Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги эргашходжаева Ш. Ж., Қосимова М. С


Download 2.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/126
Sana06.10.2023
Hajmi2.02 Mb.
#1694221
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   126
Bog'liq
маркетинг маъруза 2021 й

Мерчандайзинг (ингл. мерчандисинг) – маркетинг жараёнининг 
товарни дўконда сотиш услубиятини белгилаб берадиган қисми. 
Мерчандайзинг – савдо биноларида, энг аввало, чакана савдо юритишда 
амалга ошириладиган ва харидорни товар олдига олиб келиш ва максимал 
харид эҳтимолини таъминлайдиган қулай вазият яратишга қаратилган 
маркетинг тадбирлари комплекси. 


161 
Мерчандайзинг чакана дўконда сотилаётган товарлар тўпламини, 
товарларни жойлаш усулларини белгилаб бериши, уларни реклама 
материаллари ва нарх кўрсаткичлар билан таъминлаши кўзда тутилган. 
Мерчандайзинг тушунчаси умуман савдога (хизматлар, улгуржи сотувлар
интернет-магазин орқали чакана сотувлар) қўллаб бўлмайди. 
Мерчандайзинг – чакана савдо йирик корхоналари (супермаркетлар, 
гипермаркетлар) томонидан фойдаланиладиган, минтақавий бозорда товарлар 
ва савдо маркаларини силжитишга қаратилган фаолият тури бўлиб, унинг 
вужудга келиши сабаби малакали сотувчилар етишмаслиги ҳисобланади. 
Уни қўллаш учун асосий талаблар қуйидагилар ҳисобланади: 
➢ 
корхона доим тўлиқ товар ассортиментига эга бўлиши лозим; 
➢ 
махсус жиҳозлаш зарур: савдо залларини ташкил қилиш, жумладан, махсус 
совутиш мосламалари, стеллажлар, иситиб туриладиган витриналар ва ҳ.к; 
ускуналарни зал бўйлаб жойлаштириш, савдо залидаги овозли муҳит, 
деворлар ранги, ёритилиш; 
➢ 
корхона ичида қоидага кўра, сифатлироқ ва қимматроқ товарларга эга 
бўлган кичик савдо нуқталари ташкил этилиши лозим; 
➢ 
товарларни жойлаш шундай амалга оширилиши керакки, истеъмолчини 
сотувчилар ёрдамига деярли мурожаат қилмаган ҳолда савдо зали бўйлаб 
имкон қадар кўпроқ юришга мажбур қилиш лозим. 
Товарларни жойлаш мерчандайзинг тизимининг асосий элементларидан 
саналади. Кўпинча мерчандайзингни жорий қилиш айнан товарларни 
жойлашни назорат қилиш ва таҳлил қилишдан бошланади. Маҳсулот 
мерчандайзинги товар брендини ишлаб чиқиш, ташқи реклама ёки реклама 
акциялари ўтказиш каби муҳим аҳамият касб этади. Шу сабабли ҳозирги 
пайтда турли чакана савдогарларга хизматлар тақдим этаётган мерчандайзинг 
агентликлари пайдо бўлмоқда. 
Хорижда мерчандайзинг жорий қилиш бўйича дастлабки ташаббус 
супермаркетлар тармоғидан иборат бўлган энг ташкиллаштирилган чакана 
савдогарлардан келиб чиққан. Ҳар бир товар гуруҳи ассортименти орасида 
истеъмолчилар орасида энг оммалашган ва улар билан савдо қилиш дўкон 
эгасига асосий фойда миқдорини келтирадиган маркалар ва ўровларни 
ажратиб кўрсатиш мумкин. Зарур товарни излаб топиш ва танлашни 
енгиллаштириб, танлов ва харид жараёнини қизиқарли машғулотга 
айлантирган ва шу тариқа харидорнинг савдо залида бўлиш вақтини 
кенгайтирган ҳолда қўшимча самарага эга бўлиш мумкин. Ҳудди шунингдек, 
сотувни рағбатлантириш учун мерчандайзинг товар ишлаб чиқарувчилар ва 
таъминотчилар томонидан ҳам фойдаланила бошлади. 
Тоифавий мерчандайзинг – ишлаб чиқарувчилар, дистрибьюторлар ва 
чакана савдо нуқталари ўртасида ўзаро таъсир қилишнинг бу муносабаларни 
мерчандайзинг агентлиги томонидан тартибга солишга асосланган 
инсонпарвар усули. Тоифавий мерчандайзинг мақсади савдо тармоғининг 
таъминотчилар билим битим тузиши бўлиб, унда уларнинг маҳсулотини 
жойлаш қоидалари аниқ келишиб олинади, дўконлар эса фақат савдо 
залларида самарали ассортиментни қўллаб-қувватлаш ва товарларни жойлаш 


162 
устидан назорат билан шуғулланади. Мазкур ёндашув тоифавий 
мерчандайзинг деб аталади, чунки бу савдо тармоғида умумий, очиқ, 
самарали мерчандайзинг тизими ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва қўллаб-
қувватлаш бўйича лойиҳа ҳисобланади. 
Визуал мерчандайзинг (висуал мерчандисинг) – истеъмолчиларнинг 
визуал қабул қилиши билан изоҳланадиган бутун тақдимот фаолияти. 
Хорижий мамлакатларда товарларни сотишда қўлланилаётган қуйидаги 
илғор усуллардан мамлакатимиз савдо корхоналари ва ташкилотларида 
фойдаланиш мумкин: 
• чакана савдо корхоналарининг намойиш залида туширилган нархларда 
каталоглар бўйича ноозиқ-овқат товарларини сотиш; 
• шаҳар марказида жойлашган ва кичик савдо майдонига қатъий 
интерьер, унча кўп бўлмаган ходимларга эга бўлган чакана савдо 
корхоналарида нархи туширилган чекланган ассортиментдаги товарлар билан 
савдо қилиш; 
• «қулай дўконлар», чекланган ассортиментдаги товарлар асосан янги 
озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи ҳамда харидорларга бутун кун 
мобайнида хизмат кўрсатадиган савдо корхоналарида сотиш. 
Хорижий мамлакатлар савдо корхоналарида товарларни сотишда 
қўлланилаётган илғор усулларнинг муваффақиятини таъминловчи йўллар 
харидорга янада кўпроқ турли хил хизматларни кўрсатиш ва товарларга 
бўлган нархни тушириш бўлиб ҳисобланади. Булардан савдо корхоналарида 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 2.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling