Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Чирчиқ давлат педагогика университети


Download 297.37 Kb.
bet6/10
Sana30.04.2023
Hajmi297.37 Kb.
#1410258
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ТАЛАБАЛАРНИНГ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

Кучлилик-бу мускулларни маълум даражада зўриқтира олиш қобилияти бўлиб, чаққонлик ва эпчилликни тарбиялашнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.
Мактабгача ёшдаги боланинг мускуллари ҳали яхши ривожланмаган бўлади, унинг асаб ҳаракати ҳам ҳали такомиллашмаган, боғча болалари мускулларни куч билан ишга солишда аниқ фарқ қилиш қобилиятига эга эмаслар.
Боғча болалари учун, айниқса, кичик грухдагилар учун шу нарса муҳимдирки, уларда ростловчи мускулларнинг хаётий, фаолиятидан кўра букиш мускулларининг ҳаётий фаолияти ортиқроқ бўлади, болалар юриш ва югуриш вақтида оёқларини ярим букик ҳолда тутиб ҳаракат қиладилар, ўйинлар ўтказиш вақтида эса, энгашиб ўтирадилар ва ҳоказо. Шу сабабдан боланинг куч-қувват сифатларини ривожлантираётганда ростловчи мускуллар кучини кўпайтиришга эътибор бериш, бола гавдасини ва оёқ-қўлларини ростлайдиган, тўғри туришга ўргатадиган машқлар бажартириш муҳим аҳамиятга эгадир.
Мактабгача ёшдаги болаларда куч-қувватни тарбиялашга қаратилган машқлар асосан динамик ҳарактерга эга бўлиши керак. Айни вақтда бу узоқ вақт давом этиб, асабларни анча таранг ҳолга келтирадиган бир хилдаги зўриқишлар билан боғлиқ, бўлмаслиги шарт. Бундан ташқари кучни ривожлантиришда зўр бериб кучланиш зарур бўлган машқлар қўлланмаслиги керак. Мактабгача ёшдаги болаларининг куч-қувватини тарбиялаш учун қисқа муддат давом этадиган тезлик-куч талаб қиладиган машқлар (масалан, бир жойнинг ўзида туриб узунликка сакраш, узоққа улоқтириш машқлари), шунингдек, ўз оғирлигини кўтариш билан боғлиқ бўлган баъзи бир машқлар (енгаштириб қўйилган ва тикка турган нарвонлар, тахталарга тирмашиб чиқиш машқлари, гимнастика скамейкасида ўз қўллари, кучи билан тортилиш ва шунга ўхшаш машқлар)ни бажариш ўринлидир.
Матонат-бу жисмоний ишни имкони борича узоқ вақт давомида етарли даражадаги жадалликни сақлаган ҳолда бажара олиш қобилиятидир. Матонатни тарбиялаш организмнинг турли системаларининг миқдорий имкониятларини ошириб бориш билан, аста-секин шароитга мослашиб бориш билан, оқибат натижада чарчашга олиб борадиган кучли зўриқиш билан узоқ вақт давом этадиган фаолият натижасида организмда пайдо бўладиган кўникиш билан боғлиқ бўлади. Шунинг учун болаларда матонатни тарбиялашда улар организмига ўзлари кўникиб қолган вазифага қараганда юқорироқ жисмоний таъсир кўрсатадиган машқлар ва ўйинлар қўлланилади.
Мактабгача ёшдаги кичик грухларда матонатни тарбиялаш билан боғлиқ махсус машқлар амалга оширилмайди. Катта ёшдаги боғча болаларида матонатни тарбиялаш учун ўйин ва машқлардан фойдаланилади. Бундай ўйин ва машқларда анча оғир, лекин қисқа муддатли жисмоний зўриқиш талаб қилинади. Бундай машқларда болалар диққат-эътиборни бир ерга жамлаб, машқларни такрорлашда етарли даражада узоқ танаффуслар бериб, уларга дам олдириш лозим. Бу ёшдаги болаларда матонат аввало юриш, югуриш, сакраш, чанғида юриш, рақ тушиш, сузиш ва ҳаракатли ўйинлар ўйнаш ва мустақил фаолият кўрсатиш вақтида ривожланади.
Жисмоний тарбия машғулотлари болаларни жисмоний машқларга мунтазам ўргатишнинг асосий шаклидир.
Машғулотларнинг аҳамияти ҳаракатлар маданиятини мужассам шаклланиши, соғломлаштириш, таълимий ва тарбиявий вазифаларни мунтазам амалга оширишдан иборатдир.
Машғулотлар хушчақчақ, интизомли, атроф-муҳитда яхши ҳаракат қила оладиган, белгиланган вазифага мувофиқ тез ва ишонч билан, мақсадга йўналган ҳолда фаолият кўрсата оладиган, шунингдек, ахлоқий сифатлар ва ижодийлик намоён эта оладиган шахсларни тарбиялашга хизмат қилади.
Жисмоний машғулотлар кузда, қишда ва баҳорда бинода ҳамда очиқ ҳавода ўтказилади. Ёз пайтида ўйинлар, машқлар очиқ ҳавода, жисмоний тарбия майдончасида ўтказилади.
«Болажон» таянч дастурида ҳар бир ёш груҳи учун белгиланган жисмоний машқлар машғулотларнинг мазмунини ташкил этади. Мазмунига кўра хилмахил машғулотларни ўтказишда вазифаларнинг аниқ ва ойдин бўлиб қолиши, дастурни ўтишда изчиликка риоя қилиш, шунингдек болаларнинг ёш ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиш шартдир.
Машғулотлар тузилиши жисмоний машқларнинг болалар томонидан изчил бажарилишидан иборатдир. У қўйилган вазифалар, нерв тизимининг иш қобилияти ва бола организмининг ҳар бир алоҳида ёш босқичидаги хусусиятлари билан белгиланади.
Машғулот пайтида бола организмининг динамикаси ва унинг психологиясини назорат қилиш тарбиячининг асосий вазифаларидан биридир.

  1. Кириш – тайёргарлик.

  2. Асосий қисм.

  3. Якуний қисм.

Таълимий, тарбиявий ва соғломлаштириш вазифалари машғулотнинг ҳар бир қисми учун баравар муҳим аҳамиятга эгадир.

Download 297.37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling