Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

4. Маркетинг тадқиқоти қуйи тизими - тартибга солинган ва тўпланган 
кўрсаткичларни амалиётда татбиқ этиш ва тайинли маркетинг ҳолати хусусида 
ташкилот учун зарурий ахборотлар, ишланмалар йиғиндисини ташкил этади. 
Ушбу қуйи тизим маркетинг хабарнома - ахбороти қуйи тизимдан муайян 
ташкилот учун махсус ишланган, зарурий кўрсаткичлари ва натижалари билан 
фарқланади. Кўпгина йирик чет эл фирмаларида маркетинг тадқиқоти учун 
савдо айланишининг 0,1-2 фоизи миқдорида маблағ сарфланади.
Одатда маркетинг тадқиқотлари 5 та йўналиш бўйича амалга оширилади: 
1. Рекламани ташкил этиш тадқиқотлари. 
2. Стратегик режалаштириш ва ташкилот сиёсати (қисқа ва узоқ муддатли 
башоратлар ўтказиш, амалий фаоллик, нарх сиёсатидаги ўзгаришлар ва 
корхона натижалари, бозор манзилгоҳлари, оператив ялпи таҳлил, ташкилот 
ички муҳити таҳлили, экспорт бозори кузатувлари ва ҳ.к.) 
3. Ташкилот масъулияти бўйича изланишлар. 
4. Бозор таҳлили. 
5.Сотув имкониятлари ва маркетинг изланишлари (салоҳиятли 
бозорларни аниқлаш, бозор таркиби таҳлили, сотув ҳажми ўзгаришлари 
таҳлили, синов маркетинги ўтказиш, сотишни рағбатлантириш тадбирларини 
ўрганиш бўйича ва ҳ.к.) 
3.2-расм. Маркетинг хусусида қарор қабул қилинишни қувватловчи тизимнинг 
таркибий тузилиши 
Qaror qabul qilishni quvvatlovchi quyi tizim
Statistik taxliliy
uslublar banki
Regression tahlil 
Korrelyatsion tahlil
Omillar tahlil 
Diskriminant tahlil 
“Uyalar tahlili” 
Modellar banki 
Tovarlar shakli modeli 
Narxni aniklash modeli 
Manzilni tanlash modeli 
Mediya-miks modeli 
Reklama byudjeti 
modeli 
Natija va 
karorlar 
Marketing 
axboroti 


36 
Юқоридаги расмда акс эттирилган статистик таҳлилий услублар банки 
математик услублар билан бойитилишини ва тегишли ахборотни қайта ишлаш 
жараёнида мукаммаллашган моделга айланиши назарда тутилади. Моделлар 
банки таркиби ушбу расмда умумий жиҳатдан келтирилган. Амалий 
фаолиятда уларнинг кўлами жуда кенг бўлиб, ташкилотда маркетинг 
фаолиятининг ташкил этилиши даражаси, зарурати ва салоҳиятига қараб кўп 
ёки кам қўлланилиши мумкин. Ҳозирги пайтда, кўплаб маркетинг 
хизматларини таклиф этувчи фирмалар тайёр ҳолдаги моделларни компьютер 
дастурлари сифатида сотмокдалар. Шу жиҳатдан моделлар банки доимий 
кенгайиб бориш хусусиятига эга бўлиб бормокда. 
Ҳар қандай бошқарув қарорлари (шу жумладан маркетинг) учта асосий 
жиҳатларга (долзарб, ҳаққоний ва тўлиқ) эга бўлган, ахборотларга асосланган 
бўлиши керак.
Маркетинг борасида қарор қабул қилишни қувватловчи қуйи тизимга 
бўлган заруратнинг келгусида ҳам ортиб бориши табиийдир. Чунки, ахборот 
кўлами ва миқдорнинг ниҳоят кўплиги ва уни бошқаришга сарфланадиган 
вақтни тежаш муҳим аҳамиятга эга. Моделлар банки воситасида эса ахборотни 
қайта ишлаш ва қарор қабул қилишда нисбатан кам хатога йўл қўйилади. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling