Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

3.4. Ахборотни тўплаш услублари 
Бозорда вужудга келаётган ўзгаришларни ўз вақтида сеза билиш, муайян 
давр мобайнида харидорлар атворини, мижозлар ҳатти-ҳаракатини, 
рақобатчилар тактикасини ўрганиш корхона ва ташкилотларнинг маркетинг 
фаолиятини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади. Бу хусусда 
ахборотни тўлиқ олиш, қайта ишлаш ва ундан қарор қабул қилиш босқичида 
унумли фойдаланиш имкониятлари бир мунча чекланган бўлади. Чунки, 


40 
бозорда руй бераётган ўзгаришларнинг жадаллиги, ўзаро боғлиқлиги ва 
таъсирчанлиги юқоридир. 
Шу сабабдан, ўрганилаётган жараён ёки объект хусусида аудитлик билан 
ахборот олиш, унинг имкони борича тўлалигини, ишончлилигини таъминлаш 
талаб этади, бундай тарзда ахборот олиш услуби бўлиб-кузатиш услуби 
ҳисобланади. 
3.4-расм. Маркетинг ахборотларини тўплаш услублари 
 
Кузатиш услуби иқтисодий, ижтимоий соҳалар статистикасида кўп 
қўлланиладиган ахборот йиғиш услуби саналади. Кузатиш ўз навбатида бир 
қатор туркумлаш белгиларига кўра фарқланади. Бу хусусда иқтисодий 
статистикага оид дарсликлар ва ўқув қўлланмаларида етарли маълумотлар 
берилган. 
Кузатиш асосида ўрганилаётган объект ёки жараёнга хос бўлган 
ахборотни ёппасига ёки танлама шаклда олиш мумкин. Ёппасига кузатиш 
муайян мажмуанинг барча бирликларини тадқиқ қилиш асосида амалга 
оширилади. Бундай кузатиш одатда кўп вақт, маблағ талаб қилади ва унинг 
натижалари тармоқлараро эҳтиёжларни қондириш учун хизмат қилади. 
Масалан, аҳолини рўйхатга олиш, тегишли ҳудуддаги саноат ва савдо 
корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳ.к. 
Танлама кузатиш эса маркетинг тадқиқотларида кўпроқ қўлланиладиган 
услуб ҳисобланади. У ёппасига кузатишдан бир неча хусусиятларига кўра 
фарқланади ва етарлича устунликларга эга. Улар қуйидагилардан иборат. 
Биринчидан, танлама кузатишда ечиладиган маълумотлар тез 
фурсатларда амалга оширилади. Бу эса бозор хусусида тезкор ахборот йиғиш 
ва қарор қабул қилиш жараёни учун ўта муҳимдир. 
Иккинчидан, танлама кузатиш йўли билан олинадиган ахборот 
мажмуанинг кўп қирралигини ва хусусиятларини атрофлича ўрганиш 
имконини беради. Натижада мажмуа хусусидаги ахборотни тўлиқроқ тарзда 
қайта ишлаш, ундан унумли фойдаланиш мумкин бўлади. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling