Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С
Download 2.02 Mb. Pdf ko'rish
|
маркетинг маъруза 2021 й
10.2-расм. Нарх белгилаш усуллари
Нарх белгилашнинг 3 та усули мавжуд: 1. Фирманинг ички манфаатларига кучли йўналтирилганлигини намоён этиб, сарф – харажатлар асосида нарх белгилаш. 2. Рақобатчиларнинг нархига қараб нарх белгилаш. 3. Маркетингга йўналтирилган нарх белгилаш усули. Бунда муайян бозорда истеъмолчи учун қимматли бўлган хусусиятлари ва маркетинг стратегияси ҳисобга олиниб нарх белгиланади. Сарф харажатларга асосан нарх белгилашнинг 2 та усули мавжуд: 1. Таннарх асосида нарх белгилаш Нарх белгилаш усуллари Сарф харажатлар Рақобатчилар Маркетинг 146 2. Тўла харажатлар асосида нарх белгилаш Таннарх(ишчи кучи, материаллар, ёқилғи, энергияга кетадиган харажатлар, амортизация, суғурта, устама харажатлар, бошқарувга кетадиган харажатлар ҳисоблаб чиқилади.) Кўпинча корхоналар маҳсулот сотиш нархини аниқлашда содда формулалардан фойдаланади. Формулаларга кўра, нарх белгилашнинг бошқа жами усуллари каби, биринчи навбатда эътиборни фойдага қаратади, талабни ҳисобга олмайди. «Ўртача харажатлар плюс фойда» тамойили бўйича нарх белгилаш товарнинг таннархига муайян устама қўйишдан иборат бўлиб, нарх белгилашнинг энг оддий усули ҳисобланади. Устама нарх миқдори товар турига қараб, жуда кенг чегараларда тебраниб туради. Шунингдек, товарнинг ишлаб чиқарувчидан пировард натижада истеъмолчига етиб боришга қараб охирги нарх улгуржи ва чакана савдо қўядиган устама нархлар якунини ифодалайди. «Кўзланган фойда нормаси» олишни таъминлайдиган нарх белгилаш усулини қўллайдиган ишлаб чиқарувчилар олдиндан сарф этилган капитал учун муайян қайтим фоиз олишга интиладилар. Бу усул ўртача солиштирма харажатларни ҳисоблашга асосланади. Нархни чегаравий харажатлар бўйича белгилаш усулини қўллаш билан фирма маҳсулотнинг қўшимча ҳажми бирлигини бу маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг алоҳида қийматига сотади, бу ҳолда харажатларнинг фақат бир қисми копланади, фойда амалга ошмайди. Нарх белгилашнинг бу стратегияси агар фирма ишни тўхтатиш хавфи остида қолган ва фойдаланадиган ишчи кучини сақлаб қолишни ҳоҳлаган шароитларда наф келтириши мумкин. Савдода дўконларга харидорларнинг келишини кўпайтириш учун сотувчилар айрим товарларни тўлиқ харажатларидан пастроқ баҳолаб, «жалб этувчи» нархлар яратадилар. Харидорлар кўпаяди, улар арзон нархдаги товарлар билан бирга бунга қўшимча равишда нархи меъёрда бўлган товарларни ҳам харид қиладилар. Download 2.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling