Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар
Download 2.02 Mb. Pdf ko'rish
|
маркетинг маъруза 2021 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9-МАВЗУ. ТОВАР СИЁСАТИ РЕЖА: 1. Товар – эҳтиёжни қондириш воситасидир 2. Товарнинг рақобатбардошлигини баҳолаш
Назорат ва мулоҳаза учун саволлар 1. Рақобат деганда нимани тушунасиз? 2. Рақобатбардошликнинг моҳиятини тушунтириб беринг? 3. Рақобатнинг қандай турлари мавжуд ва уларнинг мазмунини изоҳланг? 4. Қандай рақобат стратегиялари мавжуд? 5. Кенгайтирилган рақобат концепциясини изоҳланг? 6. Товарлар рақобатбардошлигини таъминловчи унсурлар нималардан иборат? 7. Маҳсулот рақобатбардошлигини таъминловчи унсурлар нималардан иборат? 123 9-МАВЗУ. ТОВАР СИЁСАТИ РЕЖА: 1. Товар – эҳтиёжни қондириш воситасидир 2. Товарнинг рақобатбардошлигини баҳолаш 3. Товарнинг яшаш даври ва унинг босқичлари 4. Янги товар ишлаб чиқиш 5. Савдо маркаларини бошқариш Товар – бу эҳтиёжни ёки ҳоҳишни қондира оладиган ва бозорга эътиборни тортиш, сотиб олиш, ишлатиш ёки истеъмол қилиш мақсадида таклиф этилган барча нарсалардир. Булар физик объектлар, хизматлар, шахслар, жойлар, корхоналар ва ғоялар бўлиши мумкин. Хизмат – бу сотувга таклиф этиладиган, фойдалилик ёки эҳтиёжларни қондириш усуллари бўлиб, у ҳар қандай турдаги фойдали фаолиятдир. Сервис хизмати деганда товарни сотиш ва уни ишлатиш(фойдаланиш) даврида кўрсатиладиган хизматлар комплекси тушунилади. Ишлаб чиқарувчи товарни яратишда, унинг уч турли даражасини эътиборга олган ҳолда баҳолаши керак. Бу товарнинг уч даражали классик модели деб номланиб, АҚШ маркетологи Филипп Котлер томонидан тавсия этилган. Мақсадли товар (1-даража) – бу қандайдир муаммони ечиш усули ёки асосий фойда бўлиб, шу туфайли истеъмолчи товарни сотиб олади. Реал бажарилган товар (2-даража) – бу мақсадли товарни сотиб олишни фойдалилигини белгиловчи сифат даражаси, тавсифномалар тўплами, ташқи безатилиши (дизайни), марка номи, ўраш, упаковка қилиш ва бошқа хусусиятлар йиғиндисидир. Ёрдамчи куч берилган товар (3-даража) – бу истеъмолчига қўшимча хизматлар ва устунликни, мақсадли ҳамда реал бажарилган товар асосида яратилишидир. Аммо ХХ – асрнинг охирида маркетолог олимлар бу классик моделга 4 – даражани, яъни товарни престижлиги, модаси, рақобатчилар товарига нисбатан устунлиги ва бошқа хусусиятларни қўшиб тўлиқ товар ёки бренд деб номлашни тавсия этдилар. Товарнинг уч даражали классик модели 9.1-расмда келтирилмоқда. Товар ассортименти – бу ишлатилиш тамойиллари бўйича бир – бирига ўхшаш, мақсадли аудиториялари, силжитиш услублари ҳамда нарх диапазонига тегишли ўхшаш товарлар ёки хизматлар гуруҳидир. Товар номенклатураси – бу корхонанинг барча товар ассортиментлари ва жиҳозлари йиғиндисидир. Товар сиёсати – бу корхона(фирма) бозорга таклиф этаётган маҳсулоти бўйича ечимлар комплексидир. Фирманинг товар сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириши бўйича шарт – шароитлар қуйидагилардан иборат: -ўз имкониятларини аниқ белгилаб олиш (моддий, молиявий, меҳнат ва бошқа ресурслар бўйича); -бозорни, уни келажаги ва талабларини яхши билиш; 124 -узоқ муддатли корпоратив стратегиясига эга бўлиш; -келажакдаги ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш ва сотув мақсадларини аниқ билиш. Товар сиёсати мақсади – бу бозорга аниқ ва маълум бир эҳтиёжларни қондирадиган товарларни таклиф этишдир. Товар сиёсатининг вазифалари қуйидагилардан иборат: - товарни ҳаётий даврини бошқариш; - товарни рақобатбардошлигини бошқариш; - товар ассортименти ва номенклатурасини бошқариш. Download 2.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling