Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

7.6. Товарни бозорда позициялаштириш 
Товарни бозорни позициялаштириш – бу алоҳида бозор сегментларида 
маҳсулот концепциясини аниқлаш технологиясидир. Позициялаштиришнинг 
мақсади – мавжуд ва шаклланаётган фикрларни тадқиқ қилиш, харидорлар ёки 
уларнинг гуруҳини маҳсулот параметрларига бўлган муносабатини баҳолаш 
таҳлилидан, мақсадли бозорни ушбу сегментида маҳсулотни рақобатли 
устунлигини таъминлашда шундай товар позициясини маркетинг чора-
тадбирларини ўтказиш йўли билан тузишдан иборат. 
Маҳсулотни самарали позициялаштириш учун талаб ва таклифни муҳим 
тавсифномаларини, харид тўғрисида қарор қабул қилишда мўлжал бўлиб 
ҳисобланувчи омиллар таъсирини ўрнатиш ва ўрганиш зарур. Аниқловчи 
омиллар эса, маҳсулот сифати, сифат даражаси, ишончлилиги, энергоҳажми, 
дизайни ва товарни рақобатбардошлигини бошқа кўрсаткичлари бўлиши 
мумкин. 
Товарни бозорда позициялаштиришни тўғри ташкил этилиши маркетинг 
режаси ва комплексини самарали ишлаб чиқариш шарт-шароити бўлиб 
ҳисобланади. 
Позициялаштириш дифференциация стратегиясини амалга ошириш 
воситаси бўлиб ҳисобланади. Д.Траут ва Э.Раислар томонидан 1979 йилда 
позициялаштириш концепцияси таклиф этилган. Аниқ позициялаштириш 
учун фирма позициялаштириш белгисини ўрнатиш керак. 
Позициялаштириш белгиси – харид мотивацияси манбаси ёки асосий 
товарнинг истеъмолчи нуқтаи назаридан фойдалилигидир. 


99 
7.3-расм. Товарни позициялаштиришнинг асосий белгилари 
 
Рақобатчига нисбатан товар позициялаштириш белгиси иккита усулдан 
бири бўлиши мумкин: 
1) рақобатчига ўхшаш – бу ҳолатда фирма бозордаги рақобатчини сиқиб 
чиқариш вазифасини ҳал қилади. 
2) Ноёб.
Биринчи стратегияда қуйидаги уч хил шароитдан биттасини қўллаб – 
қувватлаш мақсадга мувофиқ: 
- Фирма рақобатчи товаридан устун товарларни яратиш мумкин; 
- Бозор бир неча рақобатчиларни йиғдириш ҳолатидадир; 
- Фирма позициялаштираётган товар бўйича ресурс ва имижга эга бўлади. 
Иккинчи стратегия эса: 
-фирма ноёб товарларни ишлаб чиқариш учун молиявий ва техник 
имкониятга эга бўлади; 
-ноёб товарнинг потенциал истеъмолчиларининг етарли сони мавжуд 
бўлади. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling