2021 йил учун Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти учун 1 та, яъни 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисосликлари бўйича таянч докторантурага 1 квота ажратилган бўлиб, институтда фаолият олиб бораётган ёш мутахассис 2021 ва 2022 ўқув йили учун таянч докторантурага қабул қилинган. Айни пайтда Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедрасида мазкур докторант режа асосида илмий тадқиқот ишларини олиб бормокда.
2.2. Диссертациялар (PhD/DSc) ҳимоя кўрсатгичлари
Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги DSс03/30.09.2020.К.82.02 рақамли Илмий Кенгаш ОАК нинг 2020 йил 30-сентябрдаги 274-сонли карори билан тасдиқланган. 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) ихтисослиги бўйича диссертацияларни ҳимояга қабул қилиб олишга рухсат берилган.
2022 йилда Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедрасида 1 нафар мустақил тадқиқотчиси Рамонова Садоқат Қомиловна 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика)ихтисослиги бўйича педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация ишини ҳимоя қилди. Рамонова Садоқат Қомиловна шу йилнинг 30 март куни тасдиғини (дипломини) олди.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling