Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

маркетинги фойдаланувчилар бир-бирига тезда тарқатиши мумкин бўлган 
wеб сайт, видео, эмаил, мобил хабарлар каби воситаларни яратиш ёрдамида 
амалга оширилади. Бу усулнинг самарали эканлигига сабаб, биринчида, у 
арзон реклама тури ҳисобланади, иккинчидан, қабул қилувчи дўстидан келган 
маълумотни ўқиши эҳтимоли анча баланд ҳисобланади.
Е-маил, ёки электрон хатлар маркетинги жуда муҳим ва ўсиб 
бораётган маркетинг туридир. Э-маил жуда кўп ишлатиладиган алоқа 
воситасидир. Тахминларга кўра, дунёда 3 миллиарддан ортиқ эмаил ҳисоб 
рақамлари мавжуд. Бевосита маркетинг лойиҳаларининг 78% да э-маил 
қўлланар экан. Сармоя нуқтаи-назаридан ҳам э-маил маркетинг жуда самарали 
ҳисобланади – э-маил маркетинги учун сарфланган 1 доллар учун инвесторлар 
40 доллар даромад олишган. Обрўли маркетинг фирмалари э-маил 
маркетингдан мунтазам равишда фойдаланиб келишади, чунки у орқали 
юқори даражада сегментланган мижозлар билан узоқ муддатли муносабатлар 
ўрнатиш имкони яратилади. Мисол учун, Миллий Хоккей Лигаси (НҲЛ) 
ҳафтасига 62 турдаги электрон газеталарни АҚШ ва Канададаги жамоалар ва 
ишқибозларга жўнатиб туради.
Аммо ўсиб бораётган э-маил маркетинг ҳам муаммолардан холи эмас. 
Мижозларнинг норозилигига сабаб бўлаётган, сўралмаган э-маил хабарлари – 
спамлар шулардан биридир. Олиб борилган бир тадқиқот натижаларига кўра, 
жўнатилаётган жами э-маил хабарларининг 68 фоизи спамлар экан.
Бу муаммонинг олдини олиш мақсадида, кўплаб компаниялар рухсат-
бериш-асносидаги э-маил маркетинг тизимини қўлламоқдалар, яъни э-маил 
хабарлар фақатгина мижознинг рухсати билангина жўнатилади. Мақсадли 
бозорни мўлжаллаш мумкинлиги ва паст харажатли бўлгани сабаб э-маил 
маркетинг жуда самарали ҳисобланади. 
 
 
 
 


186 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling