Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С
Download 2.02 Mb. Pdf ko'rish
|
маркетинг маъруза 2021 й
7.3.Бозор сегментацияси турлари Бозорни сегментлаш маркетинг концепциясининг хусусиятларидан бири бўлиб, харидор томонидан товарларнинг у ёки бу турини танлаш жараёнини таҳлил қилиш бозор сегментининг кўплигини ажратишга имкон беради. Бозорни сегментларга бўлишни ўтказиш харидорларнинг товарга талаблари ва харидорлар тавсифлари тўғрисидаги энг мувофиқ билимларни талаб қилади. Қуйида бозорни сегментлаш турлари ўз ифодасини топган. 93 7.1-расм. Бозор сегментацияси турлари 9 Макросегментлаш бозорларни ҳудудлар, мамлакатлар бўйича уларнинг саноатлашувига қараб бўлишни кўзда тутади. Микросегментлаш эса, бир мамлакат истеъмолчиларини янада батафсилроқ мезонлар бўйича гуруҳларга бўлади. Ичкарида сегментлашда сегментлаш жараёни кенг истеъмолчи гуруҳлари билан бошлаб, кейин товар ёки хизматларни охирги истеъмолчилари классификациясига боғлиқлигига қараб босқичма-босқич чуқурлашади. Чуқурда сегментлаш тор истеъмолчи гуруҳлари (сегментлари) билан бошланиб, кейин товарни ишлатиш ва қўлланиш соҳасидан боғлиқлигига қараб кенгайтиришни назарда тутади. Аввалдан сегментлаш максимал бозор сегментини ўрганишга мўлжалланган маркетинг тадқиқотининг бошланғич босқичидир. Якуний сегментлаш – бозор муҳити шароитлари ва фирманинг ўз имкониятларини тартибга солиб ўтказишдаги бозор таҳлилини якунловчи босқичидир. У истеъмолчилар талабига ва фирма имкониятига жавоб берувчи 9 Soliyev A., Buzrukxonov S. Marketing. Bozorshunoslik. Darslik. –T.: Iqtisod-Moliya, 2010. -424 b. Bozorni segmentlash Segmentlashni xarakterdan boglikligiga kura Iste’molchilar turiga kura makrosegmentlash mikrosegmentlash Ichkarida segmentlash Chuqur segmentlash Avvaldan segmentlash Yakuniy segmentlash Iste’mol tovarlari iste’molchilarini segmentlash Ishlab chikarish tex- nik tovarlar buyicha iste’molchilarini segmentlash Ikki turdagi tovar iste’molchilarini segmentlash 94 сегментга товарларни позициялаштириш мақсадида бозорни оптимал сегментини қидириш билан боғлиқ. Истеъмолчилар турига кўра, истеъмол талабдаги товарлари истеъмолчиларни сегментлаш ва ишлаб чиқариш, техник мақсадидаги товар истеъмолчилари бўйича фарқ қилади. Тегишли маҳсулот ишлаб чиқарувчилар назарга илмаган сегмент бозор дарчаси деб аталади. Бозор дарчаси хеч ҳам маҳсулот танқислигини билдирмайди. Бозор уячаси шундай бозор сегментики, унинг учун ушбу фирма товарлари ва уларни етказиб бериш имкониятлари энг қулай ва муносибдир. Download 2.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling