Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


 Нарх сиёсатини шакллантириш ва нарх даражасини


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

10.2. Нарх сиёсатини шакллантириш ва нарх даражасини
ҳисоблаш услублари 
Нарх билан истеъмолчилар ўртасида жуда чамбарчас алоқадорлик 
мавжудки, уни иқтисодий тамойиллар: талаб қонуни, талабнинг нарх 
равонлиги, бозор сегментацияси билан изоҳлаш мумикн. Талаб қонуни 
истеъмолчилар одатда қиммат нархларга қараганда арзон нархларда кўпроқ 
товарлар сотиб олишини ифодалайди. Аммо ҳар қандай товар ҳам «нарх-
миқдор» алоқадорлигига тўғри келавермайди. Айрим маҳсулотларга талаб 
шундайки, муайян шароитларда юқорироқ нархлар кўпроқ товар айланмаси 
ҳажмини таъминлайди. Бундай товарлар бозорнинг айрим сегментларига 
мўлжалланган – булар қимматбаҳо автомобиллар, кемалар, зеб-зийнат 
буюмлари, мўйна ва бошқалар. 
Икки нарх сегменти яққол кўзга ташланади: «нарх» харидори ва «сифат» 
харидори бор. Кўпинча харидорлар сифатга нисбатан ишонч билдириб, 
ортиқча пул сарфлайдилар. Юқорироқ нархлар гўё уларга сифатга нисбатан 
ишонч билдириб, бу айниқса, нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган 
маҳсулотлар харидида кўп кузатилади. 
Нарх равонлиги истеъмолчиларнинг харид қилинадиган товарлар 
миқдори нуқтаи назаридан нарх ўзгаришларига ўта сезувчанлигини 
белгилайди. 
Амалда талаб равонлигини уч кўриниши, яъни равон талаб, норавон талаб 
ҳамда якка (унитар) талабга бўлиш мумкин. 
Бозор равон талаб вазиятида нархлардаги ўзгаришларга ўта сезувчан 
бўлади. 


144 
Бозор норавон талаб вазиятида нархлардаги ўзгаришларга етарли 
даражада сезгирлик кўрсатмайди. 
Якка равонлик вазиятида сотувчилар кўп бўлган, уларнинг бир маҳсулот 
ўрнини иккинчисининг маҳсулоти боса оладиган жойларда кўзга ташланади. 
Кўпгина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига талаб якка равонлиги акс эттиради. 
Шундай қилиб, нархлардаги ўзгаришлар талаб ва таклифга мувофиқ 
кўтарилиб-пасайиб туради, маҳсулот ишлаб чиқарувчилар хоҳиши билан нарх 
белгиланмайди. 
Азалдан талаб даражаси нархларнинг энг юқори чегарасини кўрсатади, 
яъни бу чегарадан юқорида товар айирбошлаш умуман мумкин бўлмайди. 
Аммо истеъмолчилар маҳсулотни хаёлидаги ягона қатъий нархда излайди. 
Маркетологнинг вазифаси ҳам бозор белгилайдиган чегаралар доирасида 
мақбул нархларни топиш ҳисобланади. Кўпгина фирмалар бозорлардаги турли 
нархларни тадқиқ этиш, текшириш, ўринбосар товарлар нархи даражасини 
рақиблар нархни ўрганиш йўли билан статистик таҳлил қилиш усули, график 
эксперт баҳоловчи усулларидан фойдаланиб, талаб ўзгаришини ўлчашни 
ўтказишга интилади. 
Маълумки, харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмининг кўпайиши ёки 
камайиши билан боғлиқ ҳолда ўзгариш-ўзгармаслигига қараб доимий, 
шартли-доимий, ўзгарувчан турларга бўлинади. Доимий харажатлар 
чиқарилган маҳсулот ҳажмига қараб ўзгармайди. Бу харажатлар таркибига 
қурилма ва асбоб-ускуналар амортизацияси, мулк солиғи (даромад солиғи), 
қўшимча харажатлар ва бошқа чиқим турлари киради. 
Ўзгарувчан харажатлар ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ ҳолда ўзгариб 
боради, унга хом-ашё, материаллар, иш ҳақи ва бошқалар киради. Шартли-
доимий харажатлар бошқариш билан боғлиқ айрим харажатлар, ёрдамчи 
материаллар олишга кетадиган чиқимлар ва бошқалар киради. 
Тўлиқ харажатлар жами доимий ва ўзгарувчан харажатлар йиғиндисидан 
ташкил топади. Шунингдек, ишлаб чиқаришнинг чегараланган (маржинал) 
харажатлар ҳам ҳисобланади. Бу харажатлар ишлаб чиқариш ҳажми кўпайган 
(камайган) ҳолларда бир маҳсулот бирлигига тўлиқ харажатларнинг кўпайиши 
(камайиши)ни ифода этади. Шундай қилиб, фирма харажатлари таркиби, 
динамикаси, миқдори нарх учун минимал даражани ташкил этади, чунки бу 
харажатлардан пастроқ нарх ҳеч қандай фойда бермайди. 
Корхона нархни белгилар экан, харажатларнинг жами манзараси кўриб 
чиқиладиган, зарар кўрмаслигини таъминлайдиган таҳлил усулидан 
фойдаланади. Бундай таҳлил нархларни белгилашда фойдали восита 
ҳисобланади. Аммо тор ишлаб чиқариш ихтисослашуви шароитида, 
ўзгарувчан харажатларни осон ҳисоблаш мумкин бўлган пайтларда уни 
қўллаш яхши натижа беради. Зарар кўрмасликни таҳлил этишда асосий 
эътибор маҳсулот сотиш ҳажми нуқтасига, тўлиқ даромад тўлиқ харажатларга 
тенг бўлган, яъни на фойда на зарар бўлмаган нуқтага қаратилади. 
Маркетологлар бир қатор ҳар хил нархларни тадқиқ этадилар, сўнгра ҳар 
бир нарх учун зарурий ҳажмлар киёсланади. 
Рақобат нарх сиёсатида муҳим барометр бўлиб хизмат қилади. Асосан 


145 
нархни ўзгартириш йўли билан талабга таъсир кўрсатиш рақобатнинг нарх 
билан боғлиқ усулларини яратади. Нарх билан боғлиқ бўлмаган рақобат 
усулларида фирмалар ўз маҳсулотининг ўзига хос ҳислатларига зўр беради, 
маҳсулот сотиш, товарлар ҳаракати, реклама, маҳсулотни жойлаш, сервис 
каби маркетинг қисмларига катта эътибор беради. 
Бозорда нарх учта гуруҳ омил натижасида шаклланади: 
1.Талаб омиллари (бозорда ўхшаш товарлар мавжудлиги ва уларга бўлган 
нархлар, бозорга кириш, харидорлар даромадлари, харидорни талаблари, 
талабга йўналтирилган нарх); 
2.Харажат омиллари (ишлаб чиқариш харажатлари, маркетинг 
харажатлари, фойда). 
3.Рақобат омиллари (тармоқдаги фирмалар сони, айнан ўхшаш импорт 
товарлари,рақобатчилар товарларига бўлган нархни билиш. 
Асосий нархни белгилаш услуби қуйидагилардан иборат: 
- нархлаштириш масаласи қўйилади,
- талаби аниқланади, 
- харажатлари баҳоланади, 
- рақобатчилар товари ва нарх таҳлил қилинади,
- нархни шакллантириш услуби танланади, 
- охирги натижавий нарх ўрнатилади. 
Фирма талаб ҳажмига асосланиб, харажатларнинг миқдорини белгилаб, 
рақиблар нархларини ўрганиб, ўз маҳсулотларига нарх белгилашга киришади. 
Бунда нарх белгилашнинг турли усулларидан фойдаланиш мумкин. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling