Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

1. Ташкилот ички ҳисоботи тизими муайян фирма фаолиятининг жорий 
харажатлари, сотув ҳажми, омбордаги маҳсулот қолдиғи, мавжуд ва келиши 
кутилаётган харидорлар, таъминловчилар кўлами ва бошқа маркетинг 
фаолиятига боғлиқ бўлган ахборотнинг ўз вақтида жамланишини, қайта 
ишлашини ва ундан фойдаланишни назарда тутади. Масалан, фирма миқёсида 
ички ҳисоботи тизими қуйидаги талаблар асосида шаклланади. Жорий 
якунланаётган кун сўнгида фирма дўконидаги савдо залида ҳар бир товар 
гуруҳи миқёсида қандай заҳиралар қолди, бир кунда сотув ҳажми ва қайси 
турдаги (ассортимент) товарлар учун таъминловчиларга буюртма бериш керак 
ва шунга ўхшаш оператив ахборот олиш зарурияти пайдо бўлади. Бу ерда 
муҳим ўринни ушбу ахборот қай тарзда, қанча вақт мобайнида йиғилиши, 
умумлаштирилиши эгаллайди. Ахборот олиш тезлиги, сифати эса қарор қабул 
қилишда самарали аҳамият касб этади. Демак, ахборотга бўлган эҳтиёжни ўз 
ўрнида ва аниқ белгилаш ҳамда фирма фаолиятида ундан фойдаланиш 
жиҳатларини аввалроқ белгилаб олиш лозим.
2. Маркетинг ташқи хабарнома - ахборот тизими маркетинг ва тижорат 
фаолиятига хос бўлган барча олинадиган хабарлар, услубий ишланмалар 
натижаларидан ташкил топади.
Кундалик матбуот (рўзнома ва махсус журналлар), таъминотчи ва 
истеъмолчилар билан бўлган мулоқот натижалари, реклама эълонлари ва 
бошқалар бевосита хабарномани олиш манбаи бўлиши мумкин. Ушбу соҳага 


35 
оид хабарлар ва таҳлилий маълумотларга бўлган талаб ортиб бориши 
натижасида айрим фирмалар ҳатто шу соҳага ихтисослашадилар. Демак, 
маркетинг ташқи хабарнома - ахборот қуйи тизими - ташкилотнинг 
маркетинг муҳитдаги ўзгаришлар ва ҳолатлар хусусида тўпланган ахборот 
манбаи бўлиб, маркетинг бошқарувчилари учун қай йўсинда ушбу муҳитга 
таъсир этиш имконини беради. 
3. Маркетинг хусусида тўпланган барча ахборот ва хабарлар 
бошқаришда қарор қилишни қувватловчи қуйи тизим сифатида, таҳлилий 
услублар, ишланмалар, қарор қабул қилиш моделлари, компьютер 
дастурларидан таркиб топади. Бошқариш доирасида қабул қилинаётган 
қарорлар маълум манбаларга таҳлилий натижаларга асосланган бўлиши 
табиийдир. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling