Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

9.4. Янги товар ишлаб чиқиш 
 
Фирманинг самарали товар сиёсатини олиб бориши икки йирик муаммо 
билан боғлиқдир. Биринчидан, фирма мавжуд товар номенклатураси 
чегарасида яшаш даври босқичларини ҳисобга олган ҳолда ишни оқилона 
ташкил этишни ташкил этиши лозим, иккинчидан, янги товар ишлаб 
чиқаришни ўз вақтида амалга ошириш керак. 
Фирма доимо товар стратегиясини такомиллаштириб бориши зарур. Бу 
барқарор ассортимент тузилишига, доимий сотувга ва фойдага эришишга 
имкон беради. 
Товар стратегияси истиқбол учун ишлаб чиқарилади ва фирмада мавжуд 
товар миксни жалб этувчанлигини яхшилаш бўйича 3 та стратегик йўналишни 
ўз ичига олади: 
1. Товар инновацияси 
2. Товар вариацияси 
3. Товар элиминацияси.
Вариация деганда биринчи навбатда товарнинг ташқи шакли ва стили, 
унинг ўрови ва товар маркасини ўзгартиришни, товар ҳолатининг эмас, балки 
мавжуд товар шакли ва техник жиҳозланишнинг ўзгаришини тавсифлар 
техник эксплатацион хусусиятларини ўзгартиришни тушунади.


133 
9.2-расм. Фирманинг товар стратегияси
21
 
Модификация товар сифатини яхшиланишидан ташқари, унинг 
функционал тавсифномаларини такомиллаштиришни назарда тутади, бу эса 
товарни дифференциациясига, яъни унинг инновациясига мансубдир. 
Товар элиминацияси – самарали товар сиёсати корхонанинг товар 
номенклатураси ва ишлаб чиқариш дастурини доимий равишда назорат қилиш 
ва тартибга солиб боришни назарда тутади. 
Товар элиминацияси стратегиясининг вазифаси – бозорда жозибадорлик 
нуқтаи назаридан шубҳали ва қайта текширувдан ўтиши лозим бўлган 
товарларни аниқлашдан иборат. 
Товар вариацияси – ишлаб чиқарилаётган ва бозорда мавжуд бўлган 
товарни унинг айрим хусусиятлари ёки кўрсаткичларини ўзгартириш йўли 
билан модификациялаш. 
Вариация – бозорда мавжуд бўлган товарларни замонавийлаштириш. 
Элиминация – ишлаб чиқариш дастуридан биронта товарни ишлаб 
чиқаришни чиқариб ташлаш. 
Товар инновацияси стратегияси янги товарни ишлаб чиқариш ва татбиқ 
этиш дастурини аниқлайди. Бироқ «янги товар» тушунчасини турли талкинга 
эга ва такомиллаштиришни асослаш сифатида ишлатилади, мавжуд товарни 
янгилаш учун ишлатилади. 
Мавжуд назария ва амалиётда инновация «янгилик киритиш» ва 
«янгилик» тушунчалари билан синоним ҳисобланади. 
Бозор инновацияси деганда мавжуд маҳсулот бўйича янги ғояни олиш, 
шунингдек янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва бозорга чиқариш 
тушунилади. 
21
Ergashxodjaeva Sh.J. Strategik marketing. Darslik. -T.: Ozbekiston faylasuflari milliy jamiyati, 2014. - 
240b. 
Товар инновацияси 
стратегияси
Товар дифференциацияси
Товар диверсификацияси
Товар вариацияси 
стратегияси
функционал хусусиятлар 
вариацияси
табиий хусусиятлар 
вариацияси
товар дизайни 
вариацияси
имидж вариацияси
марка ва ном вариацияси
қўшимча самараларни 
таъминлаш вариацияси
Товар элиминацияси
ихтисослаштириш
навни ўзгартириш


134 
Товар инновацияси янги товарни ишлаб чиқиш ва қўллашни кўзда тутади 
ва амалга ошириш шакли бўйича товар дифференциацияси ва товар 
диверсификациясига бўлинади. 
Товар диверсификацияси ўзида рақобатчи товарлардан ажралиб турувчи 
қиладиган бир қатор асосланган товар модификациясини ишлаб чиқиш 
жараёнини мужассамлаштиради. 
Бозорни модификациялашда сотиш ҳажмини ошириш, истеъмолчилар 
ишончини козониш, янги бозор сегментларига товарни чиқариш, мижозлар 
эътибори ва қизиқишини ушбу фирма чиқараётган товарларга қаратиш, 
харидорларни товарни интенсив истеъмолини рағбатлантириш орқали амалга 
оширилади. 
Товарни модификациялашда товар сифатини ошириш, товар хоссасини 
яхшилаш, товарни безаш ва ташқи дизайнини яхшилаш кўзда тутилади. 
Маркетинг-миксни модификациялашда эса маркетинг элементларидан 
тўлиқ ишлатишни назорат қилиш оптимал мақсадда маркетинг элементларини 
шакллантириш ва қўллаш кўзланади. 
Мақсадли бозорни ўзлаштириш йўлларини қидиришда муқобил 
стратегияларни аниқлаш учун И.Ансофф томонидан 1966 йилда таклиф 
этилган «товар-бозор» матрицаси ишлатилади. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling