Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Чирчиқ давлат педагогика университети


Болаларнинг кундалик ҳаётида жисмоний тарбия бўйича ишларни ташкил этиш


Download 297.37 Kb.
bet5/10
Sana30.04.2023
Hajmi297.37 Kb.
#1410258
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

Болаларнинг кундалик ҳаётида жисмоний тарбия бўйича ишларни ташкил этиш.

Болаларнинг ҳаракатли фаолияти уларда асосий жисмоний сифатларни ривожлантириш билан боғлиқдир. Бунга чаққонлик, эпчиллик, кучлилик, матонат сингари сифатлар киради. Амалда мазкур сифатларнинг ҳеч бирини алоҳида олиб ривожлантиришни тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. Турли жисмоний сифатларни тарбиялаш аслида боланинг жисмоний жиҳатдан ҳар томонлама ривожланишидек ягона жараённинг турли томонларидир. Чунки бундай ривожланиш натижасида организмнинг миқдорий имкониятларида умумий юксалиш содир бўлади.
Лекин барибир юқорида санаб ўтилган жисмоний сифатларнинг ҳар бирини тарбиялашнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир.
Чаққонлик-бу фаолият давомида пайдо бўладиган кутилмаган шартшароитларга биноан ҳаракат фаолиятини тезлик билан янги ҳаракатларни эгаллай олиш қобилиятидир. Чаққонликни тарбиялашда ҳаракатларнинг уйғунлигини ривожлантириш, уларнинг суръати ва кўламини, мускулларнинг зўриқиши ва бўшаши даражасини бир-биридан фарқ қилиш, шунингдек, вақтга ва жойга мослашиб мўлжал ола билиш маҳорати асосида содир бўлади. Чаққонликни тарбиялаш учун аниқ ҳаракатлар қилиш қобилиятини ривожлантириш муҳимдир. Бундан ташқари, турғун ҳолатда ҳамда бир жойдан иккинчи жойга юриб борилаётганда гавданинг мувозанатини сақлай олиш чаққонлик кўринишларидан бири ҳисобланади. Болаликнинг мактабгача ёшида ҳаракат анализаторини ривожлантиришда анчагина силжиш рўй беради. Бу эса чаққонликни аста-секин такомиллаштириб бориш учун имконият яратади. Ҳаракатларни бажаришдаги эпчиллик ҳам мактабгача ёшдаги болаларда тез ривожланадиган муҳим хусусиятдир.
Эпчиллик-бу ҳаракатни энг кам вақт ичида бажара олиш қобилиятидир. У қандайдир бир сигналга жавоб тариқаси бажарилган ҳаракат тезлигига (ҳаракат реакцияси деб аталадиган тезликка), айрим ҳаракатлар тезлигига, шунингдек кўп марта такрорланаётган ҳаракатларнинг тезлигига боғлиқ бўлади. Ҳаракатларнинг мана шу барча таъриф-тавсифи, боғчадаги кичик ёшдаги болалардан бошлаб то катта группадаги болаларда мунтазам машқ натижасида ўсиб боради. Чаққонлик ва эпчилликнинг ривожланишига ўйин ва машқларни мунтазам бажариб бориш орқали эришилади. Бунда атрофдаги муҳит шароитнинг ўзгаришига қараб шуғулланувчилар тезлик билан жавоб реакцияси беришлари ҳамда бир ҳаракатдан иккинчисига жадаллик билан ўтишлари, тез силжишлари ва топшириқни бажаришлари муҳимдир. Турли ўйинлар ҳамда тўсиқларни энгиб ўтиш, тўхтаб-тўхтаб, бурилишлар билан бажарилади бирдан берилган сигнал бўйича хилма-хил топшириқларни бажариш, ҳатлаб ўтиш, энгашибэмаклаб ўтиш билан боғлиқ бўлган машқлар, мувозанат машқлари, ҳар турли спорт ўйинлари ва бошқалар мана шундай чаққонлик ва эпчилликни ўстирувчи машқлар ҳисобланади.

Download 297.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling