Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

 
 


63 
5.2. Маркетингда тактик режалаштиришнинг роли ва ўрни 
Корхонанинг тактик режаси стратегик режасининг бир қисми бўлиб, унга 
қўйилган мақсадларга эришишнинг воситалари, усуллари аниқланади. Агар 
стратегик режалаштиришни асосий мезони узоқ муддатлилик ҳисобланса, 
унда маркетингни тактик режалаштиришда ўрта муддатли стратегик чора-
тадбирлар амалга оширилади. Маркетингни оператив режалаштиришнинг 
мезони бўлиб қисқа муддатлилик ҳисобланади. Тактик режаларда умумий 
сотиш режаси, ҳар бир товар гуруҳи бўйича таъминот ва сотиш режаси, 
даромадлар режаси, харажатлар режаси, фойда режаси, савдо учун зарур 
жиҳозлар, асбоб-ускуналар билан таъминланиш режаси, бозорнинг ҳозирги 
ҳолатига баҳо бериш, корхона имкониятлари ва хавф-хатарлари ифодаланади. 
5.2- расм. Маркетингни режалаштириш жараёнининг тузилиши 
Тактик режаларда ўтган йилдаги кўрсаткичлардан, жумладан корхонанинг 
товар айланмаси кўрсаткичидан ўсиш, устунликка эга бўлиш мўлжалланса, бу 
ўсишга имкон берувчи воситалар (хусусан, сотишни рағбатлантириш, реклама ва 
бошқалар) ҳам келтирилади. Бозордаги сотиладиган товарлар харидори, асосий 
сегменти, истеъмолчиларнинг зарурати, рақобатчилар ва товар тақсимоти йўллари 
кўрсатиб берилади. 
Айниқса корхонани фаолият давомида кутаётган хавф-хатарини билиш, 
имкониятларини аниқлаш муҳимдир. Корхона раҳбарияти буларни доим диққат 
марказида сақлаши ва хавф хатарнинг салбий таъсири олдини олиш чораларини 
излаши керак. 
Товарни сотиш имкониятларида аввало корхонанинг бозордаги товари улуши, 
рақобатчилар ўртасидаги мавқеи ҳисобга олинади. Агар корхона товарининг 
сотилиш ҳажми ошаётган бўлса, бу ёки умумий иқтисодий ҳолатнинг яхшиланиши 
ҳисобига (бунда барча фирмалар айланмаси ошади) ёки рақобатчиларига нисбатан 
корхона фаолиятининг такомиллашгани ҳисобига бўлиши мумкин. Раҳбарият 
корхонанинг бозордаги улуши ўзгаришини мунтазам равишда назорат қилиб 
бориши керак. Агар бу улуш ошиб борса, корхонанинг рақобат қобилияти 
кучайганини билдиради, ва аксинча. 
Корхона раҳбарияти, менежери мижозлар муносабатига, уларнинг ўзгарувчан 
эҳтиёжига эҳтиёткорлик билан қараши, уларни йўқотмасликка йўналтирилган 
тадбирлар ишлаб чиқиши ва ҳаётга татбиқ этиш йўлларини белгилаши керак. Бу 
Holat(situasiya) 
tahlili
SWOT - tahlil
Taklif
Marketing 
maqsadlari va 
strategiyalari
Ko'zda 
tutilayotgan 
natijalarni 
baholash
Muqobil(alternat
iv) terma rejalar
Reja - dastur
Baholash, 
nazorat qilish


64 
борадаги ахборотлар мижозларнинг имконияти ёки таклифлари орқали фикрлари 
ёки махсус тўлатиладиган сўровномалар ёрдамида тўпланади. 
Бозор талаби асосидаги жорий кўрсаткичлар мўлжалланган режа 
кўрсаткичларидан кескин фарқ қила бошласа, мўлжалланган режага тузатишлар 
киритилади. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling