Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги чирчиқ давлат педагогика университети


“Ёш олимлар кенгаши” ва “Докторантлар мактаби фаолияти”


Download 1.59 Mb.
bet7/10
Sana29.01.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1137807
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Fizika va astranomiya o\'qitish metodikasi hisobot 20 12 22 3

2.3. “Ёш олимлар кенгаши” ва “Докторантлар мактаби фаолияти”
Факультетда “Талабалар илмий кенгаши” ташкил килинган бўлиб, ушбу кенгашга факультетда фаолият олиб бораётган Физика ва астрономия кафедрасининг ўқитувчилари ҳам жалб қилинган. Мазкур “Талабалар илмий кенгаши” га консультант сифатида кафедранинг профессор ўқитувчилари бириктирилган. Ёш олимлар томонидан жорий йилда жами 20 дан ортиқ ишлар чоп этилган бўлиб, шундан 6 та илмий макола, 14 та илмий тезислар. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Илмий даражали кадрларни тайёрлаш жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 696-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2019 йил 26 июндаги 572-сонли буйруғига асосан институтда “Институт таянч докторантлари ва стажёр-тадкикотчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти мониторингини ўтказиш тўғрисида”ги институт ректорининг 2019 йил 31 декабрдаги №01-946 сонли буйруғи чиқарилган. Ушбу буйруқда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика университети “Докторантлар мактаби” фаолиятининг йиллик иш режаси, Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун изланувчилар фаолиятинииг самарадорлиги мониторинги мезонлари, “Докторантлар мактаби тўғрисида Низом” ва “Талабгорларнинг якка тартибдаги режаси бажарилишини ҳар чоракда мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги Низом” ларга асосан ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан таянч доктарантурага кириш имтихонларига, ихтисослик бўйича таянч доктарантура малакавий имтихонларга комиссия аъзолари сифатида кафедра ўқитувчилари қатнашди. Доктарантларнинг илмий тадқиқот натижаларининг муҳокамасини бўйича кафедра илмий семинарлари ташкил этилган.
2.4. Иқтидорли талабалар билан ишлаш
Иқтидорли талабалар билан тизимли ишларни ташкил этиш, уларни илмий тадқиқот фаолиятига тўғри йўналтириш мақсадида Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедрасида 3 та амалий тўгараклар ташкил этилган. Жумладан, “Физикада масалалар қандай ечилади”, “СТЕМ тўгараги”, “Амалий физика”фаолият олиб бормоқда. Ушбу тўгаракларга жами 100 дан ортиқ талабалар аъзо бўлган. Иқтидорли талабаларни меьзон бўйича саралаш индикаторлари асосида иқтидорли талабалар сараланиб, иқтидорли талабалар ҳакида маълумотлар базаси шакллантирилди. Иқтидорли талабалар рўйхатига киритилган ҳар бир талабага уларнинг қобилияти ва қизикишларини инобатга олган ҳолда тегишли мавзулар бириктирилди. Кафедрада ўтган семестрда 4 нафар магистран магистрлик диссертациясини муоффақиятли бажардилар. Ҳозирги вақтда 4 нафар магистр талабаларини диссертация иши бўйича илмий фаолиятга йўналтириш, уларда инновацион фикрларини шакллантириш, мутахассисликлар бўйича янги инновацион ғояларни ишлаб чиқиш ва амалда жорий қилиш бўйича ҳар бир талабага илмий раҳбарлар бириктирилган бўлиб, мунтазам равишда илмий-тадқиқотлар олиб борилмокда. Талабаларда янги ғоя ва ташаббусларни шакллантириш, талабаларни илмий фаолиятга йўналтириш, уларда инновацион фикрлашни шакллантириш ҳамда “Устоз-шогирд” мактаби тизимли ташкил этилган ва кафедра ўқитувчиларининг ҳар бирида 2 нафардан кам бўлмаган талабалар бириктирилган. Йил давомида иқтидорли талабаларнинг илмий ишларини ташкил этишга, ҳамда уларнинг илмий мақолалаларини амалиётга жорий этишга кўмаклашиш мақсадида профессор-ўқитувчилар иштирокида мастер-класслар ташкил этилди. Физика кафедраси Чирчиқ шаҳридаги мактабларда ташкил этилган мактаб лабараторияларига иқтидорли талабаларнинг олган билимларини янада мустаҳкамлаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш мақсадида барча кесимида талабалар бириктирилди.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling