Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Чирчиқ давлат педагогика университети


I БOБ. Талабаларнинг жисмоний тарбия машғулотларида малакаларини шакллантириш усуллари


Download 297.37 Kb.
bet3/10
Sana30.04.2023
Hajmi297.37 Kb.
#1410258
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

I БOБ. Талабаларнинг жисмоний тарбия машғулотларида малакаларини шакллантириш усуллари

    1. Жисмоний тарбия машғулотларининг тузилиши ва мазмуни.

Талабаларга таълим-тарбия беришнинг асосий мақсади ёш авлодни жисмонан соғлом, ақлан етук, маънавий бой, ҳар томонлама ривожланган шахс сифатида тарбиялаш ва мактаб таълимига тайёрлашдан иборатдир. Талабаларни тарбиялашнинг вазифалари жисмоний, ақлий, аҳлоқий, эстетик, меҳнат тарбиясини бериш ва уларнинг туғма лаёқати, қизиқиши, эҳтиёжи ва имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида мунтазам (мактабга) тайёрлашдан иборатдир. Мактабгача таълим муассасаларида ўтказиладиган жисмоний тарбия машғулотларининг мақсади ва вазифалари болалардаги турли жисмоний ривожланишни кўникма ва малакаларини шакллантириш, улардаги кучлилик, тетиклик, чаққонлик, зийраклик каби жисмоний сифатларни ривожлантиришдан иборатдир. Мунтазам равишда ўтказиладиган жисмоний машғулотлар болаларнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.
Жисмоний ривожланиш – одам организми шакл ва функцияларининг ўзгариш жараёнидир. “Жисмоний ривожланиш” термини тор маънода қўлланилади, бунда у антропометрик ва биометрик кўрсаткичларни англатади, чунончи: гавда, бўй, оғирлиги, кўкрак қафаси айланаси, ўпкаларнинг тириклик сиғими, умуртқа поғонаси эгиклигининг даражаси, қадди-қоматнинг жисмоний ҳолати, курак учлари орасидаги масофа, тавон гумбази ўлчовининг кўрсаткичи, ўнг ва чап панжа мушаклари кучи, тик тура олиш кучи ва бошқалар. “Жисмоний ривожлаиш” терминини кенг маънода қўллаганда, унга жисмоний сифатлар( тезкорлик эгилувчанлик, мувозанат сақлай олиш, кўз билан чамалаш, куч, чидамлилик) ҳам киритилади.
Мактабгача таълим муассасаларида болаларни жисмоний тарбия машғулотининг мақсадлари қуйидагилардир:

  1. Болани саломатлигини мустаҳкамлаш;

  2. Болани жисмонан бақувватлаштириш;

  3. Болаларни аҳлоқий сифатларини тарбиялаш.


Download 297.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling