Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги чирчиқ давлат педагогика университети


Download 1.59 Mb.
bet3/10
Sana29.01.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1137807
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Fizika va astranomiya o\'qitish metodikasi hisobot 20 12 22 3

IV. ЯКУНИЙ ҚИСМ...................................................................................

24

Иловалар..................................................................................................

26


КИРИШ
Тошкент вилояти мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълим муассасаларининг тарбиячилари, бошланғич синф ўқитувчиларини, айниқса аниқ фанлар буйича ўқитувчиларга бўлган эхтиёжларини кондириш, туманлар ва қишлок жойларидаги таълим муассасаларини юқори малакали педагог кадрлар тайёрлаш тизимини жойларда ташкил этишни янада такомиллаштириш ва таълим сифатини яхшилаш максадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёeв ташаббуси билан 2017 йил 27 июлда Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 августдаги “Олий таълим муассасаларига педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги 3183-сонли қарорларига мувофиқ Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузурида махсус сиртқи бўлими ташкил этиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги “Педагог кадрларни тайёрлаш, халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3289 сонли қарорларига асосан Тошкент вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш худудий марказига айлантирилди. Шунингдек, ушбу қарор асосида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика университети Халқ таълими вазирлиги тизимидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфига ўтказилди.
Физика йўналиши 2017 йил Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти “Аниқ фанлар” кафедрасида таркибий қисми бўлган, 2018-2019 ўқув йилида Аниқ фанлар факультетида Физика кафедраси ташкил этилди. 2021 йил 27 августдаги ЧДПИ институт таркибий тузилмасини ўзгартириш бўйича 01-215 сонли буйруқ билан Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедраси ташкил этилди. Физика кафедраси ҳисоботи 2021 йил сентябрда қабул қилинган ёш профессор-ўқитувчиларнинг фаолияти натижалари асосида ёзилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2021 йилдаги “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги ПҚ-5032-сонли қарорида белгиланган вазифалар ҳамда институт ректорининг 05.07.2021 йилдаги “Институтда илмий салоҳиятни ошириш, илм-фан ва инновацияни ривожлантириш” тўғрисидаги 01-180-сонли буйруғи ижросини ва шу каби таълим ва физика соҳасининг янада ривожланиши ва такомиллашуви учун хизмат қиладиган буйруқ ва қарорларнинг ижросини таъминлаш бўйича амалий ишлар бажарилмоқда.
Институтда 2022 йилда фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш, инновацион корпоратив ҳамкорлик бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларининг кўлами анча кенгайди. Физика ва астрономия ўқитиш кафедраси илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда мамлакатимиз ижтимоий-иктисодий ривожланишининг устувор йўналишларига мос келувчи физика соҳасидаги ва физикани ўқитишдаги 2 та илмий йўналиши белгилаб олинди. Физика ва астрономия ўқитиш кафедраси кафедраси профессор ўқитувчилари томонидан бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари таълим жараёнининг энг муҳим устувор йўналишларини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, Республикамизда умумий ўрта таълим мактаблари долзарб муаммоларнинг илмий ечимларини излаб топишга қаратилгандир.
Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедрасида ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантириш, илмий-амалий тадқиқотлар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш мақсадида 2022 йилда институт олимлари Ўзбекистон Фанлар Академиясининг илмий муассасалари билан илмий-тадкикот ишларини бажариш бўйича ўзаро ҳамкорлик шартномалари асосида илмий-тадқиқот ишларини давом эттирдилар. Қисқа муддат ичида илмий-тадкикот ишларининг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш салмоқли натижаларга эришди. Шунингдек хорижий давлатлар олий ўқув юртлари билан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш салмоғини ошириш мақсадида режалар тузилди.
Хозирги кунда Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедраси жамоаси олдида турган асосий вазифалар қуйидагилардан иборат. Булар: таълим тизими учун етук мутахассислар тайёрлаб бериш сифатини ошириш, илмий-амалий тадқиқот ишларини ривожлантириш, илмий педагогик -тадқиқот ишларининг натижаларини амалиётга жорий этиш, юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, иқтидорли талабаларни илмий-тадқиқот ишларига кенг жалб қилиш, кафедра лабораторияларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, хорижий давлатлар ва МДҲ, олимлари билан илмий алоқаларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ФА тармоқ институтлари билан ва бошқа марказий олий ўқув юртлари билан илмий ҳамкорлик самарадорлигини янада оширишдан иборат. Истиқболда тузилган аниқ чора-тадбирлар режаси асосида илмий салоҳиятни ошириб бориш, фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш, ўқув-илмий лабораториялар яратиш ва илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш ҳамда иқтидорли талабалар ва магистрларни илмий ишларга кенг жалб этиш асосий устувор вазифалар ҳисобланади.
Физика ва астрономия ўқитиш методикаси кафедрасининг 2022 йилда илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича ишлари қуйидаги йўналишлар асосида олиб борилди:
- Илмий кенгаш томонидан тасдиқланган ва профессор- ўқитувчиларнинг шахсий иш режасига киритилган, яъни давлат бюджетидан ташқари маблағ билан таъминланмаган илмий-тадқиқот ишлари (ИТИ);
- фан-таълим-ишлаб чиқариш ўртасидаги инновацион корпоратив ҳамкорлик доирасидаги бажарилаётган ИТИ;
- Тошкент вилояти худудидаги умумий ўрта таълим мактабларида “Инновацион мактаб лабораториялари”ни ташкил қилиш асосида ҳамкорликда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш;
- университетнинг илмий-тадқиқот ишлари бўйича асосий стратегик йўналиши бўлган “Педагогик таълимда инновацион кластер” дастури доирасида илмий изланишлар бажариш;
- илмий-амалий анжуманларда иштирок этиш;
- илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш;
-иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланишлари учун кўмаклашиш.
- узлуксиз таълимда таълим олувчиларда табиий-илмий саводхонлик ва амалий компетенцияларни шакллантиришнинг методикаси ривожлантириш.

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling