Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Маркетингда ахборотни ўрни. Ахборот тизими


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

2. Маркетингда ахборотни ўрни. Ахборот тизими 
3. Ахборот турлари ва уларни туркумлаш 
4. Ахборотни тўплаш услублари 
5. Тўпланган ахборотларни таҳлил қилиш ва қайта ишлаш 
6. Маркетинг тадқиқотларининг йўналишлари ва услублари 
 
Замонавий маркетинг асосларидан бири Ф.Котлернинг таърифи бўйича: 
“Маркетинг тадқиқотлари деб, турли йўналишларни тизимли равишда 
тайёрлаш ва ўтказиш, компания олдига қўйилган аниқ маркетинг вазифасига 
мос бўлган натижа ва хулосаларга эга бўлиш учун олинган маълумотларни 
таҳлил этиш жараёни” тушунилади. 
Ўрганилаётган фаннинг асосий америкалик олимларидан Нэреш 
К.Малхотра “Маркетинг тадқиқотлари” амалий қўлланмасида қуйидаги 
ёндашувни 
келтирган: 
“Маркетинг 
тадқиқотлари 
деб, 
маркетинг 
муаммолари(имкониятлари)ни 
мослаштириш 
ва 
ечимларининг 
самарадорлигини ошириш учун ахборотларни тизимли ва объектив равишда 
аниқлаш, тўплаш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва фойдаланиш”, деб эътироф 
этилган. 
Россия олимларидан Е.П.Голубков қуйидаги ёндашувни таъкидлаб 
ўтган: “Маркетинг тадқиқотлари – маркетинг фаолиятининг турли 
кўринишларидаги маълумотларни тизимли равишда тўплаш, акс эттириш ва 
таҳлил этиб, маркетологларни бозорлар, истеъмолчилар, рақобатчилар, 
маркетингнинг бошқа ташқи муҳит элементлари билан ахборот орқали 
боғлашдан иборатдир”
3

Маркетинг тадқиқотлари – маркетинг фаолиятини тизимли тўплаш, 
қайта ишлаш, изоҳлаш ва турли жиҳатлар бўйича маълумотларни таҳлилидир. 
Маркетинг тадқиқотларининг вазифалари қуйидагилардан иборат: 
3
Икрамов М.А., Абдухалилова Л.Т. Маркетинг тадқиқотларида статистик таҳлил. Ўқув қўлланма. – Т.: 
“Иқтисодиёт”, 2017 й. 17 б. 


29 
3.1-расм. Маркетинг тадқиқотларининг асосий вазифалари 
Маркетинг тадқиқотларининг объекти бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
-бозорни ривожланиш тенденцияси ва ҳолати; 
-рақобат муҳитини ўзгариши тенденцияси ва ҳолати; 
-талабни ривожланиш тенденцияси ва ҳолати; 
-фирма имкониятлари; 
-ташқи муҳит таҳдидлари. 
Маркетинг тадқиқотларининг классификацияси қуйидаги расмда ўз 
ифодасини топган. 
Кабинет тадқиқотининг мақсади иккиламчи ахборотларни тўплаш ва 
қайта ишлаш бўлиб ҳисобланади. 
Дала тадқиқоти – “ахборотни топиш жойи бўйича” ахборотларни 
тўплаш ва қайта ишлаш усулини ўзида мужассамлаштиради. 
Тўлиқ тадқиқотларда бозор тўлиқ қамраб олинади. 
Танланма тадқиқотлар айрим товарлар, бозорлар ёки ҳудудлар бўйича 
ўтказилади.
Қидирув тадқиқотлари маркетинг фаолиятини амалга оширишда 
муаммони энг яхшисини аниқлашда ўтказилади. 
маркетинг 
тадқиқотларини
нг вазифалари
рақобат 
муҳити 
таҳлили
бозор 
клнъюнктурас
и таҳлили
дастур ва 
стратегияларн
и асослаш
маркетинг 
фнукцияларин
и 
самарадорлиги
ни баҳолаш
истеъмолчилар 
фикрларини 
аниқлаш
бошқарув 
қарорларини 
қўллаб-
қувватлаш


30 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling