Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С
-расм. Маркетинг назоратининг асосий вазифалари
Download 2.02 Mb. Pdf ko'rish
|
маркетинг маъруза 2021 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- 5.4. Маркетинг дастури ҳақида тушунча
5.3-расм. Маркетинг назоратининг асосий вазифалари
Маркетингни назорат қилиш жараёни 5 та асосий босқични ўз ичига олади: 1.Назорат қилишга мўлжалланган режа кўрсаткичларини асослаш; Marketing bo’limi faoliyat natijalarini nazorat qilish Marketing chora- tadbirlari natijalarini nazorat qilish Marketing nuqtai nazaridan aralash bulinmalar faoliyat natijalarini nazorat qilish Marketing xizmati xodimlari faoliyatini nazorat qilish Taksimlash tizimida faoliyat natijalarini nazorat qilish Marketing-miks samaradorligini nazorat qilish Tashqi muhit omillari nazorati Firmada marketing potentsiali tavsiflari nazorati Marketing nazorati 66 2.Фаолиятнинг ҳақиқий кўрсаткичлари натижаларини ўлчаш; 3.Фаолиятни режа ва ҳақиқий кўрсаткичлари натижаларини солиштириш 4.Режа кўрсаткичларидан ҳақиқий кўрсаткич фарқи таҳлили 5.Янги режалар ишлаб чиқиш, корректировкалаш. 1974 йилда Ф. Котлер маркетингни назорат қилишни икки турини маркетингни бошқариш тизимига таъсир этишини кўрсатиб ўтган, яъни ташқи ва ички муҳитни омилларини ўзгариш имкониятига кўра – маркетингни назорат қилишни очиқ ва ёпик тизимларидир. Ёпик назорат тизимида маркетинг-менежмент гуруҳи вақилини тўғри аралашувсиз режа ва ҳақиқий кўрсаткичларини солиштириш ва уларни корректировка қилиш амалга оширилади. Очиқ назорат тизимида эса аниқ кўрсаткичларни киритилаётган корректировкасини баҳолаш ва мақсадга эришиш даражасини текширишда маркетинг-менежмент гуруҳини вақилини фаол қатнашиши кўзда тутилади. 5.4. Маркетинг дастури ҳақида тушунча Маркетинг дастури (бизнес режа) тор маънода корхонанинг бозорда аниқ фаолият кўрсатиш тамойилини ифодалайди. Маркетинг дастури кенг маънода эса корхона имкониятларини бозор талабларига мослаштиришга йўналтирилган таҳлил, режалаштириш ва назорат қилиш жараёни деб қаралади. Маркетинг дастурлари қисқа муддатли(бир йилгача), ўрта муддатли (5 йилгача) ва узоқ муддатли (10 йилгача ва ундан кўпроқ) бўлади. Улар умумий шаклда ёки корхонанинг махсус фаолиятларига мўлжалланган бўлиши мумкин. Маркетинг дастури бу корхонани умумхўжалик фаолиятини директив режасини тузиш учун стратегик тавсияномадир ва юқори бошқариш бўғини учун қарор қабул қилишни асосидир. Маркетинг дастурининг асосий мазмуни - бу корхонани ўтган даврдаги фаолият натижалари бўлиб, унда мақсадли бозорни ривожланишини қисқа таҳлили ва башорати, фирмани ривожланишини асосий мақсади, бозордаги хулқ-атворини стратегик йўли, товар, нарх, сотиш ва рағбатлантириш сиёсатларининг чора-тадбирларини, маркетинг тадқиқотларини мазмуни, харажатлар сметаси, маркетинг ҳаракатлари самарадорлигини олдиндан баҳолаш, маркетинг дастурини амалга ошириш бўйича назорат чора-тадбирлари ва ҳаракатлари берилади. Маркетинг дастури маркетинг комплекси тадқиқотлари ва фирмани ўз имкониятларини баҳолаш асосида тузилади. Дастур тавсияли характерга эга бўлсада, компанияни стратегик режалаштиришда зарур босқич сифатида кўрилади. Фирмалар фаолиятининг замонавий шароитда маркетинг дастури компанияни юқори бошқарув бўғини (жорий режалаштириш, директив режалар, стратегик дастурлар, стратегияни танлаш) даражасида асосланиб бошқарув қарорларини қабул қилиш учун зарурдир. Маркетинг дастурини стратегик йўналиши бозордаги мавқесидан ва корхонани ўз ҳолатини боғлигига қараб ўз ичига турли вариантларни олади. 67 Стратегиялар диверсификацияси, тадбиркорлик фаолиятини сегментациялаш, ҳужум ва ҳимоя стратегиялари бўлиши мумкин. Маркетинг дастурини ишлаб чиқаришда кўп вариантлилик тамойиллари ишлатилади. Хизматни тузилишига биноан маркетинг дастурини ва режасини бир неча варинатлари: икки ёки уч, яъни минимал, оптимал ва максимал турлари бўлади. Дастурни минимал варианти, дастурни оғир (ёмон) шароитларда ривожлантиришни, максимал вариантида эса яхши шароитларни ривожлантиришни кўзда тутади. Масалан, Япония фирмалари маркетинг дастури ва режасини минимал вариантини назарда тутиб, уни амалга оширишда ҳақиқий муваффақиятга иқтисодий ва ижтимоий ҳамда псиҳологик самарани олишни мақсад қилиб эришади. Шунингдек дастурни ўртача ёки оптимал вариантлари кенг тарқалган. Қуйидаги 5.4 – расмда маркетинг мажмуи дастури жараёни келтирилмоқда. Download 2.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling